クルアーンの対訳 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 対訳の目次


対訳 節: (13) 章: 雷電章
وَيُسَبِّحُ ٱلرَّعۡدُ بِحَمۡدِهِۦ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ مِنۡ خِيفَتِهِۦ وَيُرۡسِلُ ٱلصَّوَٰعِقَ فَيُصِيبُ بِهَا مَن يَشَآءُ وَهُمۡ يُجَٰدِلُونَ فِي ٱللَّهِ وَهُوَ شَدِيدُ ٱلۡمِحَالِ
Момақалдироқ ҳам Парвардигорига ҳамд ила тасбеҳ айтади. Фаришталар ҳам Парвардигорларидан қўрққанларидан У Зотни улуғлаб, таъзим қилиб, тасбеҳ айтурлар. У Зот куйдириб юборадиган яшинлар юбориб, улар билан Ўзи истаган кишиларни ҳалок этади. Кофирлар Аллоҳнинг бирлиги ҳақида талашиб-тортишадилар. Аллоҳ жуда улкан куч ва қувват соҳибидир. Қайси ишни хоҳласа, уни амалга оширади.
アラビア語 クルアーン注釈:
本諸節の功徳:
• عظيم مغفرة الله وحلمه عن خطايا بني آدم، فهم يستكبرون ويَتَحَدَّوْنَ رسله وأنبياءه، ومع هذا يرزقهم ويعافيهم ويحلم عنهم.
Аллоҳ таолонинг инсонларга меҳрибонлиги нақадар буюк. Улар такаббурлик қилиб, пайғамбарларига итоатсизлик қилсалар ҳам уларни кечириб, ризқларини бераверади.

• سعة علم الله تعالى بما في ظلمة الرحم، فهو يعلم أمر النطفة الواقعة في الرحم، وصَيْرُورتها إلى تخليق ذكر أو أنثى، وصحته واعتلاله، ورزقه وأجله، وشقي أو سعيد، فعلمه بها عام شامل.
Аллоҳ таолонинг илми чексиз. У Зот қоп-қоронғу бачадонда нима кечаётганини, унинг эркак ё аёл бўлишини, касал ё соғ бўлишини, ризқини, ажалини, бахтли ё бахтсиз бўлишини, ҳамма-ҳаммасини билади.

• عظيم عناية الله ببني آدم، وإثبات وجود الملائكة التي تحرسه وتصونه وغيرهم مثل الحَفَظَة.
Аллоҳ инсонларга нақадар эътиборли. Уларни асраб-авайлаб юриш учун алоҳида фаришталарни тайинлаб қўйган.

• أن الله تعالى يغير حال العبد إلى الأفضل متى ما رأى منه اتباعًا لأسباب الهداية، فهداية التوفيق منوطة باتباع هداية البيان.
Банданинг ўзида ҳидоят сари интилиш бўлсагина Аллоҳ унинг аҳволини яхшироқ тарафга ўзгартиради. Зеро, тавфиқ ҳидояти баён ҳидоятига эргашиш билан чамбарчас боғлиқдир.

 
対訳 節: (13) 章: 雷電章
章名の目次 ページ番号
 
クルアーンの対訳 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 対訳の目次

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

閉じる