Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អល់មុមីនូន   អាយ៉ាត់:
أَلَمۡ تَكُنۡ ءَايَٰتِي تُتۡلَىٰ عَلَيۡكُمۡ فَكُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ
Уларга шундай дейилади: "У дунёда Қуръон оятлари сизларга ўқиб берилмаганмиди ва сизлар уларни ёлғонга чиқармаганмидингиз?"
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَالُواْ رَبَّنَا غَلَبَتۡ عَلَيۡنَا شِقۡوَتُنَا وَكُنَّا قَوۡمٗا ضَآلِّينَ
Дедилар: "Парвардигоро, бизга Ўзингга маълум бўлган бадбахтлигимиз ғолиб келиб, ҳақ йўлдан озган, адашган қавм бўлиб қолган эканмиз".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
رَبَّنَآ أَخۡرِجۡنَا مِنۡهَا فَإِنۡ عُدۡنَا فَإِنَّا ظَٰلِمُونَ
Парвардигоро, бизни дўзахдан чиқар, халос айла. Агар яна ўша куфр ва залолатга қайтадиган бўлсак, у ҳолда аниқ ўзимизга ўзимиз зулм қилган бўламиз. Ҳеч қандай узримиз қолмайди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَالَ ٱخۡسَـُٔواْ فِيهَا وَلَا تُكَلِّمُونِ
Деди: "Дўзахда хор бўлиб яшанглар ва Менга гапирманглар".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنَّهُۥ كَانَ فَرِيقٞ مِّنۡ عِبَادِي يَقُولُونَ رَبَّنَآ ءَامَنَّا فَٱغۡفِرۡ لَنَا وَٱرۡحَمۡنَا وَأَنتَ خَيۡرُ ٱلرَّٰحِمِينَ
Бандаларимдан Менга иймон келтирган бир гуруҳи дер эдилар: "Парвардигоро, Сенга иймон келтирдик. Гуноҳларимизни кечир. Ўз раҳматинг ила бизга раҳм қил. Сен раҳм қилгувчиларнинг энг яхшиси эрурсан".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَٱتَّخَذۡتُمُوهُمۡ سِخۡرِيًّا حَتَّىٰٓ أَنسَوۡكُمۡ ذِكۡرِي وَكُنتُم مِّنۡهُمۡ تَضۡحَكُونَ
Аллоҳга даъват қилган мўминларни масхара қилдингиз. Шу иш билан банд бўлиб, Аллоҳни эслашни унутдингиз. Уларнинг устидан кулар эдингиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنِّي جَزَيۡتُهُمُ ٱلۡيَوۡمَ بِمَا صَبَرُوٓاْ أَنَّهُمۡ هُمُ ٱلۡفَآئِزُونَ
Мен Қиёмат куни мўминларни Аллоҳга итоат қилиш йўлида сизлардан йўлиққан озорларга сабр қилганлари туфайли жаннат билан мукофотлайман.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَٰلَ كَمۡ لَبِثۡتُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ عَدَدَ سِنِينَ
Деди: "Ер юзида қанча йил турдингизлар? Қанча вақтни зое қилдингизлар?"
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَالُواْ لَبِثۡنَا يَوۡمًا أَوۡ بَعۡضَ يَوۡمٖ فَسۡـَٔلِ ٱلۡعَآدِّينَ
Улар шундай жавоб берадилар: "Бир кун ёки бир куннинг бир қисмича турдик. Кунлар ва ойларни ҳисоблаб турадиган фаришталардан сўра".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَٰلَ إِن لَّبِثۡتُمۡ إِلَّا قَلِيلٗاۖ لَّوۡ أَنَّكُمۡ كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ
Деди: "Жуда-жуда оз турганингизни билганингизда эди. Шу қадар озки, унда Аллоҳга итоат қилиш йўлида сабр қилиш жуда енгил эди".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَفَحَسِبۡتُمۡ أَنَّمَا خَلَقۡنَٰكُمۡ عَبَثٗا وَأَنَّكُمۡ إِلَيۡنَا لَا تُرۡجَعُونَ
Эй одамлар, сизларни ҳеч бир ҳикматсиз, сабабсиз, худди ҳайвонлардек савоб ва жазосиз беҳудага яратганмиз-у, сизлар Қиёмат куни ҳисоб-китоб учун Бизга қайтарилмайсизлар, деб ўйлаганмидингиз?
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَتَعَٰلَى ٱللَّهُ ٱلۡمَلِكُ ٱلۡحَقُّۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ رَبُّ ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡكَرِيمِ
Ўз махлуқотларини Ўзи истаганича бошқариб турган подшоҳ Аллоҳ ҳар қандай нуқсондан Покдир. Унинг Ўзи ҳақ, ваъдаси ҳақ, сўзи ҳақ. Ундан ўзга чин маъбуд йўқ. У энг буюк махлуқот бўлмиш Аршнинг Эгасидир. Энг улкан махлуқотнинг эгаси ҳамма махлуқотларнинг Эгасидир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَمَن يَدۡعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ لَا بُرۡهَٰنَ لَهُۥ بِهِۦ فَإِنَّمَا حِسَابُهُۥ عِندَ رَبِّهِۦٓۚ إِنَّهُۥ لَا يُفۡلِحُ ٱلۡكَٰفِرُونَ
Ким Аллоҳ билан бирга бошқа бир маъбудга унинг маъбуд эканига бирон ҳужжати бўлмаса ҳам дуо қилса, бу ёмон қилмишининг жазоси Парвардигори ҳузуридадир. Унга жазони Аллоҳнинг Ўзи беради. Ҳақиқат шуки, кофирлар нажот топмайдилар. Мурод-мақсадларига ҳам етмайдилар, хавфу хатардан омонда ҳам бўлмайдилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَقُل رَّبِّ ٱغۡفِرۡ وَٱرۡحَمۡ وَأَنتَ خَيۡرُ ٱلرَّٰحِمِينَ
Эй Пайғамбар, айтинг: "Парвардигорим, гуноҳларимни кечир, менга Ўз раҳматинг ила раҳм қил. Сен гуноҳкорга раҳм қилиш, унинг тавбасини қабул қилиш бобида энг яхши Зот эрурсан".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• الكافر حقير مهان عند الله.
Кофир Аллоҳнинг наздида хордир, ҳақирдир.

• الاستهزاء بالصالحين ذنب عظيم يستحق صاحبه العذاب.
Яхши одамларни масхара қилиш катта гуноҳ. Бу ишни қилган азобга лойиқ.

• تضييع العمر لازم من لوازم الكفر.
Куфр умрни зое қилишга олиб боради.

• الثناء على الله مظهر من مظاهر الأدب في الدعاء.
Дуо ичида Аллоҳга сано айтиш дуо қилиш одобларидандир.

• لما افتتح الله سبحانه السورة بذكر صفات فلاح المؤمنين ناسب أن تختم السورة بذكر خسارة الكافرين وعدم فلاحهم.
Аллоҳ сурани мўминларнинг нажот топиши ҳақидаги оят билан бошлаган бўлса, шунга муносиб тарзда кофирларнинг шарманда бўлиши, зарар кўриши ҳақидаги оят билан якунлади.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អល់មុមីនូន
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ