И з о ҳ. Юқоридаги оятлардан маълум бўлишича, мўминлар нажот топиб, бахт-саодатга эришишлари учун, Фирдавс жаннатига меросхўр бўлишлари учун мазкур фазилатларга эга бўлишлари лозим экан.
12. (Қасамки), Биз инсонни (яъни, Одам алайҳиссаломни) лойнинг мағзидан яратдик.
И з о ҳ. «Лойнинг мағзи»дан мурод — лой-ер жинсидаги барча моддалардир. Дарвоқеъ, замонавий тиббиёт ҳам инсон вужудида Ер жинсининг барча моддалари мавжуд эканини исботлайди.
14. Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан парча гўштни яратиб, парча гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўшт қопладик, сўнгра (унга жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув — нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Бас, энг гўзал яратгувчи (яъни, йўқдан бор қилгувчи бўлмиш) Аллоҳ баракотли — буюкдир.
И з о ҳ. Ушбу оятда инсоннинг она қорнидаги бир томчи сувдан то тирик, комил инсонга айлангунигача кечган жараён Яратганнинг Ўз илоҳий қалами билан аниқ-равшан қилиб чизиб берилди.
17. (Қасамки) Биз сизларнинг устингизда етти йўлни (яъни, етти қават осмонни) яратдик. Биз Ўз халқимиздан ғофил бўлмадик.
И з о ҳ. Муфассирлар айтишича, бу оятда етти қават осмоннинг «етти йўл» деб аталишини шундай тушунмоқ мумкин: Аллоҳ таоло инсонни ва барча махлуқотни яратганидан сўнг уларнинг ҳолидан ғофил бўлиб қолгани йўқ, балки уларга ризқу рўз ёғилиб туриши учун устларида етти йўл-етти осмонни пайдо қилди.
20. Яна (Биз сизлар учун) Тури Сайно (тоғи)дан чиқадиган ёғли ва егувчилар учун (нон) ҳуруш бўлган ҳолда ўсадиган бир дарахтни (яъни, зайтунни яратдик).
21. Албатга сизлар учун чорва молларида ҳам ибрат бордир — Биз сизларни уларнинг қорнидаги сут билан суғорурмиз, яна сизлар учун уларда (юнгларидан кийимлар тўқиш, миниш каби) кўп фойдалар бордир, шунингдек улар(нинг гўшт-ёғлари)дан ейсизлар.
24. (Шунда) унинг қавмидан кофир бўлган кимсалар: «Бу ҳам худди сизларга ўхшаган одам. (Фақат) сизлардан устун бўлиб олмоқчи. Агар Аллоҳ (пайғамбар юборишни) хоҳласа эди, фаришталарни туширган бўлур эди. Бизлар бу (Нуҳ айтаётган «Аллоҳ якка-ягонадир», деган сўз)ни аввалги ота-боболаримиздан эшитган эмасмиз.
25. У (яъни, Нуҳ) фақат бир жинни бўлган одамдир. Бас, унга бир (оз) вақтгача кўз тутинглар, (агар шу сўзидан қайтмас экан ўлдириб юборурсизлар)», дедилар.
27. Бас, Биз унга ваҳий қилдик: Бизнинг ҳифзу-ҳимоямизда ва Бизнинг ваҳий-таълимимиз билан бир кема ясагин. Бас, қачон Бизнинг фармонимиз келиб, таннурдан (олов ўрнига) фавворалар отилган вақтида у кемага ҳар (жонивордан) бир жуфтдан ва аҳли-оилангни солгин. Лекин (кофирлардан) қайси кимсалар устида Бизнинг сўзимиз (яъни, сувга ғарқ бўлиши ҳақидаги ҳукмимиз) ўтган бўлса (уларни тарк қилгин) ҳамда у золим кимсалар ҳақида (яъни, уларга нажот беришимни сўраб) Менга хитоб-илтижо қилмагин. Улар шак-шубҳасиз, ғарқ қилингувчидирлар.
И з о ҳ. Айрим саҳобалар «таннур»дан мурод барча Ер юзи, деган фаразни ҳам айтганлар. Шунинг учун биз Ҳуд сурасининг 40-оятида таннурни «ер» деб ҳам таржима қилганмиз.
28. Энди қачон ўзинг ва сен билан бирга бўлган кишилар кема устида жойлашиб олгач, айтгин: «Бизларни золим қавмдан қутқарган Аллоҳга ҳамду-сано бўлсин».
33. Унинг қавмидан кофир бўлган, Охиратдаги мулоқотни ёлғон деган ва Биз ҳаёти дунёда бой-бадавлат қилиб қўйган кимсалар дедилар: «Бу ҳам худди сизларга ўхшаган одам. У ҳам сизлар ейдиган нарсадан ейди, сизлар ичадиган нарсадан ичади.
44. Сўнгра пайдар-пай пайғамбарлар юбордик. Ҳар қачон бирон миллатга ўз пайғамбарлари келса, уни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз уларни (яъни, у иймонсиз миллатларни) бирин-кетин (ҳалок қилдик) ва уларни (кишилар ўртасида кўчиб юрадиган) гапга айлантириб қўйдик. Бас, иймон келтирмайдиган қавмга ҳалокат бўлгай.
51. (Юборган барча пайғамбарларимизга шундай дедик): «Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар! Албатта Мен қилаётган амалларингизни билгувчидирман.
52. Шак-шубҳасиз, (барчангизни) миллатингиз (яъни, динингиз) бир миллат (яъни, Исломдир). Мен эса сизларнинг Парвардигорингиздирман, бас, Мендангина қўрқингиз!»
62. Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмасмиз. Бизнинг даргоҳимизда фақат ҳақни сўзлайдиган китоб (яъни, ҳар бир банданинг номайи аъмоли) бордир. Уларга (Қиёмат Кунида яхшиликларини яшириш ё ёмонликларини ошириш билан) зулм қилинмас.
63. Йўқ, (кофирларнинг) диллари бундан (яъни, юқорида мазкур бўлган мўминларнинг фазилатларидан) ғафлатдадир. Улар учун ўзлари қилувчи бўлган бундан бошқа (динсизлик, риёкорлик, ширк ва дилозорлик каби) амаллар бордир.
64. То қачон Биз уларнинг боёнларини азобга гирифтор қилганимизда (яъни, мол-давлатларини кетказиб, оч-яланғоч қилиб қўйганимизда) баногоҳ улар фарёд қилурлар.
68. Ахир улар бу Сўзни — Қуръонни тадаббур-тафаккур қилиб кўрмадиларми ёки уларга аввал ўтган ота-боболарига келмаган нарса келдими (яъни, уларга ҳам Аллоҳ тарафидан пайғамбарлар китоблар билан келган эди-ку)?!
69. Ёки ўз пайғамбарларининг (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг ишончли, ростгўй ва хушхулқ инсон эканини) танимай, уни инкор қилгувчи бўлдиларми?!
71. Агар Ҳақиқат — Қуръон уларнинг ҳавои нафсларига эргашса эди (яъни, унда: «Аллоҳнинг шериклари бор», деган гап келса эди, албатта осмонлар, Ер ва улардаги бор жонзот бузилиб-ҳалок бўлган бўлур эди. Йўқ, Биз улар учун эслатма келтирдик. Улар эса ўзларига (келган) эслатмадан юз ўгиргувчидирлар.
75. Агар Биз уларга раҳм-шафқат қилсак ва улар билан бўлган нарсани (қаҳатчиликни) аритсак, шак-шубҳасиз, улар яна ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришга қайтурлар.
77. То қачон Биз уларга қаттиқ азоб-қаҳатчилик дарвозасини очиб қўйганимизда, эса баногоҳ улар ноумид бўлгувчидирлар.
И з о ҳ. Ривоят қилинишича, Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг қарғишларига учраб, очарчиликка гирифтор бўлишиб ҳам иймон келтирмаганларидан кейин уларга «азоб дарвозаси очилиб», бу қаҳатчилик етти йилга чўзилган экан. Шунда Қурайш катталари бутунлай умидсизликка тушиб, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳузурларига келишганида, Аллоҳ таоло у зотга агар бу кофирларга яна мўл-кўлчилик берилса, улар ўзларининг кибру туғёнларига қайтишлари ҳақида хабар беради. Юқорида мазкур бўлган уч ояти карима шу ҳақдадир.
91. Аллоҳнинг боласи йўқдир ва У зот билан бирга бирон илоҳ бўлган эмасдир. Акс ҳолда албатта ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, бир-бирларидан устун бўлиб олур эдилар, (яъни, ҳар бир «илоҳ» ўз ҳукмини ўтказмоқни истаб, натижада Еру осмон бузилиб кетган бўлур эди). Аллоҳ улар айтаётган шериклардан покдир.
100. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам», деб қолур. Йўқ! (У асло ҳаётга қайтарилмас). Дарҳақиқат, бу (ҳар бир жон бераётган кофир) айтадиган сўздир. Уларнинг ортида то қайта тириладиган кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб турадиган) бир тўсиқ бўлур.
И з о ҳ. Нақл қилишларича, умрини куфру-туғён билан совурган кимсага ўлим соати келганида, шу қадар надомат ва азобга дучор қилинадики, бу азоб олдида дунёдаги барча уқубатлар роҳат бўлиб қолади. Энди у жаҳаннамда шундай азобларга гирифтор бўладики, бунинг олдида ўлаётган соатида кўрган азоби роҳатга айланиб қолади.
101. Бас, қачон сур чалинганида (яъни, Қиёмат қойим бўлганида) ана у кунда уларнинг ўрталарида ҳеч қандай насл насаб қолмас ва улар бир-бирлари билан савол-жавоб ҳам қила олмаслар.
107. Парвардигоро, бизларни (жаҳаннамдан ҳаёти дунёга) чиқаргин. Бас, агар яна (туғёнга) қайтсак, у ҳолда шак-шубҳасиз, (ўз жонимизга) жабр қилгувчидирмиз».
109. Аниқки, Менинг бандаларимдан бир гуруҳ бор эди. Улар: «Парвардигоро, (Ўзингга) иймон келтирдик. Бас, Сен бизларни мағфират қилгин ва бизларга раҳм айла: Сен Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшироғидирсан», дер эдилар.
117. Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилса, бас, унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар.
पवित्र कुर्आनको अर्थको उज्बेक भाषामा अनुवाद, अनुवादक : अलाउद्दीन मन्सूर, प्रकाशन : १४३० हिज्री । रव्वाद अनुवाद केन्द्रको निरीक्षणमा सच्याइएको छ । सुझाव, मूल्याङ्कन र निरन्तर परिमार्जनका लागि मूल अनुवाद हेर्न सक्नुहुन्छ ।
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
نتائج البحث:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".