クルアーンの対訳 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 対訳の目次


対訳 節: (43) 章: 婦人章
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَقۡرَبُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَأَنتُمۡ سُكَٰرَىٰ حَتَّىٰ تَعۡلَمُواْ مَا تَقُولُونَ وَلَا جُنُبًا إِلَّا عَابِرِي سَبِيلٍ حَتَّىٰ تَغۡتَسِلُواْۚ وَإِن كُنتُم مَّرۡضَىٰٓ أَوۡ عَلَىٰ سَفَرٍ أَوۡ جَآءَ أَحَدٞ مِّنكُم مِّنَ ٱلۡغَآئِطِ أَوۡ لَٰمَسۡتُمُ ٱلنِّسَآءَ فَلَمۡ تَجِدُواْ مَآءٗ فَتَيَمَّمُواْ صَعِيدٗا طَيِّبٗا فَٱمۡسَحُواْ بِوُجُوهِكُمۡ وَأَيۡدِيكُمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ عَفُوًّا غَفُورًا
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашганлар, то кайфингиз тарқаб, айтаётган гапингизни англай оладиган бўлгунингизга қадар маст ҳолингизда намоз ўқимангиз. Бу ароқ тўла ҳаром қилинишидан олдинги ҳукм эди. То ғусл қилмагунингизча жунуб ҳолингизда ҳам намоз ўқимангиз ва масжидларга кирмангиз. Йўл-йўлакай ўтиб кетаётган бўлсангиз, ҳечқиси йўқ. Сув ишлата олмайдиган даражада касал бўлсангиз ёки мусофир бўлсангиз ё кимдир хожатхонадан чиққан бўлса ёки аёлларга яқинлик қилган бўлсангизлару, таҳорат ё ғусл қилишга сув тополмаётган бўлсангизлар, покиза тупроққа таяммум қилиб, ундан юзингиз ва қўлларингизга суртингиз. Аллоҳ айбу нуқсонингизни кечиргувчи ва мағфират қилгувчи Зотдир.
アラビア語 クルアーン注釈:
本諸節の功徳:
• من كمال عدله تعالى وتمام رحمته أنه لا يظلم عباده شيئًا مهما كان قليلًا، ويتفضل عليهم بمضاعفة حسناتهم.
Аллоҳ шу қадар одил ва Меҳрибонки, бандаларига заррача зулм қилмайди. Яхшиликларининг савобини эса кўпайтириб беради.

• من شدة هول يوم القيامة وعظم ما ينتظر الكافر يتمنى أن يكون ترابًا.
Қиёмат куни ва ундаги кофирни қарши оладиган азоб шу қадар даҳшатлики, у ҳатто тупроқ бўлганимда қанийди, деб қолади.

• الجنابة تمنع من الصلاة والبقاء في المسجد، ولا بأس من المرور به دون مُكْث فيه.
Жунуб бўлган кишига намоз ўқиш ва масжидда узоқ туриш ман қилинади. Йўл-йўлакай ўтиб (масжиднинг у ёғидан кириб, бу ёғидан чиқиб) кетаётган бўлса, ҳечқиси йўқ.

• تيسير الله على عباده بمشروعية التيمم عند فقد الماء أو عدم القدرة على استعماله.
Сув йўқлигида ёки уни ишлатиш имкони бўлмаганда таяммум қилишни шариатлаштириш билан Аллоҳ таоло бандаларига қулайлик яратиб берди.

 
対訳 節: (43) 章: 婦人章
章名の目次 ページ番号
 
クルアーンの対訳 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 対訳の目次

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

閉じる