Check out the new design

വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) * - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക


പരിഭാഷ അദ്ധ്യായം: ദ്ദാരിയാത്ത്   ആയത്ത്:
وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلۡحُبُكِ
Аллоҳ юлдузлар юрадиган йўллари бор самога қасам ичди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
إِنَّكُمۡ لَفِي قَوۡلٖ مُّخۡتَلِفٖ
Эй Макка аҳли, сизлар бир-бирига зид гап-сўзлар ичида қолгансизлар. Қуръонни ҳали сеҳр дейсизлар, ҳали шеър дейсизлар. Муҳаммадни эса ҳали сеҳргар дейсизлар, ҳали шоир дейсизлар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
يُؤۡفَكُ عَنۡهُ مَنۡ أُفِكَ
Аллоҳнинг азалий илмида "кофир" деб ёзиб қўйилганлар Қуръонга ва Пайғамбар алайҳиссаломга иймон келтиришдан юз ўгириб кетаверадилар. Аллоҳ уларга тавфиқ бермаган бўлади.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
قُتِلَ ٱلۡخَرَّٰصُونَ
Қуръон ҳақида, Пайғамбар алайҳиссалом ҳақида деганини деган ўша каззобларга лаънат бўлсин!
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
ٱلَّذِينَ هُمۡ فِي غَمۡرَةٖ سَاهُونَ
Улар жаҳолат гирдобига ботиб, охиратдан ғафлатда қолиб, бепарво юрган бетавфиқлардир.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
يَسۡـَٔلُونَ أَيَّانَ يَوۡمُ ٱلدِّينِ
"Жазо ёки мукофот куни қачон?", деб сўрайдилар. Ўзлари эса у кун учун тайёргарлик кўрмайдилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
يَوۡمَ هُمۡ عَلَى ٱلنَّارِ يُفۡتَنُونَ
Аллоҳ уларнинг саволига шундай жавоб беряпти: "Жазо ёки мукофот куни улар оловда азобланадиган кунда рўй беради".
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
ذُوقُواْ فِتۡنَتَكُمۡ هَٰذَا ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تَسۡتَعۡجِلُونَ
Уларга шундай дейилади: "Азобингизни татинглар. Пайғамбар сизларни огоҳлантирганда масхара қилиб, тезроқ олиб кел ўша кунингни, дегандинглар. Мана, ўша сизлар шошилтирган кун мана шу".
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي جَنَّٰتٖ وَعُيُونٍ
Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотлар боғу бўстонларда, оқиб турган чашмалар ёнида бўладилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
ءَاخِذِينَ مَآ ءَاتَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُحۡسِنِينَ
Парвардигорлари ато этган гўзал мукофотни олганлари ҳолда боғу бўстонларда юрадилар. Улар бу мукофотни олишдан олдин дунё ҳаётида ишни гўзал ва пухта қиладиган одамлар эдилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
كَانُواْ قَلِيلٗا مِّنَ ٱلَّيۡلِ مَا يَهۡجَعُونَ
Кечалари ибодат қилиб, бирозгина ухлардилар, холос.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَبِٱلۡأَسۡحَارِ هُمۡ يَسۡتَغۡفِرُونَ
Саҳарларда истиғфорлар айтардилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَفِيٓ أَمۡوَٰلِهِمۡ حَقّٞ لِّلسَّآئِلِ وَٱلۡمَحۡرُومِ
Улар ўз мол-давлатларидан сўрайдиган ва сўрамайдиган қайсидир бир сабаб билан қийналиб қолган муҳтожларга ўз ихтиёрлари билан ҳақ ажратардилар.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَفِي ٱلۡأَرۡضِ ءَايَٰتٞ لِّلۡمُوقِنِينَ
Ерда ва ундаги Аллоҳ яратган тоғу тошларда, денгизу дарёларда, ҳайвоноту наботот оламида ишонувчилар учун Аллоҳнинг қудратига ва буюк яратувчи эканига далолат қиладиган белгилар бор.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَفِيٓ أَنفُسِكُمۡۚ أَفَلَا تُبۡصِرُونَ
Эй одамлар, ўзларингизда ҳам Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган белгилар бор. Уларни кўриб, ибрат олмайсизларми?!
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
وَفِي ٱلسَّمَآءِ رِزۡقُكُمۡ وَمَا تُوعَدُونَ
Самода ҳам дунёвий ва диний ризқингиз ҳамда сизларга ваъда қилинган яхши ва ёмон нарсалар бор.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَوَرَبِّ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ إِنَّهُۥ لَحَقّٞ مِّثۡلَ مَآ أَنَّكُمۡ تَنطِقُونَ
Само ва замин Парвардигорига қасамки, қайта тирилиш худди сизларнинг сўзлашингиз каби ҳақдир, шак-шубҳасиздир. Яъни, сўзлаётган одамнинг сўзлаётгани қанча ҳақ бўлса, у ҳам ўшанча ҳақдир.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ ضَيۡفِ إِبۡرَٰهِيمَ ٱلۡمُكۡرَمِينَ
Эй Пайғамбар, сизга Иброҳимнинг фаришта меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими? Иброҳим алайҳиссалом уларни кўп иззат-икром қилганди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
إِذۡ دَخَلُواْ عَلَيۡهِ فَقَالُواْ سَلَٰمٗاۖ قَالَ سَلَٰمٞ قَوۡمٞ مُّنكَرُونَ
Улар Иброҳим алайҳиссаломнинг олдига кириб: "Салом", дедилар. Иброҳим алайҳиссалом уларнинг саломига алик олиб: "Салом", деди. Ичида эса: "Булар ким бўлди экан? Нотаниш одамлар-ку", деди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَرَاغَ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِۦ فَجَآءَ بِعِجۡلٖ سَمِينٖ
Билдирмай оиласи олдига бориб, меҳмонларни одамлар деб ўйлаб, бир семиз бузоқни олиб келди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَقَرَّبَهُۥٓ إِلَيۡهِمۡ قَالَ أَلَا تَأۡكُلُونَ
Бузоқни уларга яқин суриб, мулойимлик билан: "Таомдан олинглар", деди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَأَوۡجَسَ مِنۡهُمۡ خِيفَةٗۖ قَالُواْ لَا تَخَفۡۖ وَبَشَّرُوهُ بِغُلَٰمٍ عَلِيمٖ
Улар таомдан емаганларидан кейин Иброҳим алайҳиссалом улардан хавфсирай бошлади. Меҳмонлар буни сезиб, уни хотиржам қилиш учун: "Қўрқма, биз Аллоҳ тарафидан юборилган элчилармиз", дедилар ва унга яқинда бир билимдон ўғил кўриши ҳақида хушхабар бердилар. Гап Исҳоқ алайҳиссаломнинг туғилиши ҳақида бораётганди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
فَأَقۡبَلَتِ ٱمۡرَأَتُهُۥ فِي صَرَّةٖ فَصَكَّتۡ وَجۡهَهَا وَقَالَتۡ عَجُوزٌ عَقِيمٞ
Хотини бу хушхабарни эшитгач, хурсандлигидан қичқирганча келди-да, ўзининг юзига шапатилаб, таажжуб билан: "Кампир бўлса ҳам, устига устак туғмас бўлса ҳам туғаверадими?", деди.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
قَالُواْ كَذَٰلِكِ قَالَ رَبُّكِۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡحَكِيمُ ٱلۡعَلِيمُ
Фаришталар унга дедилар: "Бу гапни Парвардигоринг айтди. У айтган гап албатта бўлади. Ҳеч ким уни қайтара олмайди. У ҳар бир яратишини, тақдирини бир ҳикмат билан қиладиган, халқи учун нима яхши бўлишини биладиган Зотдир.
അറബി ഖുർആൻ വിവരണങ്ങൾ:
ഈ പേജിലെ ആയത്തുകളിൽ നിന്നുള്ള പാഠങ്ങൾ:
• إحسان العمل وإخلاصه لله سبب لدخول الجنة.
Амални холис Аллоҳ учун пухта бажариш жаннатга олиб боради.

• فضل قيام الليل وأنه من أفضل القربات.
Тунда ибодат қилиш Аллоҳга яқин бўлишнинг энг афзал йўли.

• من آداب الضيافة: رد التحية بأحسن منها، وتحضير المائدة خفية، والاستعداد للضيوف قبل نزولهم، وعدم استثناء شيء من المائدة، والإشراف على تحضيرها، والإسراع بها، وتقريبها للضيوف، وخطابهم برفق.
Меҳмондўстлик одоблари: Энг гўзал тарзда салом бериш, дастурхонга таомни меҳмонларга билдирмасдан олиб келиш, меҳмонлар келишидан олдин тайёргарлик кўриш, дарстурхондаги бирон нарсани истисно қилмаслик, дартурхон тайёрлашга кўз-қулоқ бўлиб туриш ва бу ишни тез бажариш, таомни меҳмонларга яқин жойга қўйиш, уларга мулойим гапириш.

 
പരിഭാഷ അദ്ധ്യായം: ദ്ദാരിയാത്ത്
സൂറത്തുകളുടെ സൂചിക പേജ് നമ്പർ
 
വിശുദ്ധ ഖുർആൻ പരിഭാഷ - ഖുർആൻ സംക്ഷിപ്ത വിശദീകരണം - പരിഭാഷ (ഉസ്ബകിസ്താൻ) - വിവർത്തനങ്ങളുടെ സൂചിക

മർക്കസ് തഫ്സീർ ലിദ്ദിരാസാത്തിൽ ഖുർആനിയ്യ പുറത്തിറക്കിയത്.

അടക്കുക