Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាស់ហ្សូមើរ   អាយ៉ាត់:
أَوۡ تَقُولَ لَوۡ أَنَّ ٱللَّهَ هَدَىٰنِي لَكُنتُ مِنَ ٱلۡمُتَّقِينَ
Ёки тақдирни рўкач қилиб: "Аллоҳ менга тавфиқ берганида тақводорлар сафида бўлиб, буйруқларини бажарган ва тақиқларидан тийилган бўлардим", деб қолмасин.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَوۡ تَقُولَ حِينَ تَرَى ٱلۡعَذَابَ لَوۡ أَنَّ لِي كَرَّةٗ فَأَكُونَ مِنَ ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Ёки азобни ўз кўзи билан кўрганида: "Менга яна бир марта дунёга қайтиш имкони берилганида эди, Аллоҳга тавба қилиб, гўзал амалларни қиладиган бўлар эдим", деб қолмасин.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
بَلَىٰ قَدۡ جَآءَتۡكَ ءَايَٰتِي فَكَذَّبۡتَ بِهَا وَٱسۡتَكۡبَرۡتَ وَكُنتَ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ
Иш сен ўйлагандек бўлмайди. Сенга Менинг оятларим келганди. Сен эса уларни ёлғонга чиқаргандинг, ўзингни катта олгандинг ҳамда Аллоҳни, Унинг оятларини ва пайғамбарларини инкор қиладиган кофирлардан бўлгандинг.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ تَرَى ٱلَّذِينَ كَذَبُواْ عَلَى ٱللَّهِ وُجُوهُهُم مُّسۡوَدَّةٌۚ أَلَيۡسَ فِي جَهَنَّمَ مَثۡوٗى لِّلۡمُتَكَبِّرِينَ
Қиёмат куни Аллоҳнинг шериги бор, боласи бор, дея У Зот шаънида ёлғон гапирганларни юзлари қора ҳолда кўрасиз. Бу бадбахтликларининг бир белгиси бўлади. Аллоҳга ва У Зотнинг пайғамбарларига иймон келтиришдан ўзини катта олган мутакаббирларга жаҳаннамда жой йўқми экан?! Ҳа, албатта бор.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيُنَجِّي ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ٱتَّقَوۡاْ بِمَفَازَتِهِمۡ لَا يَمَسُّهُمُ ٱلسُّوٓءُ وَلَا هُمۡ يَحۡزَنُونَ
Аллоҳ Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотларни улкан муваффақиятга эриштириб, жаннатга киритиб, азобдан асраб қолади. Уларга азоб етмайди ва улар дунёвий насибалардан маҳрум бўлганларига хафа ҳам бўлмайдилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱللَّهُ خَٰلِقُ كُلِّ شَيۡءٖۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ وَكِيلٞ
Аллоҳ ҳамма нарсанинг Яратувчисидир. Ундан ўзга яратувчи йўқ. У ҳар бир нарсани ҳимоя қилиб, Ўзи истаганича бошқариб туради.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَّهُۥ مَقَالِيدُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۗ وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ
Осмонлару ердаги ҳамма яхшиликларнинг калитлари У Зотнинг Қўлидадир. Ўзи истаган бандасига беради. Истаган одамига бермайди. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлар, ана ўшалар зиён кўргувчилардир. Чунки улар бу дунёда иймондан маҳрум бўлиб, охиратда дўзахда абадий қоладилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قُلۡ أَفَغَيۡرَ ٱللَّهِ تَأۡمُرُوٓنِّيٓ أَعۡبُدُ أَيُّهَا ٱلۡجَٰهِلُونَ
Эй Пайғамбар, анави сизни йўлдан урмоқчи бўлаётган мушрикларга айтинг: "Эй Парвардигорини танимаган нодонлар, ҳали мени Аллоҳдан бошқага ибодат қилишга буюряпсизларми? Маъбудликка ёлғиз Аллоҳгина ҳақлидир. Ундан бошқага ҳеч қачон ибодат қилмасман".
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلَقَدۡ أُوحِيَ إِلَيۡكَ وَإِلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكَ لَئِنۡ أَشۡرَكۡتَ لَيَحۡبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡخَٰسِرِينَ
Эй Пайғамбар, Аллоҳ сизга ҳам, сиздан олдинги пайғамбарларга ҳам ваҳий қилдики, агар Аллоҳдан бошқасига ибодат қиладиган бўлсанг, солиҳ амалларингнинг савоби ҳабата бўлур ва ўзинг дунёю охиратда зиён кўргувчилардан бўлиб қолурсан.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
بَلِ ٱللَّهَ فَٱعۡبُدۡ وَكُن مِّنَ ٱلشَّٰكِرِينَ
Аксинча, ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қил, Унга ҳеч кимни, ҳеч нарсани шерик қилма ва берган неъматларига шукр қилгувчилардан бўл.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَمَا قَدَرُواْ ٱللَّهَ حَقَّ قَدۡرِهِۦ وَٱلۡأَرۡضُ جَمِيعٗا قَبۡضَتُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ وَٱلسَّمَٰوَٰتُ مَطۡوِيَّٰتُۢ بِيَمِينِهِۦۚ سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ
Мушриклар Аллоҳни етарлича улуғламасдан, Унга заиф, ожиз махлуқотларни шерик қилдилар. Аллоҳнинг қудрати нақадар буюк эканидан ғафлатда қолдилар. Бу қудратнинг кўринишларидан бири шуки, ер юзи ўзидаги барча тоғлари, дарахтлари, дарёлари, денгизлари билан бирга Қиёмат куни У Зотнинг Чангалида бўлади. Етти осмоннинг ҳаммаси Унинг Қўлида ғижимланиб туради. У Зот мушриклар айтаётган шериклардан Пок ва Олийдир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• الكِبْر خلق ذميم مشؤوم يمنع من الوصول إلى الحق.
Кибр ҳаққа етиб боришдан тўсиб турадиган ўта манфур хулқ.

• سواد الوجوه يوم القيامة علامة شقاء أصحابها.
Қиёмат куни юзларнинг қорайиши бадбахтлик аломатидир.

• الشرك محبط لكل الأعمال الصالحة.
Ширк ҳамма яхши амалларни ҳабата қилади.

• ثبوت القبضة واليمين لله سبحانه دون تشبيه ولا تمثيل.
Оятларда Аллоҳнинг бирон ташбеҳ ва тамсилсиз Чангали, Қўли борлиги ўз исботини топиб турибди.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាស់ហ្សូមើរ
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ