ಪವಿತ್ರ ಕುರ್‌ಆನ್ ಅರ್ಥಾನುವಾದ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - ಅನುವಾದಗಳ ವಿಷಯಸೂಚಿ


ಅರ್ಥಗಳ ಅನುವಾದ ಶ್ಲೋಕ: (14) ಅಧ್ಯಾಯ: ಸೂರ ಅಲ್- ಅನ್ ಆಮ್
قُلۡ أَغَيۡرَ ٱللَّهِ أَتَّخِذُ وَلِيّٗا فَاطِرِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَهُوَ يُطۡعِمُ وَلَا يُطۡعَمُۗ قُلۡ إِنِّيٓ أُمِرۡتُ أَنۡ أَكُونَ أَوَّلَ مَنۡ أَسۡلَمَۖ وَلَا تَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ
Эй Пайғамбар, Аллоҳга бут-санамларни шерик қиладиган мушрикларга айтинг: "Аллоҳдан бошқани ўзимга дўст тутиб, ундан мадад сўрашим ақлга сиғадимики, У Зот осмонлару ерни йўқдан бор қилган бўлса, ҳамма бандаларининг ризқини берса, ҳеч бир бандаси Унга ризқ бера олмаса, бандаларидан беҳожат бўлса, бандалари эса унга муҳтож бўлсалар?!" Эй Пайғамбар, айтинг: "Парвардигорим менга энг биринчи Аллоҳга бўйсунган мусулмон бўлишни амр этди ва мушриклардан бири бўлиб қолишдан қайтарди".
ಅರಬ್ಬಿ ವ್ಯಾಖ್ಯಾನಗಳು:
ಈ ಪುಟದಲ್ಲಿರುವ ಶ್ಲೋಕಗಳ ಉಪಯೋಗಗಳು:
• بيان حكمة الله تعالى في إرسال كل رسول من جنس من يرسل إليهم؛ ليكون أبلغ في السماع والوعي والقبول عنه.
Мазкур оятларда ҳар бир пайғамбарнинг ўзи юборилаётган қавм орасидан танланишидаги ҳикмат баён қилиняпти. Зеро, қавмдошнинг сўзини эшитиш, англаш ва қабул қилиш анча қулай бўлади.

• الدعوة للتأمل في أن تكرار سنن الأوّلين في العصيان قد يقابله تكرار سنن الله تعالى في العقاب.
Олдингиларнинг тинимсиз осийлик қилаверганлари ва айни пайтда ўшанга яраша Аллоҳ таолонинг жазолаш борасидаги қонунияти ҳақида фикр юритишга чорлаяпти.

• وجوب الخوف من المعصية ونتائجها.
Маъсият ва унинг оқибатидан хавфсираш.

• أن ما يصيب البشر من بلاء ليس له صارف إلا الله، وأن ما يصيبهم من خير فلا مانع له إلا الله، فلا رَادَّ لفضله، ولا مانع لنعمته.
Башарият бошига тушган балони Аллоҳдан ўзга ҳеч кимса даф қила олмайди. Унинг устига ёғилган яхшиликларни эса ҳеч кимса тўхтатиб қўя олмайди. Аллоҳнинг фазлини ҳеч кимса қайтара олмайди. Унинг неъматини ҳеч кимса ман қила олмайди.

 
ಅರ್ಥಗಳ ಅನುವಾದ ಶ್ಲೋಕ: (14) ಅಧ್ಯಾಯ: ಸೂರ ಅಲ್- ಅನ್ ಆಮ್
ಅಧ್ಯಾಯಗಳ ವಿಷಯಸೂಚಿ ಪುಟ ಸಂಖ್ಯೆ
 
ಪವಿತ್ರ ಕುರ್‌ಆನ್ ಅರ್ಥಾನುವಾದ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - ಅನುವಾದಗಳ ವಿಷಯಸೂಚಿ

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

ಮುಚ್ಚಿ