(Яъни, Қуръонни булар қабул қилмас экан, майли, юраверсинлар, деб уни бошқаларга томон буриб юборсак бўладими?! Йўқ, Бизнинг одатимиз бундай эмас. Асл одатимизни билиш учун ўтган Пайғамбар ва умматларнинг ҳолига бир назар солинг!)
Улар Роҳманнинг бандалари бўлмиш фаришталарни аёллар ҳисобладилар. Ёки уларнинг яратилишига гувоҳ бўлдиларми?! Албатта, бу гувоҳликлари ёзилур ва сўроққа тутилурлар!
Худди шунингдек, Биз сендан илгари ҳам қайси бир қишлоқ-шаҳарга огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг зодагонлари: «Таъкидки, биз ота-боболаримизни бир динда топдик ва, албатта, биз уларнинг изларидан эргашгувчилардирмиз», дедилар.
Улар: «Ушбу Қуръон икки шаҳардан (бирида) бўлган улуғ кишига нозил қилинганида эди», дедилар.
(Уларнинг жоҳилий ўлчовлари бўйича молу дунёси кўп, мансаби, ҳукми ва султони бор одам «улуғ киши» деб эътироф этиларди. Ана шундай одам пайғамбар бўлишга лойиқ эди. Ўша пайтда мушрикларнинг бу мақомга номзодлари ҳам бор эди. Маккада ал-Валид ибн Муғийра, Тоифда Урвату ибн Масъуд ас-Сақафий исмли одамлар бўлиб, мушриклар ана шулардан бири пайғамбар бўлса арзийди, деган фикрда эдилар.)
Ёки улар Роббингнинг раҳматини тақсимлайдиларми? Биз ҳаёти дунёда уларнинг ораларида маишатларини тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйганмиз. Роббингнинг раҳмати улар жамлайдиган нарсадан яхшидир.
Агар одамлар бир миллат бўлиб қолишлари (хавфи) бўлмаганда, албатта, Биз Роҳманга куфр келтирадиганларнинг уйлари шифтини ва унга чиқадиган нарвонларини кумушдан қилиб қўяр эдик.
Токи, ҳузуримизга келганда: «Қани энди мен билан сенинг оранг мағриб ила машриқчалик узоқ бўлса эди. Бас, сен нақадар ёмон ҳамроҳсан», дер.
(Аллоҳнинг зикридан шабкўр бўлиб олган ғафлатда юра-юра, бир куни қиёмат қўпиб: «ҳузуримизга келганда», ҳақиқатни англайди ҳамма бало шайтон билан яқинлиги натижаси эканлигини тушуниб етади.)
Сендан олдин Биз юборган Пайғамбарларимиздан сўра: Роҳмандан бошқа ибодат қилинадиган илоҳлар қилган эканмизми?!
(Дунё тарихида ҳеч бир пайғамбар Аллоҳдан бошқага ибодат этишга чақирган эмас. Дунёда ҳеч бир пайғамбар Аллоҳдан бошқа илоҳга ибодат қилган ҳам эмас. Дунёда ўтган ҳамма пайғамбарлар фақат Роҳман сифатли Аллоҳ таологагина ибодат қилганлар ва одамларни ҳам фақат Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилишга чақирганлар.)
Батаҳқиқ, Биз Мусони Ўз оят(мўъжиза)ларимиз ила Фиръавнга ва унинг аъёнларига юбордик. Бас, у: «Албатта, мен оламлар Роббининг Пайғамбаридирман», деди.
Биз уларга қайси бир оят (мўъжиза)ни кўрсатсак ҳам, албатта, у ўз шеригидан каттароқ бўлар эди. Шояд, (хатоларидан) қайтсалар, деб уларни азоб-ла тутдик.
Улар: «Бизнинг олиҳаларимиз яхшими ёки уми?» – дедилар. Улар уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар.
Ийсо очиқ-ойдин ҳужжат (мўъжиза)лар билан келган чоғида: «Батаҳқиқ, мен сизга ҳикматни келтирдим ва сиз ихтилоф қилаётган баъзи нарсаларни баён қилиш учун келдим. Бас, Аллоҳга тақво ва менга итоат қилинглар.
Бас, уларнинг орасидан фирқалар ихтилоф қилдилар. Зулм қилганлар ҳолига аламли кун азобидан вой бўлсин!
(Ийсо алайҳиссалом Бани Исроилга пайғамбар қилиб юборилган эдилар. У зот Бани Исроилга уларнинг Мусо алайҳиссалом шариати хусусидаги ихтилофларига барҳам бериш, ягона Аллоҳнинг ибодатига чақириш учун ҳикмат ила келган эдилар. Аммо улар бу чақириққа муносиб жавоб бермадилар. Балки Ийсо алайҳиссаломга қарши чиқдилар. Турли фирқаларга бўлиниб олиб, ҳозиргача ихтилоф қилиб келмоқдалар.)
Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир.
(Қиёмат куни ҳамма ўз оқибатини билгач, гарчи бу дунёда яқин ўзаро дўст бўлса ҳам, бир-бирига душманга айланади. Чунки у дунёда бир-бирларини турли амалларга ундаган дўстларнинг дўзахга тушиб жазо тортишлари аниқ маълум бўлиб қолади. Ана ўшанда, ёмон билан дўст бўлганига афсусланади.)
Уларга тиллодан бўлган товоқлар ва қадаҳлар айлантирилур. У ерда кўнгил иштаҳа қиладиган ва кўзлар лаззатланадиган нарсалар бордир. Сизлар у ерда абадий қолурсизлар.
Ёки улар Бизни уларнинг сирларини (билмас) ва пичирлашиб қилган маслаҳатларини эшитмас, деб ҳисоблайдиларми? Йўқ! Ҳолбуки, элчиларимиз уларнинг олдиларида ёзмоқдалар.
Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг мулкига эга бўлган Зот баракотли(буюк)дир. Соат (қиёмат) илми Унинг ҳузуридадир. Унгагина қайтарилурсизлар.
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
検索結果:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".