Check out the new design

पवित्र कुरअानको अर्थको अनुवाद - उज्बेक अनुवादः अलाउद्दीन मन्सूर । * - अनुवादहरूको सूची

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

अर्थको अनुवाद सूरः: स्सजिदः   श्लोक:

Сажда

الٓمٓ
1. Алиф, Лом, Мим.
अरबी व्याख्याहरू:
تَنزِيلُ ٱلۡكِتَٰبِ لَا رَيۡبَ فِيهِ مِن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
2. Бу Китобнинг (яъни, Қуръоннинг) нозил қилиниши, ҳеч шак-шубҳасиз, барча оламларнинг Парвардигори томонидандир.
अरबी व्याख्याहरू:
أَمۡ يَقُولُونَ ٱفۡتَرَىٰهُۚ بَلۡ هُوَ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكَ لِتُنذِرَ قَوۡمٗا مَّآ أَتَىٰهُم مِّن نَّذِيرٖ مِّن قَبۡلِكَ لَعَلَّهُمۡ يَهۡتَدُونَ
3. Балки «Уни (Муҳаммаднинг ўзи) тўқиб олган», дерлар. Йўқ, у (яъни, Қуръон) сиздан илгари бирон огоҳлантиргувчи келмаган қавмни (Охират азобидан) огоҳлантиришингиз учун Парвардигорингиз томонидан (нозил қилинган) Ҳақиқатдир. Шояд улар ҳидоят топсалар.
अरबी व्याख्याहरू:
ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَا فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ مَا لَكُم مِّن دُونِهِۦ مِن وَلِيّٖ وَلَا شَفِيعٍۚ أَفَلَا تَتَذَكَّرُونَ
4. Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда яратиб, сўнгра (Зоти ва Улуғлигига муносиб суратда) Аршга юксалган Зотдир. Сизлар учун Ундан ўзга бирон дўст ва оқловчи йўқдир. Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?! @सुधारक
4. Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда яратиб, сўнгра (Ўз) Аршига ўрнашган Зотдир. Сизлар учун Ундан ўзга бирон дўст ва оқловчи йўқдир. Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!
अरबी व्याख्याहरू:
يُدَبِّرُ ٱلۡأَمۡرَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ إِلَى ٱلۡأَرۡضِ ثُمَّ يَعۡرُجُ إِلَيۡهِ فِي يَوۡمٖ كَانَ مِقۡدَارُهُۥٓ أَلۡفَ سَنَةٖ مِّمَّا تَعُدُّونَ
5. У осмондан ергача бўлган барча ишни тадбир қилиб — бошқариб турур, сўнгра (бу ишларнинг барчаси) сизларнинг ҳисобингизга минг йилга тенг бўладиган бир кунда (яъни, Қиёматда) Унинг Ўзига кўтарилур.
И з о ҳ. Исломий ақидага кўра, Қиёмат Куни — кофирлар учун ҳисоб-китобнинг оғир кечганлиги сабабли минг йилга, яна бошқа бир ояти каримада хабар берилишича, эллик минг йилга тенгдек туюлар, мўминлар учун эса, ҳадиси шарифда келганидек, бир вақт намоз ўқигудек муддат каби қисқа ва осон ўтар экан. Ана ўша кунда ҳаёти дунёда рўй берган барча ишлар Аллоҳ таолонинг даргоҳига кўтарилиб, У зот Ўзининг ҳақ ҳукмини чиқаради.
अरबी व्याख्याहरू:
ذَٰلِكَ عَٰلِمُ ٱلۡغَيۡبِ وَٱلشَّهَٰدَةِ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
6. Мана шу (Аллоҳ) ғойиб ва ҳозирни билгувчи, қудратли ва меҳрибондир.
अरबी व्याख्याहरू:
ٱلَّذِيٓ أَحۡسَنَ كُلَّ شَيۡءٍ خَلَقَهُۥۖ وَبَدَأَ خَلۡقَ ٱلۡإِنسَٰنِ مِن طِينٖ
7. У барча нарсани чиройли қилиб яратган Зотдир. У инсонни (яъни, Одамни) даставвал лойдан яратди.
И з о ҳ. Ушбу оятда Аллоҳ таоло бандалар эътиборини Ўзи яратган махлуқотларнинг ҳар бирини нақадар етук ҳикмат билан яратганига қаратмоқда. Дарҳақиқат, дунёдаги мавжудотнинг қай бирига диққат эътибор билан назар солинса, ундаги мутаносиблик ва пухталик ақл эгалари ёдига Яратганнинг нақадар доно ва билгувчи эканини келтиради. Шунда ўтган уламо ва ҳукамоларнинг «Ҳар баргда бир Худо яшар», деган сўзларининг ҳикмати равшанроқ англашилади.
अरबी व्याख्याहरू:
ثُمَّ جَعَلَ نَسۡلَهُۥ مِن سُلَٰلَةٖ مِّن مَّآءٖ مَّهِينٖ
8. Сўнгра унинг насли авлодини ҳақир бир сувдан (иборат бўлган нутфадан пайдо) қилди.
अरबी व्याख्याहरू:
ثُمَّ سَوَّىٰهُ وَنَفَخَ فِيهِ مِن رُّوحِهِۦۖ وَجَعَلَ لَكُمُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَٰرَ وَٱلۡأَفۡـِٔدَةَۚ قَلِيلٗا مَّا تَشۡكُرُونَ
9. Сўнгра уни (инсон қилиб) ростлаб, ичига Ўз (даргоҳидаги) жондан киритди. У зот сизлар учун қулоқ, кўз, дилларни пайдо қилди. Сизлар эса камдан-кам шукр қилурсизлар.
अरबी व्याख्याहरू:
وَقَالُوٓاْ أَءِذَا ضَلَلۡنَا فِي ٱلۡأَرۡضِ أَءِنَّا لَفِي خَلۡقٖ جَدِيدِۭۚ بَلۡ هُم بِلِقَآءِ رَبِّهِمۡ كَٰفِرُونَ
10. Улар (яъни, кофирлар): «Бизлар ер (остида) йўқ бўлиб кетгач, ҳақиқатан ҳам яна янги яралиш билан яралурмизми?», дедилар. Йўқ, улар Парвардигорга рўбарў бўлишни инкор қилгувчидирлар.
अरबी व्याख्याहरू:
۞ قُلۡ يَتَوَفَّىٰكُم مَّلَكُ ٱلۡمَوۡتِ ٱلَّذِي وُكِّلَ بِكُمۡ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّكُمۡ تُرۡجَعُونَ
11. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонларингизни олур, сўнгра Парвардигорингизга қайтарилурсизлар».
अरबी व्याख्याहरू:
 
अर्थको अनुवाद सूरः: स्सजिदः
अध्यायहरूको (सूरःहरूको) सूची رقم الصفحة
 
पवित्र कुरअानको अर्थको अनुवाद - उज्बेक अनुवादः अलाउद्दीन मन्सूर । - अनुवादहरूको सूची

यसलाई अलाउद्दिन मन्सूरले अनुवाद गरेका हुन् । यसलाई रुव्वाद अनुवाद केन्द्रको निरक्षणमा विकसित गरिएको छ । प्रतिक्रिया, मूल्याङ्कन र निरन्तर विकासको लागि मूल अनुवाद अध्ययनको लागि उपलब्ध छ ।

बन्द गर्नुस्