ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ អាយ៉ាត់: (36) ជំពូក​: សូរ៉ោះអាល់អាន់ហ្វាល
إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ يُنفِقُونَ أَمۡوَٰلَهُمۡ لِيَصُدُّواْ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِۚ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيۡهِمۡ حَسۡرَةٗ ثُمَّ يُغۡلَبُونَۗ وَٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِلَىٰ جَهَنَّمَ يُحۡشَرُونَ
Аллоҳга куфр келтирган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг динидан тўсиш учун сарфлайдилар. Сарфлашга-сарфлайверадилар-у, лекин мақсадларига эриша олмайдилар. Мақсад ҳосил бўлмаганидан кейин бу ишларининг оқибати надомат бўлади. Ундан сўнг эса мўминлардан мағлуб бўлурлар. Аллоҳга куфр келтирган кимсалар Қиёмат кунида жаҳаннамга ҳайдаб борилурлар ва у ерда абадий қолурлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• الصد عن المسجد الحرام جريمة عظيمة يستحق فاعلوه عذاب الدنيا قبل عذاب الآخرة.
Масжидул-Ҳаромдан тўсиш жуда катта жиноят. Уни содир этганлар охиратдан олдин шу дунёнинг ўзида ҳам азобга гирифтор бўлурлар.

• عمارة المسجد الحرام وولايته شرف لا يستحقه إلّا أولياء الله المتقون.
Масжидул-Ҳаромни обод этиш ва унга эгалик қилиш шундай бир шарафдирки, унга Аллоҳнинг тақводор дўстларигина ҳақлидирлар.

• في الآيات إنذار للكافرين بأنهم لا يحصلون من إنفاقهم أموالهم في الباطل على طائل، وسوف تصيبهم الحسرة وشدة الندامة.
Оятларда кофирлар ноҳақлик йўлида мол-дунёни сарфлашдан ҳеч қандай фойда йўқлиги ва яқинда улар афсус-надомат чоҳига қулашларидан огоҳлантириляптилар.

• دعوة الله تعالى للكافرين للتوبة والإيمان دعوة مفتوحة لهم على الرغم من استمرار عنادهم.
Аллоҳ таоло кофирларни саркашликларига қарамасдан, тавба ва иймонга очиқ чорлаяпти.

• من كان الله مولاه وناصره فلا خوف عليه، ومن كان الله عدوًّا له فلا عِزَّ له.
Аллоҳ кимга дўст ва мададкор бўлса, унга ҳеч қандай хавф-хатар йўқ. Аллоҳ кимга душман бўлса, унинг мағлуб, хор бўлиши муқаррар.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ អាយ៉ាត់: (36) ជំពូក​: សូរ៉ោះអាល់អាន់ហ្វាល
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

បិទ