Check out the new design

クルアーンの対訳 - クルアーン簡潔注釈(ウズベク語対訳) * - 対訳の目次


対訳 節: (142) 章: 婦人章
إِنَّ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ يُخَٰدِعُونَ ٱللَّهَ وَهُوَ خَٰدِعُهُمۡ وَإِذَا قَامُوٓاْ إِلَى ٱلصَّلَوٰةِ قَامُواْ كُسَالَىٰ يُرَآءُونَ ٱلنَّاسَ وَلَا يَذۡكُرُونَ ٱللَّهَ إِلَّا قَلِيلٗا
Мунофиқлар ўзларини мусулмон қилиб кўрсатиб, куфрини яшириб, Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Аллоҳнинг Ўзи уларни алдаб қўйибди. Чунки У Зот уларнинг кофирлигини билиб туриб ҳам жонларини асраб турибди. Охиратда эса уларга энг оғир азобни тайёрлаб қўйган. Улар намозга турсалар, эриниб, ёқтирмасдан, ихлоссиз, хўжакўрсинга турадилар. Аллоҳни камдан-кам, мўминларга йўлиққан пайтларидагина ёдга оладилар.
アラビア語 クルアーン注釈:
本諸節の功徳:
• بيان صفات المنافقين، ومنها: حرصهم على حظ أنفسهم سواء كان مع المؤمنين أو مع الكافرين.
Юқоридаги оятларда мунофиқларнинг сифатлари баён қилинди. Энг кўзга кўринганларидан бири фақат ва фақат ўзларини ўйлашлари, худбинликларидир. Улар учун мўминлар сафида бўладиларми, кофирлар сафидами, фарқи йўқ. Асосийси ўзлари тинч-омон бўлсалар бўлди.

• أعظم صفات المنافقين تَذَبْذُبُهم وحيرتهم واضطرابهم، فلا هم مع المؤمنين حقًّا ولا مع الكافرين.
Мунофиқларнинг энг бўртиб кўринадиган белгиларидан бири доимий ҳайронликда, изтиробда, аросатда қолишларидир. Улар на чин мўминлардир ва на чин кофирлар.

• النهي الشديد عن اتخاذ الكافرين أولياء من دون المؤمنين.
Мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутишдан қаттиқ қайтариляпти.

• أعظم ما يتقي به المرء عذاب الله تعالى في الآخرة هو الإيمان والعمل الصالح.
Кишини Аллоҳнинг охиратдаги азобидан асрайдиган энг катта омил унинг иймони ва солиҳ амалидир.

 
対訳 節: (142) 章: 婦人章
章名の目次 ページ番号
 
クルアーンの対訳 - クルアーン簡潔注釈(ウズベク語対訳) - 対訳の目次

Tafsir Center for Quranic Studies - 発行

閉じる