Check out the new design

ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់ហ្វាច់រ៍   អាយ៉ាត់:
وَجِاْيٓءَ يَوۡمَئِذِۭ بِجَهَنَّمَۚ يَوۡمَئِذٖ يَتَذَكَّرُ ٱلۡإِنسَٰنُ وَأَنَّىٰ لَهُ ٱلذِّكۡرَىٰ
Ўша куни жаҳаннам олиб келинади. Унинг етмиш минг тизгини бўлиб, ҳар бир тизгинини етмиш мингта фаришта тортиб келади. Ана шу куни инсон Аллоҳ таолонинг ҳуқуқларига нақадар бепарво бўлганини эслайди. Лекин бу эслашидан нима фойда? Ахир у кун амал қилиш куни эмас, ҳисоб-китоб куни-ку.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
يَقُولُ يَٰلَيۡتَنِي قَدَّمۡتُ لِحَيَاتِي
Инсон қаттиқ надомат қилиб, қанийди, асл ҳаётим – охиратим учун яхши амалларни тақдим қилолганимда, дейди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَيَوۡمَئِذٖ لَّا يُعَذِّبُ عَذَابَهُۥٓ أَحَدٞ
У кунда ҳеч ким Аллоҳнинг азобичалик азоб бера олмайди. Чунки Аллоҳнинг азоби қаттиқроқ ва боқийроқдир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلَا يُوثِقُ وَثَاقَهُۥٓ أَحَدٞ
Аллоҳ таоло кофирларни занжирбанд қилганидек, ҳеч ким бировни занжирбанд қилолмайди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
يَٰٓأَيَّتُهَا ٱلنَّفۡسُ ٱلۡمُطۡمَئِنَّةُ
Аммо мўмин жонга келсак, унга жони чиқаётган пайтда ҳам, Қиёмат кунида ҳам, эй иймон ва солиҳ амаллар билан қалби хотиржам бўлган жон, дейилади.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱرۡجِعِيٓ إِلَىٰ رَبِّكِ رَاضِيَةٗ مَّرۡضِيَّةٗ
Парвардигорингга Унинг ҳузуридаги чексиз савоблардан рози бўлиб, солиҳ амалларинг билан Унинг розилигига эришиб қайт!
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
فَٱدۡخُلِي فِي عِبَٰدِي
Солиҳ бандаларим қаторига киргин.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَٱدۡخُلِي جَنَّتِي
Ҳозирлаб қўйган жаннатимга улар билан бирга киргин.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ក្នុង​ចំណោម​អត្ថប្រយោជន៍​នៃអាយ៉ាត់ទាំងនេះក្នុងទំព័រនេះ:
• عتق الرقاب، وإطعام المحتاجين في وقت الشدة، والإيمان بالله، والتواصي بالصبر والرحمة: من أسباب دخول الجنة.
Қул озод қилиш, қийинчилик пайтида муҳтожларга таом бериш, Аллоҳга иймон келтириш, сабр-тоқат ва раҳм-шафқатли бўлишни тавсия қилиш – жаннатга кириш сабабларидандир.

• من دلائل النبوة إخباره أن مكة ستكون حلالًا له ساعة من نهار.
Пайғамбар алайҳиссаломга вақти келиб Макканинг ҳалол қилиб берилиши, яъни, қатл қилинишга лойиқ кишиларни қатл қилиш ва асир олинишга лойиқ кишиларни асир олиш имкони пайдо бўлиши ҳақида хушхабар берилиши пайғамбарлик далилларидан биридир.

• لما ضيق الله طرق الرق وسع طرق العتق، فجعل الإعتاق من القربات والكفارات.
Аллоҳ таоло қулдорлик йўлларини торайтиргач, қулларни озод қилиш йўлини кенгайтирди. Қул озод қилишни қурбат - Аллоҳга яқин бўлиш ва каффорат амалларидан қилди.

 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: អាល់ហ្វាច់រ៍
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការអធិប្បាយសង្ខេបអំពីគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ត្រូវបានចេញដោយមជ្ឈមណ្ឌល តាហ្វសៀរនៃការសិក្សាគម្ពីគួរអាន

បិទ