クルアーンの対訳 - ウズベク語対訳 - Muhammad Sadeq * - 対訳の目次


対訳 節: (35) 章: 砂丘章
فَٱصۡبِرۡ كَمَا صَبَرَ أُوْلُواْ ٱلۡعَزۡمِ مِنَ ٱلرُّسُلِ وَلَا تَسۡتَعۡجِل لَّهُمۡۚ كَأَنَّهُمۡ يَوۡمَ يَرَوۡنَ مَا يُوعَدُونَ لَمۡ يَلۡبَثُوٓاْ إِلَّا سَاعَةٗ مِّن نَّهَارِۭۚ بَلَٰغٞۚ فَهَلۡ يُهۡلَكُ إِلَّا ٱلۡقَوۡمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ
Бас, азму матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар сабр қилгандек, сабр қил, уларга (азоб етишига) шошилма! Улар ваъда қилинган нарсани кўрганларида худди (бу дунёда) кундуздан бир лаҳзагина турганга ўхшарлар. Бу етказишдир! Бас, фақат фосиқ қавмларгина ҳалок қилинур, холос!
(Аллоҳ таоло ушбу оятда кофир, мушрик ва динсизлар доимо мўмин-мусулмонларга зулм қилиб, озор бериб, тазйиқ ўтказиб келаганликларини эслатмоқда. «Улул азм», яъни сабр матонат соҳиби бўлган пайғамбарлар — Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Ийсо алайҳиссаломлардир (ва Пайғамбаримиз ҳам улардандир). Бу буюк пайғамбарларнинг ҳар бирларининг бошларига иймон йўлида, дину диёнат йўлида қанчадан-қанча кулфатлар ёғилган. Лекин улар сабр матонатда зарбулмасал бўлганлар. Оятда Қуръон, етказиш, деб аталмоқда.)
アラビア語 クルアーン注釈:
 
対訳 節: (35) 章: 砂丘章
章名の目次 ページ番号
 
クルアーンの対訳 - ウズベク語対訳 - Muhammad Sadeq - 対訳の目次

クルアーン・ウズベク語対訳 - Muhammad Sadeq Muhammad Yusuf ヒジュラ暦1430年印刷

閉じる