クルアーンの対訳 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 対訳の目次


対訳 節: (247) 章: 雌牛章
وَقَالَ لَهُمۡ نَبِيُّهُمۡ إِنَّ ٱللَّهَ قَدۡ بَعَثَ لَكُمۡ طَالُوتَ مَلِكٗاۚ قَالُوٓاْ أَنَّىٰ يَكُونُ لَهُ ٱلۡمُلۡكُ عَلَيۡنَا وَنَحۡنُ أَحَقُّ بِٱلۡمُلۡكِ مِنۡهُ وَلَمۡ يُؤۡتَ سَعَةٗ مِّنَ ٱلۡمَالِۚ قَالَ إِنَّ ٱللَّهَ ٱصۡطَفَىٰهُ عَلَيۡكُمۡ وَزَادَهُۥ بَسۡطَةٗ فِي ٱلۡعِلۡمِ وَٱلۡجِسۡمِۖ وَٱللَّهُ يُؤۡتِي مُلۡكَهُۥ مَن يَشَآءُۚ وَٱللَّهُ وَٰسِعٌ عَلِيمٞ
Пайғамбарлари уларга: "Аллоҳ сизларга Толутни подшоҳ қилиб тайинлади, унинг байроғи остида жанг қиласизлар", деди. Улуғлари бу танловга рози бўлмай, эътироз билдиришиб: "Қандай қилиб у бизга подшоҳ бўлсин? Подшоҳликка ундан кўра биз ҳақлироқмиз-ку. У на подшоҳзода бўлса ва на шоҳликка олиб борадиган бойликка эга бўлса?!", дедилар. Пайғамбарлари: "Уни сизларга подшоҳ қилиб Аллоҳнинг Ўзи тайинлади. Унинг илмий даражасини ҳам, жисмоний қувватини ҳам зиёда қилди. Аллоҳ Ўз ҳикмати ва раҳмати ила подшоҳликни Ўзи истаган бандасига беради. Аллоҳ фазлу карами кенг ва неъматига қайси бандаси ҳақли эканини жуда яхши биладиган Зотдир.
アラビア語 クルアーン注釈:
本諸節の功徳:
• التنبيه إلى أهم صفات القائد التي تؤهله لقيادة الناس؛ وهي العلم بما يكون قائدًا فيه، والقوة عليه.
Одамларни бошқариш учун энг керакли сифатларга ишора қилиняпти. Улар чуқур билимдонлик ва жисмонан бақувватлик.

• إرشاد من يتولى قيادة الناس إلى ألا يغتر بأقوالهم حتى يبلوهم، ويختبر أفعالهم بعد أقوالهم.
Одамларни бошқараётган қўмондонга қуруқ гапларнинг ўзига алданиб қолмасдан, олдин уларни синаб кўриш зарурлиги уқтириляпти.

• أن الاعتبارات التي قد تشتهر بين الناس في وزن الآخرين والحكم عليهم قد لا تكون هي الموازين الصحيحة عند الله تعالى، بل هو سبحانه يصطفي من يشاء من خلقه بحكمته وعلمه.
Бировга баҳо бериш ва унинг ҳақида ҳукм чиқариш учун одамлар орасида машҳур бўлган эътибор ва мезонлар Аллоҳ таолонинг наздида тўғри мезонлар ҳисобланмаслиги мумкин. Ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ Ўз ҳикмати ва илми ила подшоҳлик учун бандалари орасидан Ўзи истаган одамини танлаб олади.

 
対訳 節: (247) 章: 雌牛章
章名の目次 ページ番号
 
クルアーンの対訳 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 対訳の目次

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

閉じる