Check out the new design

पवित्र कुरअानको अर्थको अनुवाद - पवित्र कुर्आनको संक्षिप्त व्याख्याको उज्बेक भाषामा अनुवाद । * - अनुवादहरूको सूची


अर्थको अनुवाद सूरः: श्शुअरा   श्लोक:
قَالَ فَعَلۡتُهَآ إِذٗا وَأَنَا۠ مِنَ ٱلضَّآلِّينَ
Мусо алайҳиссалом қилган ишини эътироф этиб, Фиръавнга деди: "Мен у одамни ваҳий келмасидан олдин жоҳил пайтимда ўлдирган эдим".
अरबी व्याख्याहरू:
فَفَرَرۡتُ مِنكُمۡ لَمَّا خِفۡتُكُمۡ فَوَهَبَ لِي رَبِّي حُكۡمٗا وَجَعَلَنِي مِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ
Уни ўлдириб қўйганимдан кейин сизлардан қўрқиб, Мадян ерига қочиб кетгандим. Бас, Парвардигорим менга илм ато этди ва мени Ўзининг одамларга юборган пайғамбарларидан бири қилди.
अरबी व्याख्याहरू:
وَتِلۡكَ نِعۡمَةٞ تَمُنُّهَا عَلَيَّ أَنۡ عَبَّدتَّ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ
Мени қул қилиб олмасдан тарбия қилганингни миннат қиляпман. Ҳолбуки, сен Бани Исроилни қул қилиб олгансан. Бу нарса мени сени даъват қилишимдан ман қила олмайди.
अरबी व्याख्याहरू:
قَالَ فِرۡعَوۡنُ وَمَا رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Фиръавн Мусо алайҳиссаломга деди: "Ўзингча мени пайғамбар қилиб юборган, дейсан. Ўша сени пайғамбар қилиб юборган махлуқотлар парвардигори ким?"
अरबी व्याख्याहरू:
قَالَ رَبُّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَآۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ
Мусо Фиръавнга шундай жавоб берди: "Махлуқотлар Парвардигори осмонларнинг Парвардигори, ернинг Парвардигори, улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигори. У сизларнинг Парвардигорингиз эканига аниқ ишонсангизлар, бас, ёлғиз Унгагина ибодат қилинглар".
अरबी व्याख्याहरू:
قَالَ لِمَنۡ حَوۡلَهُۥٓ أَلَا تَسۡتَمِعُونَ
Фиръавн атрофидаги боёнларга деди: "Мусонинг жавобини эшитмаяпсизларми? Унинг даъвоси ёлғон эканини англамаяпсизларми?"
अरबी व्याख्याहरू:
قَالَ رَبُّكُمۡ وَرَبُّ ءَابَآئِكُمُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Мусо уларга деди: "Аллоҳ сизларнинг Парвардигорингиз ва ўтган ота-боболарингизнинг Парвардигори".
अरबी व्याख्याहरू:
قَالَ إِنَّ رَسُولَكُمُ ٱلَّذِيٓ أُرۡسِلَ إِلَيۡكُمۡ لَمَجۡنُونٞ
Фиръавн деди: "Ўзини пайғамбар деб даъво қилаётган бу одам аниқ телбадир. Нима деяётганини ўзи ҳам билмайди".
अरबी व्याख्याहरू:
قَالَ رَبُّ ٱلۡمَشۡرِقِ وَٱلۡمَغۡرِبِ وَمَا بَيۡنَهُمَآۖ إِن كُنتُمۡ تَعۡقِلُونَ
Мусо деди: "Мен сизларни Аллоҳга даъват қиляпман. Агар ақлингизни ишлатадиган бўлсангизлар, У машриқу мағрибнинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигоридир".
अरबी व्याख्याहरू:
قَالَ لَئِنِ ٱتَّخَذۡتَ إِلَٰهًا غَيۡرِي لَأَجۡعَلَنَّكَ مِنَ ٱلۡمَسۡجُونِينَ
Фиръавн Мусога муносиб ҳужжат топиб бера олмаганидан кейин шундай деди: "Мендан бошқага ибодат қиладиган бўлсанг, сени зиндонбанд айлайман".
अरबी व्याख्याहरू:
قَالَ أَوَلَوۡ جِئۡتُكَ بِشَيۡءٖ مُّبِينٖ
Мусо алайҳиссалом Фиръавнга деди: "Сенга Аллоҳ тарафидан ўзимнинг ҳақ эканимга очиқ ҳужжат, мўъжиза келтирсам ҳам мени зиндонбанд қиласамми?"
अरबी व्याख्याहरू:
قَالَ فَأۡتِ بِهِۦٓ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ
Деди: "Агар даъвойинг рост бўлса, ҳақ эканингни исботлайдиган ўша ҳужжатни келтир".
अरबी व्याख्याहरू:
فَأَلۡقَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِيَ ثُعۡبَانٞ مُّبِينٞ
Мусо асосини ерга ташлаган эди, ўша заҳоти у чинакам аждарга айланди.
अरबी व्याख्याहरू:
وَنَزَعَ يَدَهُۥ فَإِذَا هِيَ بَيۡضَآءُ لِلنَّٰظِرِينَ
Қўлини чўнтагидан чиқарган эди, бирдан у қараб турганларга оппоқ, нурли бўлиб кўринди.
अरबी व्याख्याहरू:
قَالَ لِلۡمَلَإِ حَوۡلَهُۥٓ إِنَّ هَٰذَا لَسَٰحِرٌ عَلِيمٞ
Фиръавн атрофидаги аъёнларига деди: "Бу одам ўткир сеҳргар экан".
अरबी व्याख्याहरू:
يُرِيدُ أَن يُخۡرِجَكُم مِّنۡ أَرۡضِكُم بِسِحۡرِهِۦ فَمَاذَا تَأۡمُرُونَ
"Сеҳри билан сизларни ерингиздан чиқариб юбормоқчи бўляпти. Хўш, энди нима қилайлик, қандай фикрдасизлар?"
अरबी व्याख्याहरू:
قَالُوٓاْ أَرۡجِهۡ وَأَخَاهُ وَٱبۡعَثۡ فِي ٱلۡمَدَآئِنِ حَٰشِرِينَ
Аъёнлар дедилар: "Уни ва акаси Ҳорунни ҳозирча жазоламасдан қўйиб тургин-да, ҳамма шаҳарларга сеҳргарларни тўплаб келадиганларни юбор".
अरबी व्याख्याहरू:
يَأۡتُوكَ بِكُلِّ سَحَّارٍ عَلِيمٖ
Сенга ўткир сеҳргарларни келтирсинлар.
अरबी व्याख्याहरू:
فَجُمِعَ ٱلسَّحَرَةُ لِمِيقَٰتِ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ
Бас, Фиръавн Мусо билан беллашишлари учун сеҳргарларини белгиланган вақтда келишилган жойга тўплади.
अरबी व्याख्याहरू:
وَقِيلَ لِلنَّاسِ هَلۡ أَنتُم مُّجۡتَمِعُونَ
Одамларга айтилди: "Тўпланиб бўлдингизми? Қани кўрайлик-чи, ким ғолиб бўлар экан? Мусоми ёки сеҳргарларми?"
अरबी व्याख्याहरू:
यस पृष्ठको अायतहरूका लाभहरूमध्येबाट:
• أخطاء الداعية السابقة والنعم التي عليه لا تعني عدم دعوته لمن أخطأ بحقه أو أنعم عليه.
Даъватчи ўтмишда қандайдир бир хато қилган бўлса ёки унга кимдир яхшилик қилган бўлса, бу нарса уни даъват қилишдан қайтара олмайди.

• اتخاذ الأسباب للحماية من العدو لا ينافي الإيمان والتوكل على الله.
Душмандан ҳимояланиш учун чоралар кўриш иймонга ва Аллоҳга таваккул қилишга зид иш эмас.

• دلالة مخلوقات الله على ربوبيته ووحدانيته.
Аллоҳнинг махлуқотлари У Зотнинг парвардигорлиги ва ягоналигига далолат қилади.

• ضعف الحجة سبب من أسباب ممارسة العنف.
Ҳужжатнинг заифлиги зўравонлик ишлатишга олиб боради.

• إثارة العامة ضد أهل الدين أسلوب الطغاة.
Оммани диндорларга қарши қайраш зўравонлар услуби.

 
अर्थको अनुवाद सूरः: श्शुअरा
अध्यायहरूको (सूरःहरूको) सूची رقم الصفحة
 
पवित्र कुरअानको अर्थको अनुवाद - पवित्र कुर्आनको संक्षिप्त व्याख्याको उज्बेक भाषामा अनुवाद । - अनुवादहरूको सूची

मर्क्ज तफ्सीर लिद्दिरासात अल-कुर्आनियह द्वारा प्रकाशित।

बन्द गर्नुस्