И з о ҳ. Саҳобалардан Ибн Аббос (Аллоҳ ундан рози бўлсин) гувоҳлик беришларича, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом Бомдод намозини ўқиётган чоғларида бир гуруҳ жинлар ҳозир бўлишиб, Қуръон оятларини тинглаганлар ва дарҳол унга иймон келтирганлар. Лекин Расулуллоҳ уларнинг келишганидан ҳам, Каломуллоҳга қулоқ тутишганидан ҳам бехабар эдилар. Қачонки ушбу сура нозил қилинганидан кейингина у зот бу воқеадан воқиф бўлдилар. Юқоридаги оятларда жинларнинг Қуръонни эшитишлари билан «бу башар сўзи эмас, балки илоҳий мўьжиза», деб иймон келтирганлари тўғрисида хабар берилишидан кўзланган мақсад, муфассирларнинг айтишларича, биринчидан, барча инсониятга Каломуллоҳ фақат инсонлар учунгина эмас, балки жинлар олами учун ҳам илоҳий кўрсатма бўлиб нозил қилинганини эълон қилиш бўлса, иккинчидан, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни шахсан танийдиган ва у кишининг хат-саводлари йўқ эканлигини ҳам жуда яхши биладиган Макка аҳлига — арабларга, ўзларининг тилларида нозил бўлган, фасоҳат-балоғатининг беназирлигидан саводсиз одам эмас, балки дунёдаги энг етук адиблар бирлашиб ҳам ёза олишлари имконсиз бўлган бир Китобга — ҳатто жинлар ҳам эшитибоқ иймон келтирган Каломуллоҳга улар (Макка аҳли) иймон келтирмаганлари учун танбеҳ-дашном беришдир. Энди қуйидаги оятларда Аллоҳ таоло мўмин жинлар тилидан ҳикоя қилишда давом этади.
5. Албатта бизлар инс ҳам, жин ҳам Аллоҳ шаънига ҳаргиз ёлғон сўзламас, деб ўйлар эдик».
И з о ҳ. Бу сўзлар жинлар томонидан Аллоҳ таолога айтилган узрдир. Яъни, улар инсонлар ҳам, жинлар ҳам Аллоҳ шаънига ёлғон сўзни айта олмайди, деб ўйлаганлари учун жинлардан бўлган Иблис уларга «Аллоҳнинг хотини, боласи бор», деб иғво қилганида унинг сўзларига ишонганлари ва қачонки Қуръон оятларини эшитганларидан кейингина Аллоҳ таолонинг бирон шериги йўқ яккаю ягона Зот эканини билишиб, «Бизлар (энди) Парвардигоримизга ҳаргиз бирон кимсани шерик қилмасмиз», деб онт ичганларини айтишиб узр сўрамоқдалар.
6. Албатта инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб, уларга янада ҳаддан ошишни — муттаҳамликни зиёда қилур эдилар».
И з о ҳ. Яъни, қадимда (ҳозир ҳам) айрим кимсалар бирон хилватроқ ерга бориб қўнмоқчи бўлсалар, ўша ернинг «эгалари» бўлган жинларнинг катталаридан паноҳ сўрар эдилар ва буни билган жинларнинг муттаҳамлиги янада зиёда бўлиб, «Мана бизлар фақат жинларга эмас, балки инсларга ҳам хожамиз», дейишиб ғурурланар эдилар. Ушбу оятда Қуръон бундай ақиданинг ботил эканлигини айтиб, жинлар ҳам худди инсонлар каби Аллоҳнинг бандалари эканликларини, бинобарин Аллоҳ таолонинг изни-иродасисиз ҳеч кимга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмасликларини билдиради. Қуйидаги оятларда яна жинлар тилидан ҳикоя қилинади. Дастлабки оятда мўмин жинлар кофирларига хитоб қилиб, дедилар:
7. «Албатта улар (яъни, инсонларнинг кофирлари) ҳам худди сизлар гумон қилганингиздек, Аллоҳ ҳаргиз бирон кимсани қайта тирилтирмас, деб гумон қилдилар. (Яъни, сизларнинг гумонларингиз ҳам, уларнинг гумонлари ҳам нотўғридир. Чунки Қуръонда қайта тирилиш ва ҳисоб-китоб бўлиши ҳақ экани тўғрисида айтилди ва бизлар бунга иймон келтирдик).
9. Албатта бизлар (илгари осмондан айрим) жойларга (фаришталарнинг сўзларини ўғринча) эшитиб олиш учун ўтириб олар эдик. Энди ҳозир (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом пайғамбар қилиб юборилганларидан кейин) эса ким (яъни, қайси жин ўғринча) эшитар бўлса, ўзини кузатиб турган бир (учар) юлдузни кўрар.
И з о ҳ. Мазкур оятлардан маълум бўладики, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом пайғамбар қилиб юборилишларидан илгари, жоҳилийят даврида жинлар осмон хабарларини ўғирлаб, айрим коҳин-фолбинларга етказиш билан машғул бўлар эканлар. (Бу ҳақда «Ҳижр» сурасининг 18-оятига берилган изоҳда батафсил айтилган эди). Аммо Ислом дини келиб, Қуръон нозил бўла бошлагач эса жинлар учун осмоннинг барча йўллари беркилган ва юқоридаги оятда жинларнинг ўзлари эътироф этишларича, улар Аллоҳ ердаги бандалари бўлмиш инсонларга нимани, яъни, яхшилик ё ёмонликни ирода қилишидан мутлақо бехабардирлар. Бас, жинлардан паноҳ тилаш ёки улардан нажот кутиш нодонликдан ўзга нарса эмасдир. Паноҳ ҳам, нажот ҳам ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзидангина сўралиши лозимдир. Қуръон ушбу оятлари билан мўмин-мусулмонларни ҳар қандай ваҳму гумондан халос этади. Қуйидаги оятларда жинлар тилидан ҳикоя қилиш давом этилади.
12. Албатта бизлар (Қуръонни эшитганимиздан сўнг) билдикки, Ер юзида ҳаргиз Аллоҳни ожиз қила олмасмиз (яъни, фақат Аллоҳ ирода қилган ишгина бўлур) ва У зотдан (яъни, Унинг жазосидан) қочиб ҳам қутула олмасмиз.
13. Албатта бизлар қачонки Ҳидоятни — Қуръонни эшитгач, унга иймон келтирдик. Бас, кимки Парвардигорига иймон келтирса, демак у (яхшиликларининг) камайиб қолишидан ҳам, (ёмонликларининг) ҳаддан ортиб кетишидан ҳам қўрқмас (яъни, Парвардигори унга ҳаргиз зулм қилмас, балки қилган ҳар бир амали учун муносиб жазо-мукофот ато этур).
14. Албатта бизларнинг орамизда мусулмонлар ҳам бордир ва (шунингдек), орамизда (йўлдан) озганлар ҳам бордир. Бас, кимки мусулмон бўлса, демак ана ўшалар Тўғри Йўлни мақсад қилиб олибдилар.
16. Албатта, агар улар (Тўғри) йўлда устивор турганларида, албатта Биз уларни мўл ёмғир билан суғорган бўлур эдик (яъни, уларга мўл-кўл ризқ ато этган бўлур эдик).
19. Албатта, қачонки Аллоҳнинг бандаси (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) У зотга дуо-илтижо қилган ҳолда турганида, улар (яъни, жинлар Қуръон эшитиш иштиёқида) унинг устига ғуж-ғуж бўлиб ёпирилишга яқин бўлдилар.
20. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, динингиздан қайтишингизни талаб қилаётган кофирларга) айтинг: «Мен ёлғиз Парвардигоримгагина дуо-илтижо қилурман ва У зотга бирон кимсани шерик қилмасман».
21. Айтинг: «Албатта мен сизларга на бир зиён ва на бир тўғри йўл беришга эга эмасдирман, (Тўғри Йўлга солгувчи ҳам, зиён етказа олгувчи ҳам ёлғиз Аллоҳдир)».
22. Айтинг: «Албатта мени Аллоҳ(нинг азоби)дан (агар У зотга осийлик қилсам), бирон кимса ҳимоя қила олмас ва мен У зотдан ўзга паноҳ ҳам топа олмасман.
23. (Мен) фақат Аллоҳ томонидан етказишга ва У зотнинг элчилик вазифаларигагина (эгадирман). Кимки Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, албатта унинг учун жаҳаннам олови бордир. (Ундай кимсалар) ўша жойда мангу қолурлар.
25. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, у кофирларга) айтинг: «Мен сизларга ваъда қилинаётган азоб яқинми ёки Парвардигорим унинг учун (узоқроқ) муҳлат қилганми, билмасман.
27. Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайбидан сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар). Бас, албатта У (Аллоҳ Ўзининг ғайбидан огоҳ қилиб қўйган ҳар бир пайғамбарнинг) олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатгувчи (фаришта) йўллар.
28. Токи (пайғамбарлар) Парвардигорларининг элчилик вазифаларини (ўз умматларига) тўла етказганларини билиш учун (кузатгувчи фаришта йўллар). У зот (пайғамбарлар) ҳузуридаги бор нарсани (яъни, уларнинг илму амалларини) иҳота қилиб олгандир ва (коинотдаги) ҳар бир нарсанинг саноғини ҳисоб-китоб қилиб қўйгандир».
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
検索結果:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".