Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អល់មុមីនូន   អាយ៉ាត់:
وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءَۢ بِقَدَرٖ فَأَسۡكَنَّٰهُ فِي ٱلۡأَرۡضِۖ وَإِنَّا عَلَىٰ ذَهَابِۭ بِهِۦ لَقَٰدِرُونَ
Осмондан эҳтиёжга қараб аниқ миқдорда ёмғир ёғдирдик. У кўп бўлиб, ҳамма ёқни вайрон ҳам қилиб ташламайди, оз бўлиб, етишмай ҳам қолмайди. Кейин уни заминга жойладик. Токи, одамлар ва ҳайвонлар ундан фойдалансинлар. Биз уни яна кетказишга ҳам қодирмиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَأَنشَأۡنَا لَكُم بِهِۦ جَنَّٰتٖ مِّن نَّخِيلٖ وَأَعۡنَٰبٖ لَّكُمۡ فِيهَا فَوَٰكِهُ كَثِيرَةٞ وَمِنۡهَا تَأۡكُلُونَ
Шу сув билан сизлар учун хурмо ва узум боғларини пайдо қилдик. Бу боғларда сизлар учун анжир, олма, анор каби турли хил рангдаги, хилма-хил шаклдаги мевалар бор. Улардан ейсизлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَشَجَرَةٗ تَخۡرُجُ مِن طُورِ سَيۡنَآءَ تَنۢبُتُ بِٱلدُّهۡنِ وَصِبۡغٖ لِّلۡأٓكِلِينَ
Сизларга Сайно тоғида ўсадиган зайтун дарахтини ҳам пайдо қилиб бердик. Унинг мевасидан ёғ олинади. Уни нонга суртиб ейиш ҳам мумкин, баданга суртиш ҳам.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَإِنَّ لَكُمۡ فِي ٱلۡأَنۡعَٰمِ لَعِبۡرَةٗۖ نُّسۡقِيكُم مِّمَّا فِي بُطُونِهَا وَلَكُمۡ فِيهَا مَنَٰفِعُ كَثِيرَةٞ وَمِنۡهَا تَأۡكُلُونَ
Эй одамлар, сизлар учун туя, сигир, қўй каби чорва ҳайвонларида Аллоҳнинг қудрати ва лутфига далолат қиладиган ибрат бордир. Уларнинг қоринларидаги сут билан сизларни суғорамиз. Яна сизлар учун уларда миниш, юнгидан фойдаланиш каби кўп манфаатлар бор. Айни пайтда уларнинг гўштларидан тановул ҳам қиласизлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَعَلَيۡهَا وَعَلَى ٱلۡفُلۡكِ تُحۡمَلُونَ
Юкларингизни қуруқликда туяларга, денгизда эса кемаларга юклаб ташийсизлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوۡمِهِۦ فَقَالَ يَٰقَوۡمِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَٰهٍ غَيۡرُهُۥٓۚ أَفَلَا تَتَّقُونَ
Биз Нуҳ алайҳиссаломни Аллоҳга даъват қилиши учун ўз қавмига юбордик. Бас, уларга шундай деди: "Эй қавмим, ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга чин маъбуд йўқ. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилмайсизларми?"
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَقَالَ ٱلۡمَلَؤُاْ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِن قَوۡمِهِۦ مَا هَٰذَآ إِلَّا بَشَرٞ مِّثۡلُكُمۡ يُرِيدُ أَن يَتَفَضَّلَ عَلَيۡكُمۡ وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ لَأَنزَلَ مَلَٰٓئِكَةٗ مَّا سَمِعۡنَا بِهَٰذَا فِيٓ ءَابَآئِنَا ٱلۡأَوَّلِينَ
Қавмидаги Аллоҳга куфр келтирган зодагонлари ўзларининг тобеларига ва оммага шундай дедилар: "Ўзини пайғамбар деб даъво қилаётган бу кимса сизларга ўхшаган бир одам, холос. У сизларга бошлиқ бўлиб олмоқчи бўляпти. Аллоҳ бизга элчи юборишни истаганида одамлардан эмас, фаришталардан юборган бўларди. Бундай гапларни ўтган ота-боболаримизда эшитмаганмиз".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنۡ هُوَ إِلَّا رَجُلُۢ بِهِۦ جِنَّةٞ فَتَرَبَّصُواْ بِهِۦ حَتَّىٰ حِينٖ
У бир телба одам. Нима деяётганини ўзи билмайди. Бироз кутиб туринглар, ҳаммаси равшан бўлади.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَالَ رَبِّ ٱنصُرۡنِي بِمَا كَذَّبُونِ
Нуҳ алайҳиссалом деди: "Улар мени ёлғончига чиқараётганлари учун мени қўллаб-қувватлаб, улардан қасос олиб бер".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَأَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡهِ أَنِ ٱصۡنَعِ ٱلۡفُلۡكَ بِأَعۡيُنِنَا وَوَحۡيِنَا فَإِذَا جَآءَ أَمۡرُنَا وَفَارَ ٱلتَّنُّورُ فَٱسۡلُكۡ فِيهَا مِن كُلّٖ زَوۡجَيۡنِ ٱثۡنَيۡنِ وَأَهۡلَكَ إِلَّا مَن سَبَقَ عَلَيۡهِ ٱلۡقَوۡلُ مِنۡهُمۡۖ وَلَا تُخَٰطِبۡنِي فِي ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓاْ إِنَّهُم مُّغۡرَقُونَ
Унга шундай ваҳий қилдик: "Бизнинг кўз ўнгимизда ва кўрсатмамиз асосида бир кема яса. Уларни ҳалок қилиш ҳақидаги фармонимиз келганда ва нонвойхонадаги тандирлар ичидан ҳам сув фаввора бўлиб отилганда кемага ҳар бир жонзотдан бир жуфт - эркак ва урғочисини кирит. Токи, насл давом этсин. Оилангни ҳам кирит. Аёлинг ва ўғлинг каби олдин Аллоҳ тарафидан ҳалок қилиниши айтилганлар бундан мустасно. Зулм қилганлар ҳақида Менга гап очма, уларга нажот беришимни сўрама. Улар сўзсиз ғарқ бўлгувчилардир".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• لطف الله بعباده ظاهر بإنزال المطر وتيسير الانتفاع به.
Ёмғир ёғдириб, ундан фойдаланишни қулай қилиб қўйганининг ўзи Аллоҳ таолонинг Ўз бандаларига нақадар Меҳрибон эканини кўрсатиб турибди.

• التنويه بمنزلة شجرة الزيتون.
Оятларда зайтун дарахтининг мақомига алоҳида эътибор қаратиляпти.

• اعتقاد المشركين ألوهية الحجر، وتكذيبهم بنبوة البشر، دليل على سخف عقولهم.
Мушрикларнинг тошни худо қилиб олиб, пайғамбарнинг инсон бўлишини инкор этишлари уларнинг ақллари заиф эканидан далолатдир.

• نصر الله لرسله ثابت عندما تكذبهم أممهم.
Пайғамбарларни қавмлари ёлғончига чиқарган пайтда Аллоҳ уларни қўллаб қувватлаши муқаррар.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អល់មុមីនូន
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ