クルアーンの対訳 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 対訳の目次


対訳 節: (18) 章: ユースフ章
وَجَآءُو عَلَىٰ قَمِيصِهِۦ بِدَمٖ كَذِبٖۚ قَالَ بَلۡ سَوَّلَتۡ لَكُمۡ أَنفُسُكُمۡ أَمۡرٗاۖ فَصَبۡرٞ جَمِيلٞۖ وَٱللَّهُ ٱلۡمُسۡتَعَانُ عَلَىٰ مَا تَصِفُونَ
Найрангларини янада пухталаш учун унинг кўйлагини ёлғондан қонга бўяб олиб келдилар. Оталарини бўри еганига ишонтирмоқчи бўлдилар. Кўйлакнинг йиртилмаганини кўрган Яъқуб уларнинг ҳийла ишлатаётганларини сезди ва уларга деди: "Йўқ. Асло ундай бўлган эмас. Сизларга ҳавойи нафсингиз қилган ишингизни безаб, чиройли қилиб кўрсатган. Энди менинг чиройли сабр қилишдан бошқа чорам йўқ. Сизлар васф этаётган бу ишда ёрдам сўраладиган Зот Аллоҳдир".
アラビア語 クルアーン注釈:
本諸節の功徳:
• بيان خطورة الحسد الذي جرّ إخوة يوسف إلى الكيد به والمؤامرة على قتله.
Ҳасад ўта хатарли. Юсуф алайҳиссаломнинг акалари ҳасад туфайли найранг ишлатиб, уни ўлдириш учун тил бириктиришгача бордилар.

• مشروعية العمل بالقرينة في الأحكام.
Ҳукмларда қарина билан иш қилиш шариатдандир.

• من تدبير الله ليوسف عليه السلام ولطفه به أن قذف في قلب عزيز مصر معاني الأبوة بعد أن حجب الشيطان عن إخوته معاني الأخوة.
Юсуф алайҳиссаломга нисбатан акаларининг қалбидан акалик меҳрини олиб қўйган Аллоҳ Азизнинг қалбига у кишига нисбатан оталик меҳрини солиб қўйди. Бу Аллоҳнинг ажойиб тадбирига бир мисол.

 
対訳 節: (18) 章: ユースフ章
章名の目次 ページ番号
 
クルアーンの対訳 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 対訳の目次

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

閉じる