ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - ម៉ូហាំម៉ាត់​ សរទីក * - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ


ការបកប្រែអត្ថន័យ អាយ៉ាត់: (158) ជំពូក​: សូរ៉ោះអាល់អាក់រ៉ហ្វ
قُلۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنِّي رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيۡكُمۡ جَمِيعًا ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۖ فَـَٔامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِ ٱلنَّبِيِّ ٱلۡأُمِّيِّ ٱلَّذِي يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَكَلِمَٰتِهِۦ وَٱتَّبِعُوهُ لَعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ
Сен: «Эй одамлар, албатта, мен сизларнинг барчангизга, осмонлару ернинг мулки Уники бўлган, Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган ва тирилтириб ўлдирадиган Аллоҳнинг Пайғамбаридирман. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг Аллоҳ ва Унинг калималарига иймон келтирадиган уммий Набийсига иймон келтиринг. Ва унга эргашинг, шоядки, ҳидоят топсангиз», – деб айт.
(Бурунги пайғамбарлар ўз қавмлари ва ўз замонларига, ўзларидан сўнг янги пайғамбар келгунча бўлган даврга пайғамбар бўлганлар. Улар инсоният тарихининг маълум бир даври учун масъул бўлганлар. Аммо Ислом пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом бутун олам халқларига ва қиёматга қадар кечадиган замонларга пайғамбар бўлиб келдилар. У кишининг шариатлари вақт ўтиши билан эскириб қолмайди, балки барча вақт ва маконга салоҳияти бор шариатдир. Шунинг учун ҳам Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломга бутун инсониятга қарата, мен барчангизга пайғамбарман, деб айтиш ҳуқуқи берилган.)
តាហ្វសៀរជាភាសា​អារ៉ាប់ជាច្រេីន:
 
ការបកប្រែអត្ថន័យ អាយ៉ាត់: (158) ជំពូក​: សូរ៉ោះអាល់អាក់រ៉ហ្វ
សន្ទស្សន៍នៃជំពូក លេខ​ទំព័រ
 
ការបកប្រែអត្ថន័យគួរអាន - ការបកប្រែជាភាសាអ៊ូបេគីស្ថាន - ម៉ូហាំម៉ាត់​ សរទីក - សន្ទស្សន៍នៃការបកប្រែ

ការបកប្រែអត្ថន័យគម្ពីគួរអានជាភាសាអ៊ូបាគីស្តានដោយលោកម៉ូហាំម៉ាត់ សរទីក ម៉ូហាំម៉ាត់​ យូសូហ្វ។ បោះពុម្ព​ក្នុងឆ្នាំ​1430H។ អាយ៉ាត់មួយចំនួនត្រូវបានកែសំរួលដោយអ្នកជំនាញនៃមជ្ឈមណ្ឌលបកប្រែរ៉ូវ៉ាទ។ ការបកប្រែដេីមអាចចូលមេីលបានក្នុងគោលបំណងផ្តល់យោបល់ វាយតម្លៃ​ និងអភិវឌ្ឍន៍បន្ត។

បិទ