Check out the new design

വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) * - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക


പരിഭാഷ അദ്ധ്യായം: ദ്ദാരിയാത്ത്   ആയത്ത്:
۞ قَالَ فَمَا خَطۡبُكُمۡ أَيُّهَا ٱلۡمُرۡسَلُونَ
Иброҳим алайҳиссалом фаришталарга деди: "Нима мақсадда келдинглар?"
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
قَالُوٓاْ إِنَّآ أُرۡسِلۡنَآ إِلَىٰ قَوۡمٖ مُّجۡرِمِينَ
Фаришталар шундай жавоб бердилар: "Аллоҳ бизни манфур гуноҳларни қилаётган жиноятчи қавмга юборди".
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
لِنُرۡسِلَ عَلَيۡهِمۡ حِجَارَةٗ مِّن طِينٖ
Уларнинг устига лойдан бўлган сопол тошни ёғдиришимиз учун.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
مُّسَوَّمَةً عِندَ رَبِّكَ لِلۡمُسۡرِفِينَ
Эй Иброҳим, ҳар бир тош Парвардигоринг даргоҳида белгилаб қўйилган. У куфру маъсиятларга ботиб, Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошган кимсалар устига ёғдирилади.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَأَخۡرَجۡنَا مَن كَانَ فِيهَا مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Жиноятчиларга отиладиган тошлар тегиб кетмаслиги учун Лут қавми яшайдиган қишоқдан мўминларни чиқариб юбордик.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَمَا وَجَدۡنَا فِيهَا غَيۡرَ بَيۡتٖ مِّنَ ٱلۡمُسۡلِمِينَ
У қишлоқда бир хонадондан бошқа мусулмонларни топмадик. У Лут алайҳиссаломнинг хонадони эди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَتَرَكۡنَا فِيهَآ ءَايَةٗ لِّلَّذِينَ يَخَافُونَ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَلِيمَ
Лут қавмининг қишлоғида бир азоб келиб кетганини англатувчи изларни белги қилиб қолдирдик. Токи аламли азобдан қўрқадиган зотлар ундан ибрат олсинлар-да, жиноятчилар қилган манфур гуноҳларни қилмасинлар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَفِي مُوسَىٰٓ إِذۡ أَرۡسَلۡنَٰهُ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ بِسُلۡطَٰنٖ مُّبِينٖ
Аламли азобдан қўрқадиганлар учун Мусо ҳақидаги қиссада ҳам ибрат бор. Ўшанда уни Фиръавнга очиқ ҳужжатлар билан юборган эдик.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَتَوَلَّىٰ بِرُكۡنِهِۦ وَقَالَ سَٰحِرٌ أَوۡ مَجۡنُونٞ
Фиръавн ўзининг куч-қудрати ва лашкарига ишониб, ҳақдан юз ўгирди. Мусо алайҳиссалом ҳақида эса: "У одамларни сеҳрлайдиган сеҳргар ёки ақлини ишлатмасдан гапираверадиган телба", деди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَأَخَذۡنَٰهُ وَجُنُودَهُۥ فَنَبَذۡنَٰهُمۡ فِي ٱلۡيَمِّ وَهُوَ مُلِيمٞ
Унинг ўзини ҳам, лашкарини ҳам тутиб, денгизга отдик. Ҳаммалари чўкиб ўлдилар. Фиръавн ҳақни ноҳаққа чиқаргани ва ўзини худо деб даъво қилгани билан маломатга лойиқдир.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَفِي عَادٍ إِذۡ أَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِمُ ٱلرِّيحَ ٱلۡعَقِيمَ
Ҳуд қавми Од қабиласида ҳам аламли азобдан қўрқадиганлар учун ибрат бор. Ўшанда уларга ёмғири ҳам бўлмаган, дарахтни ҳам урчитмайдиган, бирон баракаси ҳам йўқ бўронни юборгандик.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
مَا تَذَرُ مِن شَيۡءٍ أَتَتۡ عَلَيۡهِ إِلَّا جَعَلَتۡهُ كَٱلرَّمِيمِ
Қайси бир жоннинг ёки молнинг устига келса, уни вайрон этиб, чириб кетган суяклардек қилиб юборарди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَفِي ثَمُودَ إِذۡ قِيلَ لَهُمۡ تَمَتَّعُواْ حَتَّىٰ حِينٖ
Солиҳ алайҳиссаломнинг қавми Самуд қабиласида ҳам аламли азобдан қўрқадиганлар учун ибрат бор. Ўшанда уларга: "Ажалларингиз етгунига қадар ҳаётинглардан фойдаланиб тураверинглар", дейилганди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَعَتَوۡاْ عَنۡ أَمۡرِ رَبِّهِمۡ فَأَخَذَتۡهُمُ ٱلصَّٰعِقَةُ وَهُمۡ يَنظُرُونَ
Парвардигорларининг амрига бўйсуниш, иймон келтириш ва итоат этишдан ўзларини катта олдилар, такаббурлик қилдилар. Натижада уларни кутиб турган пайтларида азоб қичқириғи тутди. Улар азоб келишидан уч кун олдин огоҳлантирилган эдилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَمَا ٱسۡتَطَٰعُواْ مِن قِيَامٖ وَمَا كَانُواْ مُنتَصِرِينَ
Бошларига тушган азобни даф қила олмай қолдилар. Даф қилишга мадорлари қолмади.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَقَوۡمَ نُوحٖ مِّن قَبۡلُۖ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمٗا فَٰسِقِينَ
Биз бундан олдин Нуҳ қавмини ҳам ғарқ айлаганмиз. Улар Аллоҳга итоатсизлик қилиб, жазоланишга, азобланишга лойиқ бўлиб қолгандилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَٱلسَّمَآءَ بَنَيۡنَٰهَا بِأَيۡيْدٖ وَإِنَّا لَمُوسِعُونَ
Самони Ўз қудратимиз билан бино қилдик, мустаҳкамладик. Дарҳақиқат, Биз унинг атрофини кенгайтиргувчилармиз.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَٱلۡأَرۡضَ فَرَشۡنَٰهَا فَنِعۡمَ ٱلۡمَٰهِدُونَ
Ерни эса яшайдиганлар учун тўшаб қўйдик. Биз нақадар яхши жой ҳозирлаб бергувчилармиз.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَمِن كُلِّ شَيۡءٍ خَلَقۡنَا زَوۡجَيۡنِ لَعَلَّكُمۡ تَذَكَّرُونَ
Ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик. Эркак ва аёл, само ва замин, қуруқлик ва денгиз каби. Шоядки, улардан ибрат олиб, Аллоҳнинг бирлиги ва қудратини ҳис этсангизлар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَفِرُّوٓاْ إِلَى ٱللَّهِۖ إِنِّي لَكُم مِّنۡهُ نَذِيرٞ مُّبِينٞ
Бас, Аллоҳга итоат қилиш ва гуноҳни тарк этиш билан У Зотнинг азобидан савобига қочинглар, чопинглар. Эй одамлар, албатта мен сизларни Аллоҳнинг азобидан аниқ-тиниқ қилиб огоҳлантирувчиман.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَلَا تَجۡعَلُواْ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَۖ إِنِّي لَكُم مِّنۡهُ نَذِيرٞ مُّبِينٞ
Аллоҳ билан бирга бошқа худони ҳам қилиб олиб, унга ҳам ибодат қилманглар. Мен сизларни У Зотнинг азобидан аниқ-тиниқ қилиб огоҳлантирувчиман.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
ഈ പേജിലെ ആയത്തുകളിൽ നിന്നുള്ള പാഠങ്ങൾ:
• الإيمان أعلى درجة من الإسلام.
Иймоннинг даражаси Исломнинг даражасидан ҳам юксакроқ.

• إهلاك الله للأمم المكذبة درس للناس جميعًا.
Алллоҳ таолонинг ҳақни ноҳаққа чиқарганларни ҳалок этиши ҳамма одамлар учун бир сабоқдир.

• الخوف من الله يقتضي الفرار إليه سبحانه بالعمل الصالح، وليس الفرار منه.
Аллоҳдан қўрқиш У Зотдан қочишни эмас, яхши амаллар ила У Зот сари қочишни, чопишни тақозо этади.

 
പരിഭാഷ അദ്ധ്യായം: ദ്ദാരിയാത്ത്
സൂറത്തുകളുടെ സൂചിക പേജ് നമ്പർ
 
വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക

മർക്കസ് തഫ്സീർ ലിദ്ദിരാസാത്തിൽ ഖുർആനിയ്യ പുറത്തിറക്കിയത്.

അടക്കുക