Traduzione dei Significati del Sacro Corano - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Indice Traduzioni


Traduzione dei significati Versetto: (75) Sura: An-Nahl
۞ ضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلًا عَبۡدٗا مَّمۡلُوكٗا لَّا يَقۡدِرُ عَلَىٰ شَيۡءٖ وَمَن رَّزَقۡنَٰهُ مِنَّا رِزۡقًا حَسَنٗا فَهُوَ يُنفِقُ مِنۡهُ سِرّٗا وَجَهۡرًاۖ هَلۡ يَسۡتَوُۥنَۚ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ
Аллоҳ мушрикларга раддия билдириб, бир мисол зарб этди. Ҳеч иш қўлидан келмайдиган, ҳеч қандай мулки ҳам йўқ, ўзи бошқага мулк бўлган бир мамлук қул ва Биз унга ҳалол мол-давлат берган, уларни истаганича ишлатадиган, улардан яширин ва ошкора сарфлайдиган бир ҳур. Бу икки киши ҳеч қачон тенг бўлмайди. Шундай экан, қандай қилиб Ўз мулкини истаганича тасарруф қиладиган Молик Аллоҳни ҳеч иш қўлидан келмайдиган бутларга менгзайсизлар? Ҳамма мақтовларга Аллоҳгина лойиқдир. Лекин мушрикларнинг кўплари ёлғиз Аллоҳгина чин маъбуд эканини, ёлғиз Угина маъбудликка лойиқ эканини билмайдилар.
Esegesi in lingua araba:
Alcuni insegnamenti da trarre da questi versi sono:
• لله تعالى الحكمة البالغة في قسمة الأرزاق بين العباد، إذ جعل منهم الغني والفقير والمتوسط؛ ليتكامل الكون، ويتعايش الناس، ويخدم بعضهم بعضًا.
Аллоҳ таолонинг бандалар орасида ризқни тақсимлашида етук ҳикмат бор. Уларни бой, камбағал ва ўртачаларга ажратди. Токи, борлиқ бир-бирини тўлдирсин, одамлар ўртасида ўзаро муносабатлар тикланиб, бир-бирларига хизмат қилсинлар.

• دَلَّ المثلان في الآيات على ضلالة المشركين وبطلان عبادة الأصنام؛ لأن شأن الإله المعبود أن يكون مالكًا قادرًا على التصرف في الأشياء، وعلى نفع غيره ممن يعبدونه، وعلى الأمر بالخير والعدل.
Оятлардаги икки мисол мушрикларнинг адашганлигини ва бутларга ибодат қилиш ноҳақлик эканини кўрсатиб турибди. Чунки чин маъбуд нарсаларни истаганича тасарруф эта оладиган, бандаларига фойда келтира оладиган, эзгулик ва адолатга буюра оладиган Зот бўлмоғи лозим.

• من نعمه تعالى ومن مظاهر قدرته خلق الناس من بطون أمهاتهم لا علم لهم بشيء، ثم تزويدهم بوسائل المعرفة والعلم، وهي السمع والأبصار والأفئدة، فبها يعلمون ويدركون.
Аллоҳ таолонинг неъматлари ва қудратининг кўринишларидан яна бири одамларни оналарининг қоринларидан чиқаришидир. Бу пайтда улар ҳеч нарсани билмайдилар. Кейин уларни илм ва маърифат омиллари билан таъминлайди. Омиллар қулоқ, кўз ва қалбдирки, шулар билан биладилар, идрок этадилар.

 
Traduzione dei significati Versetto: (75) Sura: An-Nahl
Indice delle Sure Numero di pagina
 
Traduzione dei Significati del Sacro Corano - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Indice Traduzioni

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Chiudi