ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ អាយ៉ាត់: (75) ជំពូក​: សូរ៉ោះអាលីអុិមរ៉ន
۞ وَمِنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ مَنۡ إِن تَأۡمَنۡهُ بِقِنطَارٖ يُؤَدِّهِۦٓ إِلَيۡكَ وَمِنۡهُم مَّنۡ إِن تَأۡمَنۡهُ بِدِينَارٖ لَّا يُؤَدِّهِۦٓ إِلَيۡكَ إِلَّا مَا دُمۡتَ عَلَيۡهِ قَآئِمٗاۗ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ قَالُواْ لَيۡسَ عَلَيۡنَا فِي ٱلۡأُمِّيِّـۧنَ سَبِيلٞ وَيَقُولُونَ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَ وَهُمۡ يَعۡلَمُونَ
Аҳли китоблардан шундай кимсалар борки, унга жуда кўп миқдордаги мол-давлатни омонат қўйсангиз, ўзингизга қайтаради. Яна шундай кимсалар ҳам борки, озгина, арзимас молни омонат қўйсангиз ҳам то қаттиқ туриб талаб қилиб олмагунингизча ўзи билиб қайтармайди. Бунинг сабаби уларнинг: "Арабларнинг бизнинг устимизда ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқи йўқ, уларнинг мол-давлатларини тортиб олсак, бизга гуноҳ бўлмайди, чунки бу ишни бизга Аллоҳ ҳалол қилган", деган пуч даъволаридир. Улар бу ёлғонни Аллоҳга туҳмат қилаётганларини билиб туриб айтадилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• من علماء أهل الكتاب من يخدع أتباع ملتهم، ولا يبين لهم الحق الذي دلت عليه كتبهم، وجاءت به رسلهم.
Аҳли китобларнинг олимлари динига эргашган тобеларини алдайдилар ва улардан китобларида битилган, пайғамбарлари айтиб ўтган ҳақиқатни яширадилар.

• من وسائل الكفار الدخول في الدين والتشكيك فيه من الداخل.
Динга кириб, одамларнинг дилларида унга нисбатан шак-шубҳа уйғотишга ҳаракат қилиш кофирлар қўллайдиган воситалардан биридир.

• الله تعالى هو الوهاب المتفضل، يعطي من يشاء بفضله، ويمنع من يشاء بعدله وحكمته، ولا ينال فضله إلا بطاعته.
Аллоҳ фазлу марҳаматли, Саховатли Зотдир. Ўзи истаган бандасига Ўз фазли ила неъматлар ато этади ва Ўзи истаган бандасини Ўз адли ва ҳикмати ила неъматлардан маҳрум қилади. Унинг фазлига Унга тоат қилиш билангина эришилади.

• كل عِوَضٍ في الدنيا عن الإيمان بالله والوفاء بعهده - وإن كان عظيمًا - فهو قليل حقير أمام ثواب الآخرة ومنازلها.
Аллоҳга иймон келтириш ва Унга берилган аҳдга вафо қилишдек буюк неъматга ҳеч нарса тенг кела олмайди. Дунёнинг ҳар қандай туганмас бойлиги охират савоби ва мартабалари қаршисида арзимас чақадир.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ អាយ៉ាត់: (75) ជំពូក​: សូរ៉ោះអាលីអុិមរ៉ន
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

បិទ