3. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сизга ушбу Қуръон (сураси)ни ваҳий қилиш билан қиссаларнинг энг гўзалини сўйлаб берурмиз. Ҳолбуки (Қуръон нозил бўлиши)дан илгари, сиз (бу қиссадан) бехабар кишилардан (бири) эдингиз!
4. Эсланг, Юсуф отасига деган эди: «Эй отажон, мен тушимда ўн бир юлдузни, яна қуёш ва ойни кўрибман. Ҳаммалари менга сажда қилишаётган эмиш».
И з о ҳ. Бу тушни кўрганда Юсуф ўн икки ёшда эди. Тушдаги қуёш билан ой унинг ота-онаси, ўн бир юлдуз эса оға-инилари эди. Дарвоқеъ, унинг ота бир, она бошқа ўн оғаси ва ота ҳам она ҳам бир Бинямин исмли бир оғаси бўлган. Юсуфнинг бу кўрган туши ўнгга айланишига ҳали қирқ сана бор эди.
5. У (отаси) деди: «Эй ўғилчам, бу тушингни оға-иниларингга ҳаргиз айта кўрма, токи улар сенга қарши бирон ҳийла қилмасинлар.Чунки шайтон инсонга очиқ душмандир».
6. Шунингдек, (яъни, сенга шундай улуғ туш кўришни насиб этган каби) Парвардигоринг сени (пайғамбарлик учун) танлар ва сенга барча тушларнинг таъбирини билдирур ҳамда худди илгари аждодларинг Иброҳим ва Исҳоққа комил қилиб бергани каби, сенга ва Яъқубнинг (бошқа) фарзандларига ҳам, Ўзининг (пайғамбарлик) неъматини комил қилиб берур. Албатта, Парвардигоринг илм ва ҳикмат Соҳибидир.
8. Ўшанда улар (Юсуфнинг ўгай оғалари) айтган эдилар: «Гарчи биз бир жамоат (яъни, кўпчилик) бўлсак-да, шак-шубҳасиз, Юсуф ва унинг (туғишган) биродари (Бинямин) отамизга биздан кўра суюклироқдир. Дарҳақиқат, отамиз очиқ залолатдадир.
9. Юсуфни ўлдиринглар, ёки бирон ерга олиб бориб ташланглар, (шундагина) оталарингиз фақат сизларга боқар. Кейин эса (тавба-тазарру қилиб) яхши қавм бўлиб олурсизлар».
10. (Шунда) улардан бир сўзлагувчи деди: «Юсуфни ўлдирманглар, балки агар (ундан қутулиш учун) бирон иш қилмоқчи бўлсангизлар, уни қудуқ қаърига ташлаб юборинглар, йўловчи карвонлар олиб кетсин».
13. (Яъқуб) деди: «Уни олиб кетишларингиз мени маҳзун қилур. Мен, сизлар ғафлатда қолиб, уни бўри еб кетишидан қўрқурман».
И з о ҳ. Нақл қилишларича, Яъқуб пайғамбар Юсуфга шу қадар меҳр қўйган эдиларки, ундан бирон лаҳза бўлсин, ажралишга тоқат қила олмас эдилар. Юқоридаги оятда мазкур бўлган сўзлари билан у зот, бир томондан, ўғилларига узр айтган бўлсалар, иккинчи томондан ўзлари сезмаган ҳолда, уларнинг шум ниятларига баҳона топиб бердиларки, бу ҳақда кейинги оятларда зикр қилинади.
14. Улар дедилар: «Қасамки, агар биз бутун бир жамоат бўлган ҳолимизда (ғафлатда қолиб) уни бўри еб кетса, демак, биз, шак-шубҳасиз, зиён кўргувчи — ҳалок бўлгувчилардирмиз».
15. Бас, қачонки уни олиб кетишиб, сўнгра қудуқ қаърига ташлашга қасд қилган вақтларида, Биз унга (Юсуфга): «Сен албатта (вақти келиб) оға-иниларингга бу қилмишлари ҳақида хабар берурсан. Улар (ўшанда, сен Юсуф эканингни) сезмайдилар ҳам», деб ваҳий қилдик.
18. Ва унинг (Юсуфнинг) кўйлагини ёлғон қонга (яъни, бир қўйни сўйишиб ўшанинг қонига) бўяб келтирдилар. (Шунда Яъқуб) айтди: «Йўқ! Сизларга ҳавойи-нафсларинг бирон (ёмон) ишни чиройли қилиб кўрсатган. Энди (менинг ишим) чиройли сабр қилмоқдир. Сизлар сўзлаётган бу нарса (айрилиқ-мусибат) устида мадад сўраладиган зот ёлғиз Аллоҳдир».
И з о ҳ. Юқоридаги оятда иймоннинг асосий рукнларидан бири бўлмиш «чиройли сабр қилмоқ» ибораси мазкур бўлди. Одамзод шундай яратилганки, бошига келган бало-мусибатдан йиғлаб-сиқтаб бесабрлик қилади. Лекин ҳар қандай одам ҳам аста-секин келган кўргуликка кўникиб, энди сабр қилиш лозимлигини англаб етади. Аллоҳга ва барча яхши-ёмон ишлар ёлғиз Унинг амри билан бўлишига сидқидилдан иймон келтирган кишилар эса мусибат тушган биринчи лаҳзаданоқ дод-войсиз «чиройли сабр» қила олар эканлар. Бу хусусида ўзининг Еру кўкка ишонмайдиган фарзанд-дилбандидан ажралиб қолгани ҳақидаги хабарни эшитган заҳоти «чиройли сабр» қилишга рози бўлган Яъқуб алайҳиссалом то Қиёмат иймон-эътиқод эгалари учун ибратдир. Сабр нима эканлиги ҳақида пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом эса шундай марҳамат қилганлар: «Балонинг биринчи зарбаси пайтидаги сабргина чин сабрдир».
20. (Кейин, карвон Мисрга етиб келгач), уни арзон баҳода — бир неча тангага сотиб юбордилар. (Чунки) улар (Юсуфга) қизиқмаган эдилар.
И з о ҳ. Карвоннинг Юсуфни арзон баҳода сотиб юборганига яна бир сабаб, унинг эгаси чиқиб қолишидан қўрқишгани эди. Аммо Юсуф бир балодан — чоҳдан қутулиб, иккинчи балога – тутқунлик, қулликка тутилди.
21. Уни Мисрдан сотиб олган (Миср шаҳрининг ҳокими — Қитфийр деган) киши хотини (Зулайҳо)га: «Уни яхшилаб жойлаштиргин. Шояд бизга бирон фойдаси тегиб қолса ёки ўзимизга бола қилиб олармиз», деди. Мана шундай қилиб (яъни, ўлимдан, чоҳдан қутқариб ва Миср ҳокимининг кўнглини мойил қилиш билан) Юсуфни — унга барча тушларнинг таъбирини билдириш учун, — ўша ерга (Миср ҳокимининг уйига) жойлаштириб қўйдик. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир (яъни, Уни Ўзи хоҳлаган ишни қилишдан ҳеч ким манъ қила олмайди), лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар.
24. Ҳақиқатан, (Зулайҳо) унга (яъни, Юсуфнинг висолига) интилди. Агар Парвардигорининг очиқ ҳужжат-аломатини кўрмаганида, (Юсуф) ҳам унга (Зулайҳога) мойил бўлар эди. Ундан (Юсуфдан) ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни, уни Ўз ҳифзу ҳимоятимизда асрадик). Зеро, у покиза (пайғамбарликка танланган, мухлис) бандаларимиздандир.@修正済み
24. Ҳақиқатан, (Зулайҳо) унга (яъни, Юсуфнинг висолига) интилди. Агар Парвардигорининг очиқ ҳужжат-аломатини кўрмаганида, (Юсуф) ҳам унга (Зулайҳога) мойил бўлар эди. Ундан (Юсуфдан) ёмонлик ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик (яъни, уни Ўз ҳифзу ҳимоятимизда асрадик). Зеро, у покиза бандаларимиздандир.
26. (Юсуф) айтди: «Унинг ўзи мени йўлдан урмоқчи бўлди». (Шу пайт Зулайҳонинг) уруғларидан бири гувоҳлик бериб (деди): «Агар унинг кўйлаги олд томондан йиртилган бўлса, у ҳолда (Зулайҳонинг) гапи ростдир ва (Юсуф) ёлғончилардандир.
27. Агар кўйлаги орқа томондан йиртилган бўлса, у ҳолда (Зулайҳо)нинг гапи ёлғондир ва (Юсуф) ростгўйлардан бўлур».
И з о ҳ. Ривоят қилишларича, мазкур гувоҳлик берувчи Зулайҳонинг амакиваччаси бўлиб, бешикдаги чақалоқ эди. Не тонгки, Аллоҳ таоло Ўзининг маъсум пайғамбари Юсуфни маъсум бир гўдак тили билан оқлайди.
29. «Юсуф, сен бу (ишни) унутгин, сен эса (эй Зулайҳо), қилган гуноҳингга истиғфор айт – тавба қил. Чунки сен адашган кимсалардан бўлдинг», деди.
И з о ҳ. Юқоридаги оятда кофир жамиятдаги ҳоким табақанинг қанчалик нопок усти ялтироқ, мағзу-моҳияти эса чирик бўлиши икки оғиз сўзда илоҳий қалам билан чизиб берилган: «Юсуф, сен бу ишни унутгин». Эр оиласидаги бевафолик, нопокликдан хабардор бўлгач, уни фақат бир нарса ташвишга солиб: «Одамлар билмасин, сен буни унут, ҳеч кимга айта кўрма», деди. Маънавият инқирозини бундан яққолроқ ифодалаб бўлмас. Лекин одамлар бу можародан хабардор бўладилар ва...
31. Энди қачонки (Зулайҳо) уларнинг иғволарини эшитгач, уларга одам юборди ва (келганларидан кейин) суяниб ўтирадиган жой тайёрлади ҳамда (анвойи мева-чевалар билан дастурхонни тўлдириб) улардан ҳар бирига биттадан пичоқ бериб қўйди. Кейин (Юсуфга) «Уларнинг олдига чиққин», деди. Бас, қачонки уни кўришгач (улар беихтиёр уни) олқишладилар ва (ўзлари сезмаган ҳолларида, қўлларидаги пичоқлари билан) ўз қўлларини кеса бошладилар. Ҳамда: «Эй пок Аллоҳ, бу башар (фарзанди) эмас, бу асил фариштанинг ўзи-ку», деб юбордилар.
32. (Шунда Зулайҳо): деди: «Мана шу йигит ҳақида сизлар мени маломат қилган эдингиз. Дарҳақиқат, уни йўлдан урмоқчи бўлганимда, у покдомонлик қилди – бўйинсунмади. Қасамки, агар менинг амримни бажармас экан, албатта зиндонга ташланур ва хор-зор қилинур».
33. (Юсуф) деди: «Парвардигорим, мен учун булар мени чорлаётган нарсадан кўра зиндон яхшироқдир. Агар Ўзинг мендан уларнинг макрларини нари қилмасанг, уларга кўнгил бериб нодон кимсалардан бўлиб қолурман».
36. Зиндонга у билан бирга яна икки йигит тушган эди. Улардан бири (яъни, илгари ҳокимнинг соқийси бўлган йигит): «Мен тушимда шароб тайёрлаётган эмишман», деди. Бошқаси эса (яъни, илгари ҳокимнинг новвойи бўлган йигит): «Мен бошим устида нон кўтариб турганмишман, қушлар ундан еяётган эмишлар. Сен бизга шунинг таъбирини айтиб берсанг. Биз сенинг чиройли амаллар қилгувчи киши эканлигингни кўриб турибмиз», деди.
38. «Ва мен аждодларим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубларнинг миллати — динига эргашганман. Биз (яъни, пайғамбарлар) учун Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиш жоиз эмасдир. Бу (яъни, ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қилиш неъмати) Аллоҳнинг биз — пайғамбарларга ва барча одамларга қилган фазл-марҳаматларидандир. Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмайдилар.
40. Сизлар эса, У зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номлар-бутларгагина ибодат қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳужжат туширмаган-ку? Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар.
42. (Юсуф) у икковининг ичидан қутулиб кетади, деб ўйлаган кишига (яъни, соқийга): «Хожангнинг олдида мен ҳақимда зикр қилгин (зора, у мени бу зулмдан озод қилса)», деди. (Лекин) шайтон хожасига зикр қилишни унинг ёдидан чиқариб, (Юсуф) бир неча йил зиндонда қолиб кетди.
48. Сўнгра ўша (серҳосил етти йил)дан кейин етти йил қаҳатчилик бўлиб, улар учун тайёрлаб-асраб қўйган бор ҳосилингизни еб кетар. Магар озгина (уруғлик учун) асраб қўйган донларингизгина қолур.
49. Сўнгра, ўша (қаҳатчилик йиллари)дан кейин бир йил келурки, унда одамлар ёғингарчилик остида қолурлар ва (турли мевалардан) шароблар тайёрлаб олурлар».
50. (Соқий подшоҳнинг ҳузурига қайтиб, унинг кўрган тушини Юсуф қандай таъбир қилганини айтгач), подшоҳ деди: «Уни менинг олдимга келтирингиз!» Қачонки (Юсуфнинг олдига) шоҳ элчиси келгач, у: «Хожангнинг ёнига қайтиб бориб, (аввал) ундан ўз қўлларини кесган аёллар нима бўлганини сўра. Албатта, Парвардигорим уларнинг макрларини билгувчидир», деди.
И з о ҳ. Бу оятлар замирида Юсуфнинг нақадар покиза қалбли инсон эканлигини кўрсатиб турган уч нуқта бордир. Биринчидан, подшоҳ тушининг таъбири ҳақида сўралганда: «Агар мени бу зиндондан озод қилса, айтаман», демай, батафсил таъбир қилиб бериши; иккинчидан, подшоҳ уни озод қилишга амр қилганида ҳам, у зиндонни дарҳол тарк этмасдан, ўзининг бегуноҳлигини исботлаб беришларини талаб қилиши; учинчидан, ўзининг бегуноҳлигини исботлашда ҳам ўзи туз ичган ернинг ҳурматини сақлаб, «Бориб мени шундай азобга дучор қилган Зулайҳо нима бўлганини билиб келгин», демай, «Қўлларини кесган аёллар нима бўлганини сўраб кел», дейишидир. Бу нуқталарда ақл эгалари учун ибрат бордир.
53. «Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс агар Парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса — албатта барча ёмонликларга буюргувчидир. Дарҳақиқат, Парвардигорим мағфиратли, меҳрибондир».
54. Подшоҳ айтди: «Уни ҳузуримга келтирингиз, ўзимнинг хос кишиларимдан қилиб олай». Бас, қачонки (Юсуф у билан сўзлашгач, «Сен бу кун бизнинг даргоҳимизда мартабали, ишончли кишидирсан», деди.
57. Албатта, иймон келтирган ва тақво эгалари бўлган зотлар учун Охиратда ажр-мукофот янада яхшироқ бўлур.
И з о ҳ. Мамлакат шоҳи Райён биннил-Валид Юсуфнинг ақлу заковати, унинг ҳалол, билимдон эканлигини кўриб, Миср шаҳрининг ҳокими Қитфирнинг ўрнига ҳоким қилиб тайинлади ва Қитфир вафот қилганидан кейин, унинг беваси Зулайҳога уни уйлантириб қўйди. Шундай қилиб Юсуф Миср заминининг ҳукмдорига айланиб қолди. Никоҳ кечасида Юсуф Зулайҳонинг ёнига кирар экан: «Сен бир вақтлар истаган ҳаром хоҳишдан мана бу ҳалол шаръий никоҳ яхшироқ эмасми?», деди. Маълум бўлишича, Зулайҳо ҳали-ҳануз бокира экан. Аллоҳ таоло уларга икки фарзанд ато этди. Шундан кейин Юсуф Миср тахтида адолат билан ҳукм юргиза бошлади. Илгари ўзи шоҳга башорат қилган мўл-кўлчилик йилларида жуда кўп дон ҳосили йиғиб-ўриб олиниб, омборларга ғамлаб қўйилди. Кейинги етти йил эса худди Юсуф таъбир қилганидек, қаҳатчилик йиллари бўлди. Бу йилларда бутун атроф-жавонибдаги юртларда қаттиқ очарчилик бўлиб, кўп жойлардан Мисрга озиқ-овқат излаб одамлар кела бошладилар. Миср мамлакатида озиқ-овқат сероб эканлиги ҳақидаги хабарлар Канъон заминига ҳам етиб боргач, Яъқуб алайҳиссалом ўғилларини ўша тарафга юборди. Қуйидаги оятда сўз шу ҳақда боради.
58. Юсуфнинг оға-инилари (Мисрга) келишиб, унинг ҳузури кирганларида, уларни таниди. Улар эса (Юсуф)ни танимаган эдилар.
И з о ҳ. Ривоятларга қараганда, оға-инилари кириб келганларида Юсуф ўзининг таниганини уларга билдирмай: «Сизлар кимсизлар, қаердан келдингиз?», деб сўраган экан. Шунда У «Бизлар Шом мамлакатининг Канъон деган юртданмиз. Ўзимиз чорвадорларданмиз. Озиқ-овқат ахтариб келдик», деб жавоб қиладилар. Юсуф: «Эҳтимол, бизнинг юртимизга жосуслик учун келгандирсизлар», дейди. Улар айтадилар: «Аллоҳ сақласин! Бизлар ўзининг энг суюкли боласидан айрилиб ғам-андуҳда қолган бир пайғамбарнинг ўғилларимиз. Бизлар ҳаммамиз ўн икки ўғилмиз. Бу ерга келган ўнтамиз бир ота-онаданмиз. Йўқолган инимиз билан унинг биродари эса бизнинг ота бир, она бошқа иниларимиз бўлади. Ўша инимиз биз билан ўйнаб саҳрога чиққанида йўқолиб қолган эди, шу сабабдан унинг биродарини отамиз бизларга ишонмай ўзи билан олиб қолди». Бу сўзларни эшитгач, Юсуф ходимларига уларнинг барча эҳтиёжларини қондиришни амр этади.
59. Қачонки уларнинг ҳожатларини равон қилгач, (Юсуф) деди: «Ўша ота бир бўлган иниларингизни менинг ҳузуримга келтирингиз. Ахир мен сизларга энг яхши мезбон бўлиб, (дон-дунларни) тўла қилиб ўлчаб бераётганимни кўрмаяпсизларми?
60. Энди агар уни менинг ҳузуримга олиб келмасангизлар (яъни, мени алдасангизлар), у ҳолда менинг даргоҳимда — сизлар учун бир қадоқ ҳам нарса йўқдир, менинг олдимга яқин келмай қўя қолинглар».
63. Энди қачонки улар оталарининг олдига қайтиб келишгач, дедилар: «Эй ота, (бундан кейин) бизларга озиқ-овқат берилмайдиган бўлди. Фақат биз билан бирга инимизни ҳам юборсанггина озиқ-овқат ола биламиз. Бизлар албатта уни муҳофаза қилгувчимиз».
64. (Яъқуб) деди: «Мен уни сизларга ишонмайман. Магар илгари унинг биродарини ишонганимдек ишонаман (яъни, ўшанда ҳам менга берган ваъдаларингизга хиёнат қилган эдингиз. Демак, мен сизларга унинг инисини ҳам ишониб топширолмайман. Лекин мен ёлғиз Аллоҳнинг сақлашига ишонаман, холос). Зотан, Аллоҳ энг яхши сақлагувчидир ва У зот меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир».
65. Қачонки улар (олиб келган) юкларини очиб кўришгач, (озиқ-овқатга алмаштириб келиш учун олиб борган) нарсаларини ўзларига қайтарилганини кўриб дедилар: «Эй ота, мана нарсаларимиз ўзимизга қайтарилибди. Яна нимани истаймиз?» (Энди сен бизларга инимизни ҳам қўшиб юборсанг), яна оиламизга озиқ-овқат келтирурмиз, инимизни муҳофаза қилиб (бориб келурмиз) ва (инимиз учун ҳам) бир туя юкни ортиқроқ олурмиз. Бу (мисрлик сахий ҳоким наздида) озгина нарсадир».
67. (Сўнг уларни сафарга кузатар экан), айтди: «Эй ўғилларим (Мисрга) бир дарвозадан кирманглар, балки бошқа-бошқа дарвозалардан киринглар! Мен сизлардан Аллоҳнинг бирон ҳукмини қайтара олмайман. Ҳукм ёлғиз Аллоҳнинг измидадир. Мен фақат У зотнинг ўзига таваккул қилганман-суянганман. Барча таваккул қилгувчилар Унинг Ўзигагина таваккул қилсинлар-суянсинлар».
68. Улар оталари буюрган тарафлардан (Мисрга) киришлари улардан Аллоҳнинг бирон ҳукмини қайтарувчи эмасдир. (Бу) фақат Яъқубнинг дилидаги (фарзандларига нисбатан меҳр-шафқатдан пайдо бўлган) бир эҳтиёж эдики, у ўзининг шу эҳтиёжини қондирган эди, холос. Зотан, у Биз (ваҳий орқали) берган таълимимиз сабабли чуқур билим эгасидир. Лекин одамларнинг кўпи (буни) билмайдилар.
69. Қачонки улар Юсуфнинг ҳузурига кирганларида, у инисини ўзига тортиб: «Мен сенинг оғангман. Энди улар (яъни, оға-иниларимиз) қилгувчи бўлган нарса (яъни, уларнинг ҳасад-адоватлари)дан ғамгин бўлмагин», деди.
73. Улар дедилар: «Аллоҳга қасамки, бизлар ўғри эмасмиз. Ахир бизлар бу ерга бузғунчилик қилиш учун келмаганимизни биласизлар-ку! Бизлар ўғри эмасмиз».
75. Улар дедилар: «Унинг жазоси, кимнинг юки орасидан топилса, ўша кимса жазоланур — қул қилинур. Бизлар (ўғрилик қилиш билан ўзгаларга) зулм қилган кимсаларни мана шундай жазолаймиз».
76. Бас, (Юсуфнинг хизматкори ахтаришни) унинг биродари (Бинямин)нинг идишидан илгари уларнинг (яъни, бошқа оға-иниларининг) идишларидан бошлади. Сўнгра уни (Юсуфнинг) биродари идишидан «топиб» олди. Биз Юсуфга мана шундай ҳийла-тадбирни билдирдик. (Чунки Миср) подшоҳининг динида у биродарини (ўғрилик қилгани учун қул қилиб) олиб қола олмас эди. Магар Аллоҳнинг хоҳиши билан (мазкур ҳийла-тадбир воситасидагина олиб қолди). Биз ўзимиз хоҳлаган кишиларни юксак даражаларга кўтарурмиз. Ҳар бир илм соҳибининг устида (ундан устунроқ) билимдон бордир.
77. Улар: «Агар бу (Бинямин) ўғрилик қилган бўлса (эҳтимол, чунки) илгари унинг биродари (Юсуф) ҳам ўғрилик қилган эди», дедилар. Бас, Юсуф бу гапни ичига солиб, уларга билдирмади. Ва: (ўзича) «Сизлар энг ёмон-тубан мартабададирсизлар (яъни, бир вақтлар ўғилни отадан ўғирлаб кетгансизлар). Аллоҳ сизларнинг тўқиб чиқараётган гапларингизни жуда яхши билгувчидир», деди.
78. Сўнг улар дедилар: «Эй улуғ зот, унинг бир кекса отаси бор. Сен унинг (Биняминнинг) ўрнига бизлардан биримизни олиб қолгин. Зотан бизлар сенинг чиройли амалларни қилгувчи зотлардан эканлигингни кўрмоқдамиз».
79. (Юсуф) айтди: «Нарсамизни идишидан топиб олган кимсадан ўзгани олиб қолишдан Аллоҳ сақласин. Акс ҳолда шак-шубҳасиз, золим кимсалардан бўлиб қолурмиз».
83. (Улар Яъқуб алайҳиссаломнинг олдиларига келиб шу сўзларни айтишгач), у деди: «Йўқ! Сизларга ҳавойи-нафсингиз бирон (ёмон) ишни чиройли қилиб кўрсатган. Энди (менинг ишим) чиройли сабр қилмоқдир. Шоядки, Аллоҳ уларнинг (яъни, Юсуф, Бинямин ва катта ўғлимнинг) барчаларини бағримга қайтарса. Албатта, У зот билим ва ҳикмат Соҳибидир».
86. У айтди: «Мен ғаму ташвишларимдан ёлғиз Аллоҳгагина шикоят қилиб йиғламоқдаман ва мен Аллоҳнинг (меҳрибон, раҳмли эканлиги ҳақида) сизлар билмайдиган нарсаларни билурман».
93. «Сизлар мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташласангиз, унинг кўзлари очилур. Сўнг барча аҳли оилаларингиз билан бирга менинг олдимга келинглар».
98. У айтди: «Албатта, Парвардигоримдан сизларни мағфират қилмоғини сўрайман. Зотан ёлғиз У зотгина мағфират қилгувчи, меҳрибондир».
И з о ҳ. Яъқуб алайҳиссалом Юсуфнинг ҳаётлиги ҳақидаги хушхабардан беҳад шод бўлиб ва Аллоҳ таолога беадад шукрлар айтиб, дарҳол ўзининг барча аҳли оила, қариндош-уруғлари билан Миср томон йўл олдилар. Юсуф ҳам Миср шаҳрининг четига чодирлар тикиб, ота-онасининг йўлларига интизор бўлиб турди.
100. (Кейин, Мисрга кириб Юсуфнинг саройига келганларидан сўнг) у ота-онасини ўзининг тахтига чиқарди ва улар (яъни, ота-она ва оға-инилари Юсуфга) сажда қилган ҳолларида йиқилдилар. У деди: «Эй отажон, мана шу (қирқ йил) илгари кўрган тушимнинг таъбиридир. Парвардигорим уни рост қилди. Дарҳақиқат, У зот менга (буюк) инъом қилди — мени зиндондан чиқарди, шайтон мен билан оға-иниларим орасини бузиб иғво қилганидан кейин, мана сизларни чўлу саҳродан (Мисрга эсон-омон ҳолингизда) келтирди. Албатта, Парвардигорим Ўзи хоҳлаган нарсани сездирмай амалга оширгувчи Зотдир. Албатта, Унинг Ўзигина билим ва ҳикмат Соҳибидир».
105. Осмонлар ва Ерда (Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига далолат қилгувчи) қанчадан-қанча оят-аломатлар бордир. (Лекин) улар бу оятлардан юз ўгирган ҳолларида ўтиб кетаверадилар.
106. Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар.
И з о ҳ. Дарҳақиқат, баъзилар ўзлари Аллоҳга иймон келтирсалар-да, ҳаётларида ўша ягона Аллоҳ яратган қуёш, ой, олов каби нарсаларга сиғиниб ёки ўзларини «худо» фаҳмлайдиган золим ҳокимларга бўйинсуниб, уларнинг инсониятни ҳалокатга олиб борувчи «ойдин йўллари»га эргашиб яшаб ўтадилар. Бу оятларда бундай кимсаларнинг мушрик эканликлари уқтирилади ва уларга ногаҳоний бало келишидан ёки Қиёмат қойим бўлишидан илгари ўзларини ўнглаб ягона Аллоҳга қайтишлари тавсия этилади.
108. Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга — ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман».
111. Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир. (Ушбу Қуръон) тўқиб чиқариладиган сўз эмас, балки ўзидан аввалги нарсаларни (яъни, самовий китобларни) тасдиқ этувчи, унга иймон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни муфассал баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳмат (бўлган бир Китобдир).
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
検索結果:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".