ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ អាយ៉ាត់: (50) ជំពូក​: សូរ៉ោះអាលីអុិមរ៉ន
وَمُصَدِّقٗا لِّمَا بَيۡنَ يَدَيَّ مِنَ ٱلتَّوۡرَىٰةِ وَلِأُحِلَّ لَكُم بَعۡضَ ٱلَّذِي حُرِّمَ عَلَيۡكُمۡۚ وَجِئۡتُكُم بِـَٔايَةٖ مِّن رَّبِّكُمۡ فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ
"Шунингдек, мен сизларга ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлаб ҳамда сизларга осон ва қулай бўлиши учун олдин ҳаром қилинган айрим нарсаларни ҳалол қилиш учун келдим. Айни пайтда айтган гапларимнинг тўғрилигига очиқ-равшан ҳужжат ҳам келтирдим. Бас, Аллоҳга буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилинглар, мен даъват қилаётган ишларда менга итоат этинглар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• شرف الكتابة والخط وعلو منزلتهما، حيث بدأ الله تعالى بذكرهما قبل غيرهما.
Ёзиш-чизишни билишнинг ўзига хос шарафи ва улуғ мақоми бор. Чунки Аллоҳ таоло бошқа сифатлардан олдин шуларни зикр қилди.

• من سنن الله تعالى أن يؤيد رسله بالآيات الدالة على صدقهم، مما لا يقدر عليه البشر.
Пайғамбарларини уларнинг ростлигига далил бўладиган ҳужжатлар билан қувватлаши Аллоҳ таолонинг қонуниятларидандир. Оддий одамлар қила олмайдиган ишларни пайғамбарлар бажара олиши ана шу ҳужжатлар жумласидандир.

• جاء عيسى بالتخفيف على بني إسرائيل فيما شُدِّد عليهم في بعض شرائع التوراة، وفي هذا دلالة على وقوع النسخ بين الشرائع.
Ийсо алайҳиссалом Бани Исроилга Тавротдаги айрим шариатларни енгиллатиш учун келган. Бу ишда шариатлар ўртасида насх (бекор қилиниш) бор эканига далолат бор.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ អាយ៉ាត់: (50) ជំពូក​: សូរ៉ោះអាលីអុិមរ៉ន
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

បិទ