Check out the new design

വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) * - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക


പരിഭാഷ അദ്ധ്യായം: സ്സുഖ്റുഫ്   ആയത്ത്:
إِنَّ ٱلۡمُجۡرِمِينَ فِي عَذَابِ جَهَنَّمَ خَٰلِدُونَ
Куфру маъсиятларга ботган жиноятчилар Қиёмат куни жаҳанам азобида абадий қоладилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
لَا يُفَتَّرُ عَنۡهُمۡ وَهُمۡ فِيهِ مُبۡلِسُونَ
Улардан азоб енгиллатилмас ва улар жаҳаннамда Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлгувчилардир.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَمَا ظَلَمۡنَٰهُمۡ وَلَٰكِن كَانُواْ هُمُ ٱلظَّٰلِمِينَ
Уларни дўзахга киритиш билан уларга зулм қилмадик. Лекин уларнинг ўзлари куфр ила ўзларига ўзлари зулм қилгувчи кимсалар эдилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَنَادَوۡاْ يَٰمَٰلِكُ لِيَقۡضِ عَلَيۡنَا رَبُّكَۖ قَالَ إِنَّكُم مَّٰكِثُونَ
Дўзахнинг Молик деб аталган ходимига нидо қилиб: "Эй Молик, Парвардигоринг бизнинг жонимизни олсин, бу азобдан қутулайлик", дедилар. Бунга жавобан Молик: "Сизлар бу азобда мангу қоласизлар, ҳеч қачон ўлмайсизлар, азоб ҳам ҳеч қачон тўхтамайди", деди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
لَقَدۡ جِئۡنَٰكُم بِٱلۡحَقِّ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَكُمۡ لِلۡحَقِّ كَٰرِهُونَ
Сизларга у дунёда заррача шубҳа аралашмаган ҳақни олиб келгандик. Лекин кўпларингиз уни ёқтирмадинглар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
أَمۡ أَبۡرَمُوٓاْ أَمۡرٗا فَإِنَّا مُبۡرِمُونَ
Агар улар Пайғамбар алайҳиссаломга қарши бирон найранг ишлатишни режалаштирган бўлсалар, Биз ҳам уларга қарши уларнинг найрангидан пухтароқ тадбир қилиб қўйганмиз.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
أَمۡ يَحۡسَبُونَ أَنَّا لَا نَسۡمَعُ سِرَّهُمۡ وَنَجۡوَىٰهُمۚ بَلَىٰ وَرُسُلُنَا لَدَيۡهِمۡ يَكۡتُبُونَ
Бизни уларнинг дилларидаги сирларини ва пичирлаб гапирган гапларини билмайди, эшитмайди, деб ўйлайдиларми? Асло! Биз ҳаммасини билиб, эшитиб турамиз. Фаришталар уларнинг ҳузурида туриб, ҳаммасини ёзиб борадилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
قُلۡ إِن كَانَ لِلرَّحۡمَٰنِ وَلَدٞ فَأَنَا۠ أَوَّلُ ٱلۡعَٰبِدِينَ
Эй Пайғамбар, қизлар Аллоҳникидир, дейдиганларга айтинг: "Аллоҳнинг ҳеч қандай боласи йўқ. Аллоҳ бундай нуқсондан пок ва олийдир. Мен эса ўша ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳга ибодат қилгувчиларнинг биринчисиман".
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
سُبۡحَٰنَ رَبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ رَبِّ ٱلۡعَرۡشِ عَمَّا يَصِفُونَ
Осмонлару ернинг Парвардигори, Аршнинг Парвардигори анави мушриклар айтаётган ширклардан Покдир!
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَذَرۡهُمۡ يَخُوضُواْ وَيَلۡعَبُواْ حَتَّىٰ يُلَٰقُواْ يَوۡمَهُمُ ٱلَّذِي يُوعَدُونَ
Эй Пайғамбар, уларни тек қўйинг. То уларга ваъда қилинган Қиёмат куни келгунига қадар ноҳақлик ботқоғига ботгандан-ботиб, ўйнаб-кулиб юраверсинлар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَهُوَ ٱلَّذِي فِي ٱلسَّمَآءِ إِلَٰهٞ وَفِي ٱلۡأَرۡضِ إِلَٰهٞۚ وَهُوَ ٱلۡحَكِيمُ ٱلۡعَلِيمُ
Аллоҳ самода ҳам чин маъбуд, заминда ҳам чин маъбуд. У ҳар бир яратишини, тақдирини ва тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир. У бандаларининг аҳволидан Хабардор Алим Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَتَبَارَكَ ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا وَعِندَهُۥ عِلۡمُ ٱلسَّاعَةِ وَإِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ
Аллоҳнинг яхшилиги, баракаси кўпайгандан кўпайиб бораверади. Осмонлару ер ва улар орасидаги нарсалар ёлғиз Унинг мулкидир. Қиёмат қачон бўлишини ҳам ёлғиз Ўзи билади. Ундан бошқа ҳеч ким билмайди. Охиратда ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот учун қайтиб борар жойинглар ҳам ёлғиз Унгадир.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَلَا يَمۡلِكُ ٱلَّذِينَ يَدۡعُونَ مِن دُونِهِ ٱلشَّفَٰعَةَ إِلَّا مَن شَهِدَ بِٱلۡحَقِّ وَهُمۡ يَعۡلَمُونَ
Мушрикларнинг Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётган бутлари Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қилишга ҳақли эмаслар. Ийсо, Узайр ва фаришталар каби "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ", дея шаҳодат калимасини онгли тарзда айтган зотларгина бундан мустасно.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَلَئِن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَهُمۡ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُۖ فَأَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ
Агар сиз улардан, ўзларини ким яратганини сўрасангиз, "Бизни Аллоҳ яратган", дейишлари тайин. Шуни эътироф этган эканлар, бас, У Зотга ибодат қилиш ўрнига яна қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَقِيلِهِۦ يَٰرَبِّ إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ قَوۡمٞ لَّا يُؤۡمِنُونَ
Аллоҳ пайғабарининг ўз қавми устидан шиква-шикоят қилиб: "Эй Парвардигорим, анавилар менга юборган рисолатингга иймон келтирмайдиган қавмдир", деган гапини ҳам билади.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَٱصۡفَحۡ عَنۡهُمۡ وَقُلۡ سَلَٰمٞۚ فَسَوۡفَ يَعۡلَمُونَ
Бас, улардан юз ўгиринг ва уларнинг ёмонлигини даф қиладиган бир чиройли сўзни айтиб қўя қолинг. Бу Маккадаги ҳолат эди. Яқинда улар қандай азобга гирифтор бўлишларини билиб оладилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
ഈ പേജിലെ ആയത്തുകളിൽ നിന്നുള്ള പാഠങ്ങൾ:
• كراهة الحق خطر عظيم.
Ҳақни ёқтирмаслик ўта хатарлидир.

• مكر الكافرين يعود عليهم ولو بعد حين.
Кофирларнинг найранглари бироздан кейин бўлса-да ўзларига қайтади.

• كلما ازداد علم العبد بربه، ازداد ثقة بربه وتسليمًا لشرعه.
Банда Парвардигорини танигани сайин иймони ҳам, шариатга амал қилиши ҳам ортиб бораверади.

• اختصاص الله بعلم وقت الساعة.
Қиёмат қачон бўлиши ёлғиз Аллоҳга аён.

 
പരിഭാഷ അദ്ധ്യായം: സ്സുഖ്റുഫ്
സൂറത്തുകളുടെ സൂചിക പേജ് നമ്പർ
 
വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക

മർക്കസ് തഫ്സീർ ലിദ്ദിരാസാത്തിൽ ഖുർആനിയ്യ പുറത്തിറക്കിയത്.

അടക്കുക