Check out the new design

വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) * - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക


പരിഭാഷ അദ്ധ്യായം: സ്സുഖ്റുഫ്   ആയത്ത്:
وَلِبُيُوتِهِمۡ أَبۡوَٰبٗا وَسُرُرًا عَلَيۡهَا يَتَّكِـُٔونَ
Уйларига эшиклар қилиб берган бўлар эдик. Уларга ястаниб ўтирадиган сўрилар қилиб берган бўлар эдик. Бу ишни синов ва истидрож учун қилар эдик. Истидрож - қўйиб бериш, муҳлат бериш, тез жазоламасдан кўпроқ гуноҳ қилишига имкон бериб, охирида жазога тортиш. Арқонни узун ташлаб қўйишга тўғри келса керак.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَزُخۡرُفٗاۚ وَإِن كُلُّ ذَٰلِكَ لَمَّا مَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۚ وَٱلۡأٓخِرَةُ عِندَ رَبِّكَ لِلۡمُتَّقِينَ
Олтинларни ҳам ўшаларники қилиб берган бўлар эдик. Буларнинг ҳаммаси дунё ҳаётининг матоларидир. Уларнинг фойдаси жуда кам. Чунки улар бир зумда ўтади-кетади. Охиратдаги неъматлар эса, Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз наздида Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқадиган тақводорларникидир.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَمَن يَعۡشُ عَن ذِكۡرِ ٱلرَّحۡمَٰنِ نُقَيِّضۡ لَهُۥ شَيۡطَٰنٗا فَهُوَ لَهُۥ قَرِينٞ
Ким Қуръонга шабкўрлик билан назар ташлаб, ундан юз ўгирса, уни бир шайтон эгаллаб олади-да, баттар адаштираверади, адаштираверади.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَإِنَّهُمۡ لَيَصُدُّونَهُمۡ عَنِ ٱلسَّبِيلِ وَيَحۡسَبُونَ أَنَّهُم مُّهۡتَدُونَ
Қуръондан юз ўгирганларни эгаллаб олган шайтонлар уларни Аллоҳнинг динидан тўсадилар. Бас, улар Аллоҳнинг буйруқларини бажармайдилар, тақиқларидан тийилмайдилар. Яна ўзларини ҳақ йўлдаги ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар. Натижада тавба қилиш ҳаёлларига ҳам келмайди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءَنَا قَالَ يَٰلَيۡتَ بَيۡنِي وَبَيۡنَكَ بُعۡدَ ٱلۡمَشۡرِقَيۡنِ فَبِئۡسَ ٱلۡقَرِينُ
Аллоҳнинг эслатмасидан юз ўгирган бадбахт Қиёмат куни Бизнинг ҳузуримизга келгач, орзу-умидларини изҳор қилиб: "Эй менга ҳамроҳ бўлган шайтон, қани эди мен билан сенинг ўртамиз машриқ билан мағриб қадар узоқ бўлса, сен нақадар манфур ҳамроҳсан", деб қолади.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَلَن يَنفَعَكُمُ ٱلۡيَوۡمَ إِذ ظَّلَمۡتُمۡ أَنَّكُمۡ فِي ٱلۡعَذَابِ مُشۡتَرِكُونَ
Қиёмат куни Аллоҳ кофирларга шундай дейди: "Сизлар ширку маъсиятлар ила ўз жонингизга жабр қилдингиз. Энди азоб тортишда бир-бирингизга шерик бўласизлар. Лекин шерикларингиз сиздаги азобни заррача кўтариша олмас".
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
أَفَأَنتَ تُسۡمِعُ ٱلصُّمَّ أَوۡ تَهۡدِي ٱلۡعُمۡيَ وَمَن كَانَ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ
Улар кар одамлар. Ҳақни гапирсангиз, эшитмайдилар. Улар кўр одамлар. Ҳақни кўрсатсангиз, кўрмайдилар. Эй Пайғамбар, сиз карга гап уқтира олармидингиз ё кўрга йўл кўрсата олармидингиз ёки йўлдан озган, очиқ залолатдаги одамни ҳидоят қила олармидингиз?!
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَإِمَّا نَذۡهَبَنَّ بِكَ فَإِنَّا مِنۡهُم مُّنتَقِمُونَ
Гарчи сизни уларни азоблашдан олдин вафот этдирсак ҳам, барибир Биз улардан интиқом олиб, шу дунёда ҳам, охиратда ҳам уларни азобга гирифтор қилурмиз.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
أَوۡ نُرِيَنَّكَ ٱلَّذِي وَعَدۡنَٰهُمۡ فَإِنَّا عَلَيۡهِم مُّقۡتَدِرُونَ
Ёки сизга уларга ваъда қилганимиз азобнинг бир қисмини кўрсатурмиз. Биз уларни азоблашга қодирмиз. Улар Бизга ҳаргиз бас кела олмаслар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَٱسۡتَمۡسِكۡ بِٱلَّذِيٓ أُوحِيَ إِلَيۡكَۖ إِنَّكَ عَلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ
Эй Пайғамбар, шундай бўлгач, сиз Парвардигорингиз сизга ваҳий қилган Қуръонни маҳкам ушлайверинг. Сиз заррача чалкашлиги бўлмаган ҳақ йўлдасиз.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَإِنَّهُۥ لَذِكۡرٞ لَّكَ وَلِقَوۡمِكَۖ وَسَوۡفَ تُسۡـَٔلُونَ
Бу Қуръон сиз учун ҳам, қавмингиз учун ҳам шарафдир. Яқинда Қиёмат куни бўлганда унга иймон келтириш, унинг йўриқларига эргашиш ва унга даъват қилиш каби ишлар учун жавобгар бўласизлар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَسۡـَٔلۡ مَنۡ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ مِن رُّسُلِنَآ أَجَعَلۡنَا مِن دُونِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ءَالِهَةٗ يُعۡبَدُونَ
Эй Пайғамбар, ўзингиздан олдинги Биз юборган пайғамбарлардан сўранг: "Биз Раҳмондан бошқа ибодат қилинадиган маъбудлар қилибмизми?"
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا مُوسَىٰ بِـَٔايَٰتِنَآ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَمَلَإِيْهِۦ فَقَالَ إِنِّي رَسُولُ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Биз Мусони Ўз оятларимиз, мўъжизаларимиз билан Фиръавн ва унинг аъёнларига юборгандик. Мусо уларга шундай деганди: "Албатта мен барча махлуқотлар Парвардигорининг элчисиман".
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَلَمَّا جَآءَهُم بِـَٔايَٰتِنَآ إِذَا هُم مِّنۡهَا يَضۡحَكُونَ
Уларга Бизнинг оятларимизни, мўъжизаларимизни олиб келганида, улар бу оятларни мазах-масхара қилиб, устидан кула бошладилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
ഈ പേജിലെ ആയത്തുകളിൽ നിന്നുള്ള പാഠങ്ങൾ:
• خطر الإعراض عن القرآن.
Қуръондан юз ўгириш ўта хатарли.

• القرآن شرف لرسول الله صلى الله عليه وسلم ولأمته.
Қуръон Пайғамбар алайҳиссалом учун ҳам, у зотнинг уммати учун ҳам шарафдир.

• اتفاق الرسالات كلها على نبذ الشرك.
Ҳамма рисолатлар бир овоздан ширкни тарк этишга иттифоқ қилганлар.

• السخرية من الحق صفة من صفات الكفر.
Ҳақни масхара қилиш куфр аломатларидан биридир.

 
പരിഭാഷ അദ്ധ്യായം: സ്സുഖ്റുഫ്
സൂറത്തുകളുടെ സൂചിക പേജ് നമ്പർ
 
വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക

മർക്കസ് തഫ്സീർ ലിദ്ദിരാസാത്തിൽ ഖുർആനിയ്യ പുറത്തിറക്കിയത്.

അടക്കുക