Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់មូរសុីឡាត   អាយ៉ាត់:
أَلَمۡ نَخۡلُقكُّم مِّن مَّآءٖ مَّهِينٖ
Эй одамлар, ахир Биз сизларни бир томчи ҳақир сувдан-нутфадан яратмадикми?!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَجَعَلۡنَٰهُ فِي قَرَارٖ مَّكِينٍ
Сўнгра ўша ҳақир сувни мустаҳкам ҳимояланган қароргоҳга – онанинг бачадонига жойладик.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِلَىٰ قَدَرٖ مَّعۡلُومٖ
Онанинг қорнида маълум бир муддат, яъни, ҳомила муддати тугагунча қолдирдик.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَقَدَرۡنَا فَنِعۡمَ ٱلۡقَٰدِرُونَ
Туғилажак боланинг кўриниши, ранги ва бошқа сифатларини белгилаб қўйдик. Биз шу ишларнинг ҳаммасини қила олган буюк қудрат эгасимиз!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
У кунда Аллоҳнинг қудратини ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ كِفَاتًا
Ахир биз ерни одамларнинг барчасини бағрига олувчи-тўпловчи қилиб қўймадикми?
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَحۡيَآءٗ وَأَمۡوَٰتٗا
Одамларнинг тирикларини юзасида яшатиб, яшнатиб ўз бағрига олса, ўликларини дафн қилиб бағрига олади.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَجَعَلۡنَا فِيهَا رَوَٰسِيَ شَٰمِخَٰتٖ وَأَسۡقَيۡنَٰكُم مَّآءٗ فُرَاتٗا
Ерни қимирламасдан маҳкам туриши учун унда баланд ва мустаҳкам тоғларни барпо қилдик.
Эй одамлар, сизларни ширин-чучук сув билан таъминладик. Шуларни яратган Зот сизларни қайта тирилтиришдан ожиз қолиши асло мумкин эмас.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
У кунда Аллоҳнинг неъматларини ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱنطَلِقُوٓاْ إِلَىٰ مَا كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ
Пайғамбарлар олиб келган рисолатларни ёлғонга чиқарувчиларга: ”Эй, ёлғонга чиқарувчилар, мана энди ўзларингиз ёлғон деган азоб сари бораверинглар”, - дейилади.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱنطَلِقُوٓاْ إِلَىٰ ظِلّٖ ذِي ثَلَٰثِ شُعَبٖ
”Дўзах тутунидан ҳосил бўлган уч бўлакли ”соя” сари бораверинглар ”.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَّا ظَلِيلٖ وَلَا يُغۡنِي مِنَ ٱللَّهَبِ
Бу соянинг ҳеч қандай салқини йўқ. У ”соя” сизларга дўзахнинг алангаси ва ҳарорати етиб келишини тўса олмайди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنَّهَا تَرۡمِي بِشَرَرٖ كَٱلۡقَصۡرِ
Дўзах учқунларни отиб туради. Ҳар бир учқуннинг катталиги бир қасрдек бўлади.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
كَأَنَّهُۥ جِمَٰلَتٞ صُفۡرٞ
Дўзах отаётган учқунларнинг ранги ва катталиги қорамтир сарғиш туялар кабидир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Аллоҳнинг азобини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
هَٰذَا يَوۡمُ لَا يَنطِقُونَ
У кун улар бирон нима деёлмайдиган кундир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلَا يُؤۡذَنُ لَهُمۡ فَيَعۡتَذِرُونَ
Қилган ёмонликлари ва куфри учун Аллоҳ таолодан узр сўрашларига изн берилмайди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ўша куни бу куннинг ҳодисаларини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
هَٰذَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِۖ جَمَعۡنَٰكُمۡ وَٱلۡأَوَّلِينَ
Бу кун халқлар орасини ажрим қиладиган кундир. У кун сизларни ҳам, аввал ўтганларни ҳам кенг майдонга тўпладик.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَإِن كَانَ لَكُمۡ كَيۡدٞ فَكِيدُونِ
Агар сизларда Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган бирон ҳийла-найранг бўлса, Менга ўшани қўлланглар-чи?!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ажрим кунини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي ظِلَٰلٖ وَعُيُونٖ
Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйсуниб, тақиқларидан тийилган тақводорлар эса жаннатдаги қуюқ баргли дарахтлар сояларида ва оқиб турган чучук сувли чашмалардадирлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَفَوَٰكِهَ مِمَّا يَشۡتَهُونَ
Кўнгиллари тусаган мевалардадирлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِيٓـَٔۢا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Уларга айтилур: ”Дунё ҳаётида қилиб ўтган солиҳ амалларингиз туфайли ҳеч қандай таъбингиз бузилмасдан жаннатнинг покиза меваларидан, ёқимли ичимликларидан маза қилиб еб-ичиб юринглар”.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Албатта Биз чиройли амал қилувчиларни сизларни мукофотлаганимиз каби мукофотлаймиз.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
У кунда Аллоҳ таоло тақводорлар учун ҳозирлаб қўйган неъматларни ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
كُلُواْ وَتَمَتَّعُواْ قَلِيلًا إِنَّكُم مُّجۡرِمُونَ
Ёлғон деювчиларга айтилур: ”Майли, сизлар дунё ҳаётида озгина вақт еб-ичиб, ҳаёт лаззатларидан фойдаланиб қолинглар. Аммо сизлар Аллоҳга кофир бўлганингиз, Унинг пайғамбарларини ёлғончи қилганингиз учун аниқ жиноятчисизлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
У кунда охират куни оладиган жазоларини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱرۡكَعُواْ لَا يَرۡكَعُونَ
Ёлғон деювчиларга: ”Аллоҳ учун намоз ўқинглар”, дейилса, намоз ўқимаслар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Бу кунда Аллоҳ томонидан пайғамбарлар олиб келган рисолатларни ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَبِأَيِّ حَدِيثِۭ بَعۡدَهُۥ يُؤۡمِنُونَ
Аллоҳ томонидан нозил қилинган мана шу Қуръонга иймон келтирмасалар, ундан бошқа қайси сўзга – китобга иймон келтирадилар?!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• رعاية الله للإنسان في بطن أمه.
Аллоҳ таоло инсонни онаси қорнидан бошлаб парвариш қилади.

• اتساع الأرض لمن عليها من الأحياء، ولمن فيها من الأموات.
Ернинг бағри кенг. У ҳаммани ўз бағрига олади. Тирикларни устига, ўликларни эса остига.

• خطورة التكذيب بآيات الله والوعيد الشديد لمن فعل ذلك.
Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқариш нақадар хатарли. Бу ишни қилганларга қаттиқ таҳдид бор.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់មូរសុីឡាត
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ