Check out the new design

क़ुरआन के अर्थों का अनुवाद - उज़्बेक अनुवाद - अनुवाद अग्रदूत केंद्र * - अनुवादों की सूची

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

अर्थों का अनुवाद सूरा: अल्-ब-क़-रा   आयत:
وَإِذۡ قَالَ رَبُّكَ لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ إِنِّي جَاعِلٞ فِي ٱلۡأَرۡضِ خَلِيفَةٗۖ قَالُوٓاْ أَتَجۡعَلُ فِيهَا مَن يُفۡسِدُ فِيهَا وَيَسۡفِكُ ٱلدِّمَآءَ وَنَحۡنُ نُسَبِّحُ بِحَمۡدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَۖ قَالَ إِنِّيٓ أَعۡلَمُ مَا لَا تَعۡلَمُونَ
Эсланг! Парвардигорингиз фаришталарга: «Мен заминга бир халифа қиламан», деганида, улар: «У ерда бузғунчилик қиладиган, ноҳақ қонлар тўкадиган (инсонни) халифа қиласанми, биз Сени улуғлаб, Сенга тасбеҳ, ҳамд айтяпмиз-ку», дейишди. Шунда Аллоҳ: «Мен сизлар билмаган нарсаларни биламан», деди.
अरबी तफ़सीरें:
وَعَلَّمَ ءَادَمَ ٱلۡأَسۡمَآءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمۡ عَلَى ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ فَقَالَ أَنۢبِـُٔونِي بِأَسۡمَآءِ هَٰٓؤُلَآءِ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ
Одамга ҳамма номларни ўргатиб, уларни фаришталарга рўбарў қилди-да, гапларингиз рост бўлса, шуларнинг номларини Менга айтиб беринглар-чи, деди.
अरबी तफ़सीरें:
قَالُواْ سُبۡحَٰنَكَ لَا عِلۡمَ لَنَآ إِلَّا مَا عَلَّمۡتَنَآۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡعَلِيمُ ٱلۡحَكِيمُ
Дедилар: «Пок Парвардигоро, бизда Ўзинг ўргатганингдан бошқа илм йўқ, ҳамма нарсани билгувчи ҳар ишни ҳикмат билан қилгувчи Ўзингсан».
अरबी तफ़सीरें:
قَالَ يَٰٓـَٔادَمُ أَنۢبِئۡهُم بِأَسۡمَآئِهِمۡۖ فَلَمَّآ أَنۢبَأَهُم بِأَسۡمَآئِهِمۡ قَالَ أَلَمۡ أَقُل لَّكُمۡ إِنِّيٓ أَعۡلَمُ غَيۡبَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَأَعۡلَمُ مَا تُبۡدُونَ وَمَا كُنتُمۡ تَكۡتُمُونَ
Аллоҳ: «Эй Одам, уларга бу нарсаларнинг номларини айтиб бер», деди. Одам уларнинг номларини айтиб бергач, (Аллоҳ фаришталарга): «Сизларга еру осмонларнинг сирларини ва сизлар ошкор қилган нарсаларни ҳам, яширган ишларни ҳам биламан, демаганмидим», деди.
अरबी तफ़सीरें:
وَإِذۡ قُلۡنَا لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ ٱسۡجُدُواْ لِأٓدَمَ فَسَجَدُوٓاْ إِلَّآ إِبۡلِيسَ أَبَىٰ وَٱسۡتَكۡبَرَ وَكَانَ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ
Эсланг! Биз фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», деганимиз заҳоти сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб ва кибр қилиб, кофирлардан бўлди.
अरबी तफ़सीरें:
وَقُلۡنَا يَٰٓـَٔادَمُ ٱسۡكُنۡ أَنتَ وَزَوۡجُكَ ٱلۡجَنَّةَ وَكُلَا مِنۡهَا رَغَدًا حَيۡثُ شِئۡتُمَا وَلَا تَقۡرَبَا هَٰذِهِ ٱلشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ ٱلظَّٰلِمِينَ
«Эй Одам, жуфтинг ила жаннатда тураверинглар ва ундан истаганингларча бемалол тановул қилаверинглар, фақат мана бу дарахтга яқинлашманглар, (яқинлашсангизлар), золимлардан бўлиб қоласизлар», – дедик.
अरबी तफ़सीरें:
فَأَزَلَّهُمَا ٱلشَّيۡطَٰنُ عَنۡهَا فَأَخۡرَجَهُمَا مِمَّا كَانَا فِيهِۖ وَقُلۡنَا ٱهۡبِطُواْ بَعۡضُكُمۡ لِبَعۡضٍ عَدُوّٞۖ وَلَكُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ مُسۡتَقَرّٞ وَمَتَٰعٌ إِلَىٰ حِينٖ
Бас, уларни шайтон йўлдан оздириб, турган жойларидан чиқарди. Шунда: «Тушинглар, энди бир-бирингизга душмансиз ва маълум муддат ерни маскан тутиб яшайсиз», дедик.
अरबी तफ़सीरें:
فَتَلَقَّىٰٓ ءَادَمُ مِن رَّبِّهِۦ كَلِمَٰتٖ فَتَابَ عَلَيۡهِۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ
Бас, Одам Парвардигоридан сўзлар қабул қилиб олди ва Аллоҳ уни кечирди. Албатта, У тавбаларни қабул қиладиган меҳрибон Зотдир.
अरबी तफ़सीरें:
 
अर्थों का अनुवाद सूरा: अल्-ब-क़-रा
सूरों की सूची पृष्ठ संख्या
 
क़ुरआन के अर्थों का अनुवाद - उज़्बेक अनुवाद - अनुवाद अग्रदूत केंद्र - अनुवादों की सूची

अनुवाद अनुवाद अग्रदूत केंद्र द्वारा नियुक्त एक समूह ने अल-रब्वाह आह्वान संस्था और भाषाओं में इस्लामिक सामग्री की सेवा करने वाली संस्था के सहयोग से किया है।

बंद करें