ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - الترجمة الأوزبكية - مركز رواد الترجمة * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: សូរ៉ោះអើររ៉ក់ទ៍   អាយ៉ាត់:

Раъд сураси

الٓمٓرۚ تِلۡكَ ءَايَٰتُ ٱلۡكِتَٰبِۗ وَٱلَّذِيٓ أُنزِلَ إِلَيۡكَ مِن رَّبِّكَ ٱلۡحَقُّ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يُؤۡمِنُونَ
Алиф, Лом, Мим, Ро. Ушбулар китобнинг оятларидир. Сизга Парвардигорингиз тарафидан нозил қилинган нарса ҳақдир. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмайдилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱللَّهُ ٱلَّذِي رَفَعَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ بِغَيۡرِ عَمَدٖ تَرَوۡنَهَاۖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ وَسَخَّرَ ٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَۖ كُلّٞ يَجۡرِي لِأَجَلٖ مُّسَمّٗىۚ يُدَبِّرُ ٱلۡأَمۡرَ يُفَصِّلُ ٱلۡأٓيَٰتِ لَعَلَّكُم بِلِقَآءِ رَبِّكُمۡ تُوقِنُونَ
Аллоҳ шундай Зотки, осмонларни устунсиз кўтариб қўйди. Сизлар уни кўриб турасизлар. Кейин Аршга кўтарилди. Қуёш ва ойни бўйсундирди. Ҳаммаси белгиланган муддатгача юради. У Зот ишнинг тадбирини қилади ва оятларни муфассал (баён) этади. Шоядки, Парвардигорингиз билан бўладиган учрашувга аниқ ишонсангизлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَهُوَ ٱلَّذِي مَدَّ ٱلۡأَرۡضَ وَجَعَلَ فِيهَا رَوَٰسِيَ وَأَنۡهَٰرٗاۖ وَمِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ جَعَلَ فِيهَا زَوۡجَيۡنِ ٱثۡنَيۡنِۖ يُغۡشِي ٱلَّيۡلَ ٱلنَّهَارَۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يَتَفَكَّرُونَ
У шундай Зотки, ерни ёйди. Унга тоғлар ва анҳорларни жойлаштирди. Ҳар бир мевани жуфт-жуфт қилди. Кечани кундузга қоплайди. Бу ишларда фикр юритадиган қавм учун оят-аломатлар бор.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَفِي ٱلۡأَرۡضِ قِطَعٞ مُّتَجَٰوِرَٰتٞ وَجَنَّٰتٞ مِّنۡ أَعۡنَٰبٖ وَزَرۡعٞ وَنَخِيلٞ صِنۡوَانٞ وَغَيۡرُ صِنۡوَانٖ يُسۡقَىٰ بِمَآءٖ وَٰحِدٖ وَنُفَضِّلُ بَعۡضَهَا عَلَىٰ بَعۡضٖ فِي ٱلۡأُكُلِۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يَعۡقِلُونَ
Заминда бир-бирига қўшни бўлган бўлак-бўлак ерлар бор. Узумзор боғлар, экинзорлар, шохлаган-шохламаган хурмолар бор. Ҳаммаси бир хил сув билан суғорилади. Таъмда уларнинг бирини иккинчисидан афзал қиламиз. Бу ишларда ақл юритадиган қавм учун оят-аломатлар бор.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
۞ وَإِن تَعۡجَبۡ فَعَجَبٞ قَوۡلُهُمۡ أَءِذَا كُنَّا تُرَٰبًا أَءِنَّا لَفِي خَلۡقٖ جَدِيدٍۗ أُوْلَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِرَبِّهِمۡۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ ٱلۡأَغۡلَٰلُ فِيٓ أَعۡنَاقِهِمۡۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِۖ هُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ
Ажабланадиган бўлсангиз, уларнинг: «Тупроқ бўлиб кетганимиздан кейин яна янгитдан яратиламизми?» - деган гапларидан ажабланинг. Улар Парвардигорларига куфр келтирган кимсалардир. Уларнинг бўйинларида кишанлар бўлгай. Улар дўзах эгалари бўлиб, унда абадий қолурлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيَسۡتَعۡجِلُونَكَ بِٱلسَّيِّئَةِ قَبۡلَ ٱلۡحَسَنَةِ وَقَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلِهِمُ ٱلۡمَثُلَٰتُۗ وَإِنَّ رَبَّكَ لَذُو مَغۡفِرَةٖ لِّلنَّاسِ عَلَىٰ ظُلۡمِهِمۡۖ وَإِنَّ رَبَّكَ لَشَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ
Сиздан яхшиликдан олдин ёмонликни шошилтириб сўрайдилар. Улардан олдин ҳам бунга мисоллар ўтган. Одамларнинг зулмига қарамасдан, Парвардигорингиз улар учун мағфиратли Зотдир. Парвардигорингиз азоби қаттиқ Зотдир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيَقُولُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَوۡلَآ أُنزِلَ عَلَيۡهِ ءَايَةٞ مِّن رَّبِّهِۦٓۗ إِنَّمَآ أَنتَ مُنذِرٞۖ وَلِكُلِّ قَوۡمٍ هَادٍ
Куфр келтирганлар: «Унга Парвардигори тарафидан бир оят-аломат нозил қилинса эди», дейдилар. Сиз фақат огоҳлантириб қўювчисиз, холос. Ҳар бир қавм учун бир ҳидоятга бошловчи бор.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱللَّهُ يَعۡلَمُ مَا تَحۡمِلُ كُلُّ أُنثَىٰ وَمَا تَغِيضُ ٱلۡأَرۡحَامُ وَمَا تَزۡدَادُۚ وَكُلُّ شَيۡءٍ عِندَهُۥ بِمِقۡدَارٍ
Аллоҳ ҳар бир аёлнинг ҳомиласини билади. Бачадонлар (муддатидан) эрта ташлаб юборганини ҳам, (муддатидан) ўтиб кетганини ҳам. У Зотнинг ҳузурида ҳар бир нарса ўлчовлидир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
عَٰلِمُ ٱلۡغَيۡبِ وَٱلشَّهَٰدَةِ ٱلۡكَبِيرُ ٱلۡمُتَعَالِ
У ғайбу шаҳодатни билгувчи буюк, олий Зотдир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
سَوَآءٞ مِّنكُم مَّنۡ أَسَرَّ ٱلۡقَوۡلَ وَمَن جَهَرَ بِهِۦ وَمَنۡ هُوَ مُسۡتَخۡفِۭ بِٱلَّيۡلِ وَسَارِبُۢ بِٱلنَّهَارِ
Сизлардан кимдир яшириб гапирадими, ошкора гапирадими, кимдир кечасига яшириниб оладими, кундузида ошкор юрадими, У Зот учун баробардир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَهُۥ مُعَقِّبَٰتٞ مِّنۢ بَيۡنِ يَدَيۡهِ وَمِنۡ خَلۡفِهِۦ يَحۡفَظُونَهُۥ مِنۡ أَمۡرِ ٱللَّهِۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوۡمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنفُسِهِمۡۗ وَإِذَآ أَرَادَ ٱللَّهُ بِقَوۡمٖ سُوٓءٗا فَلَا مَرَدَّ لَهُۥۚ وَمَا لَهُم مِّن دُونِهِۦ مِن وَالٍ
Инсоннинг олдидан ҳам, ортидан ҳам кузатувчилари бўлиб, Аллоҳнинг амри ила уни муҳофаза қилиб турадилар. Бир қавм то ўзининг аҳволини ўзгартирмагунича Аллоҳ унинг аҳволини ўзгартирмас. Аллоҳ бир қавмга ёмонлик қилмоқчи бўлса, уни қайтара оладиган (куч) йўқдир. Улар учун (Аллоҳ)дан ўзга бошқарувчи йўқдир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
هُوَ ٱلَّذِي يُرِيكُمُ ٱلۡبَرۡقَ خَوۡفٗا وَطَمَعٗا وَيُنشِئُ ٱلسَّحَابَ ٱلثِّقَالَ
У шундай Зотки, сизларга чақмоқни хавф ва умид қилиб кўрсатади ҳамда оғир булутларни пайдо қилади.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيُسَبِّحُ ٱلرَّعۡدُ بِحَمۡدِهِۦ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ مِنۡ خِيفَتِهِۦ وَيُرۡسِلُ ٱلصَّوَٰعِقَ فَيُصِيبُ بِهَا مَن يَشَآءُ وَهُمۡ يُجَٰدِلُونَ فِي ٱللَّهِ وَهُوَ شَدِيدُ ٱلۡمِحَالِ
Момақалдироқ ҳам У Зотга ҳамд ила тасбеҳ айтади. Фаришталар ҳам У Зотдан қўрққанларидан (тасбеҳ айтурлар). У Зот яшинлар юбориб, улар билан Ўзи истаган кишиларни уради. (Яшин урган пайтда) улар Аллоҳ ҳақида талашиб-тортишаётган бўладилар. У қаттиқ ушлайдиган Зотдир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَهُۥ دَعۡوَةُ ٱلۡحَقِّۚ وَٱلَّذِينَ يَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦ لَا يَسۡتَجِيبُونَ لَهُم بِشَيۡءٍ إِلَّا كَبَٰسِطِ كَفَّيۡهِ إِلَى ٱلۡمَآءِ لِيَبۡلُغَ فَاهُ وَمَا هُوَ بِبَٰلِغِهِۦۚ وَمَا دُعَآءُ ٱلۡكَٰفِرِينَ إِلَّا فِي ضَلَٰلٖ
Ҳақиқий дуо фақат Унга қилинур. Ундан бошқага дуо қиладиганларнинг биронта (дуосини бутлари) ижобат қилмас. Улар худди оғзига сув етиб бориши учун икки қўлини сувга теккизиб қўяётган одамга ўхшайдилар. Сув унинг оғзига етиб бормайди. Кофирларнинг дуоси залолатдан ўзга нарса эмас.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلِلَّهِۤ يَسۡجُدُۤ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ طَوۡعٗا وَكَرۡهٗا وَظِلَٰلُهُم بِٱلۡغُدُوِّ وَٱلۡأٓصَالِ۩
Аллоҳга осмонлару ердаги кимсалар ва уларнинг соялари ихтиёрий тарзда ҳам, мажбурий тарзда ҳам эрта-ю кеч сажда қилурлар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
قُلۡ مَن رَّبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ قُلِ ٱللَّهُۚ قُلۡ أَفَٱتَّخَذۡتُم مِّن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ لَا يَمۡلِكُونَ لِأَنفُسِهِمۡ نَفۡعٗا وَلَا ضَرّٗاۚ قُلۡ هَلۡ يَسۡتَوِي ٱلۡأَعۡمَىٰ وَٱلۡبَصِيرُ أَمۡ هَلۡ تَسۡتَوِي ٱلظُّلُمَٰتُ وَٱلنُّورُۗ أَمۡ جَعَلُواْ لِلَّهِ شُرَكَآءَ خَلَقُواْ كَخَلۡقِهِۦ فَتَشَٰبَهَ ٱلۡخَلۡقُ عَلَيۡهِمۡۚ قُلِ ٱللَّهُ خَٰلِقُ كُلِّ شَيۡءٖ وَهُوَ ٱلۡوَٰحِدُ ٱلۡقَهَّٰرُ
Айтинг: «Осмонлару ернинг парвардигори ким?» Айтинг: «Аллоҳ». Айтинг: «Уни қўйиб, ўзларига ҳам фойда ва зарар келтира олмайдиган нарсаларни дўст қилиб олдингизми?» Айтинг: «Кўр билан кўзи очиқ тенгми? Қоронғуликлар билан нур тенгми?» Ёки улар Аллоҳга шериклар қилдилармики, улар Аллоҳ каби яратганлар-у, кейин уларга яратилганлар чалкашиб кетганми? Айтинг: «Ҳамма нарсанинг яратувчиси Аллоҳдир. У Ягонадир, Қаҳҳордир».
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَسَالَتۡ أَوۡدِيَةُۢ بِقَدَرِهَا فَٱحۡتَمَلَ ٱلسَّيۡلُ زَبَدٗا رَّابِيٗاۖ وَمِمَّا يُوقِدُونَ عَلَيۡهِ فِي ٱلنَّارِ ٱبۡتِغَآءَ حِلۡيَةٍ أَوۡ مَتَٰعٖ زَبَدٞ مِّثۡلُهُۥۚ كَذَٰلِكَ يَضۡرِبُ ٱللَّهُ ٱلۡحَقَّ وَٱلۡبَٰطِلَۚ فَأَمَّا ٱلزَّبَدُ فَيَذۡهَبُ جُفَآءٗۖ وَأَمَّا مَا يَنفَعُ ٱلنَّاسَ فَيَمۡكُثُ فِي ٱلۡأَرۡضِۚ كَذَٰلِكَ يَضۡرِبُ ٱللَّهُ ٱلۡأَمۡثَالَ
Осмондан ёмғир ёғдирди. У ўзига яраша жилғалар бўлиб оқди. Сел сув устида кўпикларни ҳам кўтариб келди. Тақинчоқ ёки асбоб-ускуна ясаш учун ўт ёққанда ҳам мана шундай кўпик (чиқинди) ҳосил бўлур. Аллоҳ ҳақ билан ботилни мана шундай зарбулмасал қилади. Кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Одамларга фойдаси тегадиган нарса эса ер юзида қолади. Аллоҳ масалларни мана шундай зарб қилади.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لِلَّذِينَ ٱسۡتَجَابُواْ لِرَبِّهِمُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ وَٱلَّذِينَ لَمۡ يَسۡتَجِيبُواْ لَهُۥ لَوۡ أَنَّ لَهُم مَّا فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا وَمِثۡلَهُۥ مَعَهُۥ لَٱفۡتَدَوۡاْ بِهِۦٓۚ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ سُوٓءُ ٱلۡحِسَابِ وَمَأۡوَىٰهُمۡ جَهَنَّمُۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمِهَادُ
Парвардигорларига қулоқ солганлар учун гўзал оқибат бордир. Қулоқ солмаганлар эса... Агар ер юзидаги ҳамма нарса ва яна ўшанча нарса уларники бўлса ҳам уни фидо қилиб юборган бўлардилар. Улар учун ёмон ҳисоб бордир. Уларнинг ўрни жаҳаннамдир. У нақадар ёмон жойдир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
۞ أَفَمَن يَعۡلَمُ أَنَّمَآ أُنزِلَ إِلَيۡكَ مِن رَّبِّكَ ٱلۡحَقُّ كَمَنۡ هُوَ أَعۡمَىٰٓۚ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُوْلُواْ ٱلۡأَلۡبَٰبِ
Сизга Парвардигорингиз тарафидан ҳақ нозил қилинганини биладиган одам кўр кишига ўхшайдими? Фақат ақли борларгина эслатма-ибрат ола биладилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱلَّذِينَ يُوفُونَ بِعَهۡدِ ٱللَّهِ وَلَا يَنقُضُونَ ٱلۡمِيثَٰقَ
Улар Аллоҳга берган аҳдларига вафо қиладиган ва ваъдани бузмайдиган зотлардир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَٱلَّذِينَ يَصِلُونَ مَآ أَمَرَ ٱللَّهُ بِهِۦٓ أَن يُوصَلَ وَيَخۡشَوۡنَ رَبَّهُمۡ وَيَخَافُونَ سُوٓءَ ٱلۡحِسَابِ
Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (қариндош-уруғчилик ришталарини) боғлайдилар. Парвардигорларидан қўрқадилар. Ёмон ҳисобдан хавфсирайдилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَٱلَّذِينَ صَبَرُواْ ٱبۡتِغَآءَ وَجۡهِ رَبِّهِمۡ وَأَقَامُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَأَنفَقُواْ مِمَّا رَزَقۡنَٰهُمۡ سِرّٗا وَعَلَانِيَةٗ وَيَدۡرَءُونَ بِٱلۡحَسَنَةِ ٱلسَّيِّئَةَ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ عُقۡبَى ٱلدَّارِ
Парвардигорларининг Юзини истаб сабр қилганлар, намозни тўкис адо этганлар, Биз берган ризқдан сарфлаганлар, ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтарганлар, ана ўшалар учун оқибат диёри бордир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
جَنَّٰتُ عَدۡنٖ يَدۡخُلُونَهَا وَمَن صَلَحَ مِنۡ ءَابَآئِهِمۡ وَأَزۡوَٰجِهِمۡ وَذُرِّيَّٰتِهِمۡۖ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ يَدۡخُلُونَ عَلَيۡهِم مِّن كُلِّ بَابٖ
Адн жаннатларики, унга ўзлари, солиҳ ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари кирадилар. Ҳар эшикдан уларнинг олдига фаришталар кириб:
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
سَلَٰمٌ عَلَيۡكُم بِمَا صَبَرۡتُمۡۚ فَنِعۡمَ عُقۡبَى ٱلدَّارِ
«Сабр қилганингиз учун сизларга саломатлик бўлсин. Охират диёри нақадар яхши!» - (дейдилар).
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَٱلَّذِينَ يَنقُضُونَ عَهۡدَ ٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ مِيثَٰقِهِۦ وَيَقۡطَعُونَ مَآ أَمَرَ ٱللَّهُ بِهِۦٓ أَن يُوصَلَ وَيُفۡسِدُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمُ ٱللَّعۡنَةُ وَلَهُمۡ سُوٓءُ ٱلدَّارِ
Аллоҳга аҳд берганларидан кейин уни бузадиганлар, Аллоҳ боғланишга буюрган ишни узадиганлар, ер юзида бузғунчилик қиладиганлар, ана ўшалар учун лаънат ва ёмон диёр бордир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱللَّهُ يَبۡسُطُ ٱلرِّزۡقَ لِمَن يَشَآءُ وَيَقۡدِرُۚ وَفَرِحُواْ بِٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَمَا ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَا فِي ٱلۡأٓخِرَةِ إِلَّا مَتَٰعٞ
Аллоҳ Ўзи истаган одамига ризқни кенг қилади, (истаганига) танг қилади. Улар дунё ҳаётига хурсанд бўлдилар. Ҳолбуки, дунё ҳаёти охират олдида бир арзимас матодир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيَقُولُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَوۡلَآ أُنزِلَ عَلَيۡهِ ءَايَةٞ مِّن رَّبِّهِۦۚ قُلۡ إِنَّ ٱللَّهَ يُضِلُّ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِيٓ إِلَيۡهِ مَنۡ أَنَابَ
Куфр келтирганлар: «Унга Парвардигоридан бир оят-мўъжиза нозил қилинса эди», дейдилар. Айтинг: «Аллоҳ Ўзи истаган бандасини адаштиради ва (тавба қилиб) қайтганларни Ўзи сари бошлайди».
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَتَطۡمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكۡرِ ٱللَّهِۗ أَلَا بِذِكۡرِ ٱللَّهِ تَطۡمَئِنُّ ٱلۡقُلُوبُ
Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни эслаш ила хотиржам бўладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, қалблар Аллоҳни эслаш ила ором олур.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ طُوبَىٰ لَهُمۡ وَحُسۡنُ مَـَٔابٖ
Иймон келтирганлар ва яхши амалларни қилганлар учун хурсандлик ва гўзал оқибат бордир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
كَذَٰلِكَ أَرۡسَلۡنَٰكَ فِيٓ أُمَّةٖ قَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلِهَآ أُمَمٞ لِّتَتۡلُوَاْ عَلَيۡهِمُ ٱلَّذِيٓ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ وَهُمۡ يَكۡفُرُونَ بِٱلرَّحۡمَٰنِۚ قُلۡ هُوَ رَبِّي لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ عَلَيۡهِ تَوَكَّلۡتُ وَإِلَيۡهِ مَتَابِ
Шундай қилиб, Биз сизни бир умматга пайғамбар қилиб юбордик. Ундан олдин ҳам умматлар ўтган. Уларга Биз ваҳий қилган оятларни тиловат қилиб берасиз. Улар Раҳмонга куфр келтирадилар. Айтинг: «У Парвардигоримдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унгагина суяндим. Тавба ҳам ёлғиз Унга қилинур».
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلَوۡ أَنَّ قُرۡءَانٗا سُيِّرَتۡ بِهِ ٱلۡجِبَالُ أَوۡ قُطِّعَتۡ بِهِ ٱلۡأَرۡضُ أَوۡ كُلِّمَ بِهِ ٱلۡمَوۡتَىٰۗ بَل لِّلَّهِ ٱلۡأَمۡرُ جَمِيعًاۗ أَفَلَمۡ يَاْيۡـَٔسِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَن لَّوۡ يَشَآءُ ٱللَّهُ لَهَدَى ٱلنَّاسَ جَمِيعٗاۗ وَلَا يَزَالُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ تُصِيبُهُم بِمَا صَنَعُواْ قَارِعَةٌ أَوۡ تَحُلُّ قَرِيبٗا مِّن دَارِهِمۡ حَتَّىٰ يَأۡتِيَ وَعۡدُ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُخۡلِفُ ٱلۡمِيعَادَ
Агар бир Қуръон бўлиб, у билан тоғлар жилдирилса ё ер ёрилса ёки ўликлар тилга кирса (у ҳам шу Қуръон бўларди). Лекин ишнинг ҳаммаси Аллоҳники. Иймон келтирганлар Аллоҳ хоҳлаганида одамларнинг ҳаммасини ҳидоятга бошлаши мумкинлигини билмайдиларми? То Аллоҳнинг ваъдаси келгунига қадар куфр келтирган кимсаларга офатлар етаверади, диёрларига яқин жойларга кулфатлар тушаверади. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلَقَدِ ٱسۡتُهۡزِئَ بِرُسُلٖ مِّن قَبۡلِكَ فَأَمۡلَيۡتُ لِلَّذِينَ كَفَرُواْ ثُمَّ أَخَذۡتُهُمۡۖ فَكَيۡفَ كَانَ عِقَابِ
Сиздан олдин ҳам пайғамбарлар масхара қилинган. Куфр келтирган кимсаларга муҳлат берганман. Кейин уларни (азоб билан) ушлаганман. Азоб қандай (ҳам қаттиқ, шиддатли) бўлган эди?
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَفَمَنۡ هُوَ قَآئِمٌ عَلَىٰ كُلِّ نَفۡسِۭ بِمَا كَسَبَتۡۗ وَجَعَلُواْ لِلَّهِ شُرَكَآءَ قُلۡ سَمُّوهُمۡۚ أَمۡ تُنَبِّـُٔونَهُۥ بِمَا لَا يَعۡلَمُ فِي ٱلۡأَرۡضِ أَم بِظَٰهِرٖ مِّنَ ٱلۡقَوۡلِۗ بَلۡ زُيِّنَ لِلَّذِينَ كَفَرُواْ مَكۡرُهُمۡ وَصُدُّواْ عَنِ ٱلسَّبِيلِۗ وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِنۡ هَادٖ
Ҳар бир жоннинг қилган ишини кузатиб турган Зот (маъбудликка лойиқми ёки анави бутларми?) Улар Аллоҳга шериклар қилдилар. Айтинг: «Уларнинг номларини айтинглар-чи. Ёки Унга ер юзида билмаган нарсаларини айтиб берарсизлар. Ёки бу шунчаки юзаки гапдир». Аксинча, куфр келтирган кимсаларга қилган ишлари чиройли қилиб кўрсатилди ва улар йўлдан тўсдилар. Аллоҳ кимни адаштириб қўйган бўлса, уни тўғри йўлга солгувчи йўқдир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
لَّهُمۡ عَذَابٞ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۖ وَلَعَذَابُ ٱلۡأٓخِرَةِ أَشَقُّۖ وَمَا لَهُم مِّنَ ٱللَّهِ مِن وَاقٖ
Уларга шу дунё ҳаётида ҳам азоб бордир. Охират азоби эса, албатта, қаттиқроқдир. Улар учун Аллоҳ тарафидан бирон ҳимоячи бўлмас.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
۞ مَّثَلُ ٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي وُعِدَ ٱلۡمُتَّقُونَۖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۖ أُكُلُهَا دَآئِمٞ وَظِلُّهَاۚ تِلۡكَ عُقۡبَى ٱلَّذِينَ ٱتَّقَواْۚ وَّعُقۡبَى ٱلۡكَٰفِرِينَ ٱلنَّارُ
Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли шуки, унинг остидан анҳорлар оқиб ўтади, мевалари ва сояси доимийдир. Бу тақво қилган зотларнинг оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса дўзахдир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَٱلَّذِينَ ءَاتَيۡنَٰهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ يَفۡرَحُونَ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡكَۖ وَمِنَ ٱلۡأَحۡزَابِ مَن يُنكِرُ بَعۡضَهُۥۚ قُلۡ إِنَّمَآ أُمِرۡتُ أَنۡ أَعۡبُدَ ٱللَّهَ وَلَآ أُشۡرِكَ بِهِۦٓۚ إِلَيۡهِ أَدۡعُواْ وَإِلَيۡهِ مَـَٔابِ
Биз китоб берган кишилар сизга нозил қилинган нарсага хурсанд бўладилар. Тўдалар орасида унинг айримларини инкор қиладиганлари ҳам бор. Айтинг: «Мен Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ширк келтирмасликка буюрилганман. Унгагина даъват қиламан ва қайтишим ҳам ёлғиз Унгадир».
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَكَذَٰلِكَ أَنزَلۡنَٰهُ حُكۡمًا عَرَبِيّٗاۚ وَلَئِنِ ٱتَّبَعۡتَ أَهۡوَآءَهُم بَعۡدَ مَا جَآءَكَ مِنَ ٱلۡعِلۡمِ مَا لَكَ مِنَ ٱللَّهِ مِن وَلِيّٖ وَلَا وَاقٖ
Шунингдек, биз уни арабий ҳукм қилиб нозил қилдик. Сизга илм келганидан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсангиз, сизга Аллоҳ тарафидан бирон дўст ҳам, ҳимоячи ҳам бўлмас.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا رُسُلٗا مِّن قَبۡلِكَ وَجَعَلۡنَا لَهُمۡ أَزۡوَٰجٗا وَذُرِّيَّةٗۚ وَمَا كَانَ لِرَسُولٍ أَن يَأۡتِيَ بِـَٔايَةٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۗ لِكُلِّ أَجَلٖ كِتَابٞ
Биз сиздан олдин ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Уларга жуфтлар ва зурриёт берганмиз. Аллоҳнинг изнисиз бирон пайғамбарнинг бирон оят-мўъжиза келтиришга ҳаққи бўлмаган. Ҳар бир муддатнинг ўз китоби бордир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
يَمۡحُواْ ٱللَّهُ مَا يَشَآءُ وَيُثۡبِتُۖ وَعِندَهُۥٓ أُمُّ ٱلۡكِتَٰبِ
Аллоҳ хоҳлаганини ўчиради, хоҳлаганини ёзади. Асл Китоб Унинг даргоҳидадир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَإِن مَّا نُرِيَنَّكَ بَعۡضَ ٱلَّذِي نَعِدُهُمۡ أَوۡ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَإِنَّمَا عَلَيۡكَ ٱلۡبَلَٰغُ وَعَلَيۡنَا ٱلۡحِسَابُ
Уларга қилган ваъдамизнинг айримларини сизга кўрсатамизми ё (кўрсатишдан олдин) сизни вафот эттирамизми, (фарқи йўқ), сизнинг зиммангиздаги вазифа етказиб қўйишдир. Ҳисоб олиш эса Бизнинг зиммамиздадир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ أَنَّا نَأۡتِي ٱلۡأَرۡضَ نَنقُصُهَا مِنۡ أَطۡرَافِهَاۚ وَٱللَّهُ يَحۡكُمُ لَا مُعَقِّبَ لِحُكۡمِهِۦۚ وَهُوَ سَرِيعُ ٱلۡحِسَابِ
Кўрмадилармики, Биз у ерга келиб, унинг атрофидан камайтиряпмиз-ку. Аллоҳ ҳукм қилади ва Унинг ҳукмини ҳеч кимса таъқиб этмас. У тез ҳисоб олгувчи Зотдир.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَقَدۡ مَكَرَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ فَلِلَّهِ ٱلۡمَكۡرُ جَمِيعٗاۖ يَعۡلَمُ مَا تَكۡسِبُ كُلُّ نَفۡسٖۗ وَسَيَعۡلَمُ ٱلۡكُفَّٰرُ لِمَنۡ عُقۡبَى ٱلدَّارِ
Улардан олдингилар ҳам макр қилдилар. Макрнинг ҳаммаси Аллоҳникидир. Ҳар бир жон нима қилаётганини билиб туради. Яқинда кофирлар оқибат диёри кимники эканини билиб оладилар.
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
وَيَقُولُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَسۡتَ مُرۡسَلٗاۚ قُلۡ كَفَىٰ بِٱللَّهِ شَهِيدَۢا بَيۡنِي وَبَيۡنَكُمۡ وَمَنۡ عِندَهُۥ عِلۡمُ ٱلۡكِتَٰبِ
Куфр келтирганлар: «Сен юборилган эмассан», дейдилар. Айтинг: «Мен билан сизларнинг орангизда Аллоҳ ва Китоб илмидан хабардор кимсалар гувоҳдир».
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
 
ការបកប្រែអត្ថន័យ ជំពូក​: សូរ៉ោះអើររ៉ក់ទ៍
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - الترجمة الأوزبكية - مركز رواد الترجمة - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ترجمة معاني القرآن الكريم إلى اللغة الأوزبكية، ترجمها فريق مركز رواد الترجمة بالتعاون مع موقع دار الإسلام islamhouse.com.

បិទ