クルアーンの対訳 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - 対訳の目次


対訳 節: (63) 章: 家畜章
قُلۡ مَن يُنَجِّيكُم مِّن ظُلُمَٰتِ ٱلۡبَرِّ وَٱلۡبَحۡرِ تَدۡعُونَهُۥ تَضَرُّعٗا وَخُفۡيَةٗ لَّئِنۡ أَنجَىٰنَا مِنۡ هَٰذِهِۦ لَنَكُونَنَّ مِنَ ٱلشَّٰكِرِينَ
Эй Пайғамбар, айтинг: "Қуруқлик ва денгиз зулматларида ҳалокатга учрасангиз, сизга ким нажот берур? Ким жонингизни сақлаб қолур? Парвардигоро, бизни мана шу ҳалокатдан қутқарсанг, неъматларингга шукр қилиб, Сендан бошқасига бандалик қилмаймиз, дея ичингизда-ю ташингизда тавба-тазарру билан ялиниб-ёлвориб ёлғиз Унинг Ўзига илтижо қилиб қоласизлар-ку!"
アラビア語 クルアーン注釈:
本諸節の功徳:
• إثبات أن النومَ موتٌ، وأن الأرواح تُقْبض فيه، ثم تُرَد عند الاستيقاظ.
Уйқунинг ўлим экани, уйқу пайтида жон олиниши, уйғонгандан кейин қайта берилиши ўз исботини топяпти.

• الاستدلال على استحقاق الله تعالى للألوهية بدليل الفطرة، فإن أهل الكفر يؤمنون بالله تعالى ويرجعون لفطرتهم عند الاضطرار والوقوع في المهالك، فيسألون الله تعالى وحده.
Илоҳликка ёлғиз Аллоҳгина ҳақли эканини табиатнинг ўзи далолат қилиб турибди. Чунки ҳатто кофирлар ҳам бошига бир мусибат тушиб, мажбур бўлиб қолганларида табиатан ёлғиз Аллоҳга илтижо қила бошлайдилар.

• إلزام المشركين بمقتضى سلوكهم، وإقامة الدليل على انقلاب فطرتهم، بكونهم يستغيثون بالله وحده في البحر عند الشدة، ويشركون به حين يسلمهم وينجيهم إلى البر.
Мушриклар ўзларининг йўли билан мот қилиниб, уларнинг табиати доим ўзгариб туриши далиллар билан исботланяпти. Улар денгизда фалокатга учраган пайтида тавба-тазарру билан Аллоҳга илтижо қилсалар, Аллоҳ уларга нажот бериб, эсон-омон қуруқликка чиқиб олганларидан кейин эса яна ширкларини давом эттираверадилар.

• عدم جواز الجلوس في مجالس أهل الباطل واللغو، ومفارقتُهم، وعدم العودة لهم إلا في حال إقلاعهم عن ذلك.
Аҳли ботил - сафсатабозлар, истеҳзони касб қилиб олган масхарабозлар билан бирга ўтиришнинг жоиз эмаслиги уқтириляпти. То улар бошқа гапга ўтмагунларича уларни тарк қилишга буюриляпти.

 
対訳 節: (63) 章: 家畜章
章名の目次 ページ番号
 
クルアーンの対訳 - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - 対訳の目次

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

閉じる