Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាស់ហ្សូមើរ   អាយ៉ាត់:
وَبَدَا لَهُمۡ سَيِّـَٔاتُ مَا كَسَبُواْ وَحَاقَ بِهِم مَّا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ
Уларга ўзлари касб қилган ёмонликлари, ширку маъсиятлари ошкор бўлди ва уларни ўзлари дунёда масхара қилиб ўтган азоб ўраб олди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَإِذَا مَسَّ ٱلۡإِنسَٰنَ ضُرّٞ دَعَانَا ثُمَّ إِذَا خَوَّلۡنَٰهُ نِعۡمَةٗ مِّنَّا قَالَ إِنَّمَآ أُوتِيتُهُۥ عَلَىٰ عِلۡمِۭۚ بَلۡ هِيَ فِتۡنَةٞ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ
Кофир одамга касаллик, камбағаллик каби бирон зиён-заҳмат етса, уни аритишимизни сўраб Бизга дуо-илтижо қилди. Кейин унга соғлик, мол-давлат каби бирон неъматни ато этсак, "Аллоҳ буни менга ўзим ҳақли бўлганим учун берди", деди. Аслида эса бу иш бир синовдир. Лекин кофирларнинг кўплари буни билмайдилар-да, Аллоҳ берган неъматларга алданадилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قَدۡ قَالَهَا ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ فَمَآ أَغۡنَىٰ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ
Бу гапни олдинги кофирлар ҳам айтганди. Улар касб қилиб топган мол-давлатлари ҳам, мартабалари ҳам заррача асқотмади.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَأَصَابَهُمۡ سَيِّـَٔاتُ مَا كَسَبُواْۚ وَٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ مِنۡ هَٰٓؤُلَآءِ سَيُصِيبُهُمۡ سَيِّـَٔاتُ مَا كَسَبُواْ وَمَا هُم بِمُعۡجِزِينَ
Бас, уларнинг қилган ёмонликлари, ширку маъсиятлари бошларига бало бўлди. Ана ўшалар орасидаги ширку маъсиятлари ила ўзларига ўзлари зулм қилганларга ҳам яқинда қилган ёмонликлари етади. Улар Аллоҳдан қочиб қутула олмаслар. Ғолиб ҳам бўла олмаслар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَوَلَمۡ يَعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَبۡسُطُ ٱلرِّزۡقَ لِمَن يَشَآءُ وَيَقۡدِرُۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يُؤۡمِنُونَ
Анави мушриклар деганларини дедилар ва билмадиларки, Аллоҳ Ўзи истаган одамга ризқни мўл қилиб беради. Синаш учун: шукр қиладими ёки нонкўрлик қиладими? Истаган одамига танг қилиб беради. Уни ҳам синаш учун: сабр қиладими ёки Аллоҳнинг қадаридан норози бўладими? Бу каби ризқнинг мўл ёки танг қилиб берилишида мўмин қавм учун Аллоҳнинг тадбирига далолат қилувчи белгилар бордир. Зеро, фақат мўминларгина бу белгилардан фойдалана оладилар. Кофирлар эса уларнинг ёнидан юз ўгириб ўтиб кетадилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
۞ قُلۡ يَٰعِبَادِيَ ٱلَّذِينَ أَسۡرَفُواْ عَلَىٰٓ أَنفُسِهِمۡ لَا تَقۡنَطُواْ مِن رَّحۡمَةِ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ يَغۡفِرُ ٱلذُّنُوبَ جَمِيعًاۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ
Эй Пайғамбар, ширку маъсиятлар ила ҳадларидан ошиб ўз жонига жабр қилган бандаларимга айтинг: "Аллоҳнинг раҳматидан, гуноҳларингизни кечиришидан ноумид бўлманглар. Дарҳақиқат, Аллоҳ тавба қилган одамнинг ҳамма гуноҳларини кечиради. У тавба қилгувчиларнинг гуноҳларини кечирадиган ва уларга Меҳрибон Зотдир".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَأَنِيبُوٓاْ إِلَىٰ رَبِّكُمۡ وَأَسۡلِمُواْ لَهُۥ مِن قَبۡلِ أَن يَأۡتِيَكُمُ ٱلۡعَذَابُ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ
Қиёмат кунининг азоби бошингизга тушиб, бутларингиздан ҳам, аҳли оилангиздан ҳам ҳеч қандай ёрдам ололмай қолишингиздан олдин Парвардигорингизга қайтиб, тавба ва солиҳ амаллар қилиб қолинглар ва У Зотга бўйсунинглар".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَٱتَّبِعُوٓاْ أَحۡسَنَ مَآ أُنزِلَ إِلَيۡكُم مِّن رَّبِّكُم مِّن قَبۡلِ أَن يَأۡتِيَكُمُ ٱلۡعَذَابُ بَغۡتَةٗ وَأَنتُمۡ لَا تَشۡعُرُونَ
Сизларга азоб тўсатдан, ўзларингиз сезмаган ва тайёргарлик қилиб олишга улугурмаган ҳолингизда келиб қолишидан олдин Парвардигорингиз тарафидан сизларга нозил қилинган энг гўзал Қуръонга эргашиб, унинг буйруқларини бажаринглар ва тақиқларидан тийилинглар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَن تَقُولَ نَفۡسٞ يَٰحَسۡرَتَىٰ عَلَىٰ مَا فَرَّطتُ فِي جَنۢبِ ٱللَّهِ وَإِن كُنتُ لَمِنَ ٱلسَّٰخِرِينَ
Шу ишларни қилинглар. Токи, бирон жон қиёмат куни қаттиқ афсус-надоматлар чекиб: "Аллоҳ ҳақида сусткашлик этиб, куфру маъсиятлар қилганимга надомат бўлсин! Ростдан ҳам Аллоҳга итоат этадиган мўминларни масхара қилган эдим", деб қолмасин.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• النعمة على الكافر استدراج.
Неъмат кофир учун истидрождир. Истидрож - қўйиб бериш, муҳлат бериш, тез жазоламасдан кўпроқ гуноҳ қилишига имкон бериб, охирида жазога тортиш. Арқонни узун ташлаб қўйишга тўғри келса керак.

• سعة رحمة الله بخلقه.
Аллоҳнинг Ўз махлуқотларига нисбатан раҳмати чексиз.

• الندم النافع هو ما كان في الدنيا، وتبعته توبة نصوح.
Фойдали надомат шу дунёда бўлади. Агар унга чин тавба эргашган бўлса.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាស់ហ្សូមើរ
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ