Check out the new design

पवित्र कुरअानको अर्थको अनुवाद - पवित्र कुर्आनको संक्षिप्त व्याख्याको उज्बेक भाषामा अनुवाद । * - अनुवादहरूको सूची


अर्थको अनुवाद सूरः: त्तूर   श्लोक:

Тур

सूरहका अभिप्रायहरूमध्ये:
الحجج والبراهين لرد شبهات المكذبين للنبي صلى الله عليه وسلم.
Пайғамбар алайҳиссаломни ёлғончига чиқарганларнинг шубҳаларини рад этувчи далил ва ҳужжатлар.

وَٱلطُّورِ
Аллоҳ Ўзи Мусо алайҳиссалом билан гаплашган Тур тоғига қасам ичди.
अरबी व्याख्याहरू:
وَكِتَٰبٖ مَّسۡطُورٖ
Аллоҳ сатр-сатр қилиб битилган Китобга қасам ичди.
अरबी व्याख्याहरू:
فِي رَقّٖ مَّنشُورٖ
Нозил қилинган китоблардек очиқ варақдаги.
अरबी व्याख्याहरू:
وَٱلۡبَيۡتِ ٱلۡمَعۡمُورِ
Самодаги фаришталар Аллоҳга ибодат қилиш билан обод этган уйга қасам ичди.
अरबी व्याख्याहरू:
وَٱلسَّقۡفِ ٱلۡمَرۡفُوعِ
Заминнинг шифти бўлмиш баланд кўтарилган самога қасам ичди.
अरबी व्याख्याहरू:
وَٱلۡبَحۡرِ ٱلۡمَسۡجُورِ
Сувга тўла денгизга қасам ичди.
अरबी व्याख्याहरू:
إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ لَوَٰقِعٞ
Эй Пайғамбар, Парвардигорингизнинг азоби кофирлар бошига шак-шубҳасиз тушажак!
अरबी व्याख्याहरू:
مَّا لَهُۥ مِن دَافِعٖ
Уни бу балодан қутқариб қоладиган бирон мудофаа қилгувчи йўқдир.
अरबी व्याख्याहरू:
يَوۡمَ تَمُورُ ٱلسَّمَآءُ مَوۡرٗا
Осмон изтиробга тушиб, чайқалиб, Қиёматдан дарак берган кунда.
अरबी व्याख्याहरू:
وَتَسِيرُ ٱلۡجِبَالُ سَيۡرٗا
Тоғлар турган жойларидан жилиб, юриб кетганида.
अरबी व्याख्याहरू:
فَوَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ана ўша кунда Аллоҳ кофирларга ваъда қилган азобни ёлғон деганларга ҳалокат бўлгай.
अरबी व्याख्याहरू:
ٱلَّذِينَ هُمۡ فِي خَوۡضٖ يَلۡعَبُونَ
Ҳақни ёлғон дегувчиларки, ботил гирдобига ботиб, шўнғиб, ўйнаб юраверадилар. Қайта тирилиш ҳақида ўйламайдилар, парволарига ҳам келмайди.
अरबी व्याख्याहरू:
يَوۡمَ يُدَعُّونَ إِلَىٰ نَارِ جَهَنَّمَ دَعًّا
Улар зуғум, дағдаға билан жаҳаннам ўтига ҳайдаб борилган кунда.
अरबी व्याख्याहरू:
هَٰذِهِ ٱلنَّارُ ٱلَّتِي كُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ
Уларга шундай дейилур: "Пайғамбарлар сизларни огоҳлантирган пайтда сизлар ёлғон деган дўзах мана шудир".
अरबी व्याख्याहरू:
यस पृष्ठको अायतहरूका लाभहरूमध्येबाट:
• الكفر ملة واحدة وإن اختلفت وسائله وتنوع أهله ومكانه وزمانه.
Куфр битта миллатдир. Унинг воситалари, аҳолиси, ўрни ва вақти ҳар хил бўлса-да, моҳиятан бирдир.

• شهادة الله لرسوله صلى الله عليه وسلم بتبليغ الرسالة.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг рисолатни етказганига Аллоҳнинг Ўзи гувоҳлик беради.

• الحكمة من خلق الجن والإنس تحقيق عبادة الله بكل مظاهرها.
Инсу жиннинг яратилишидаги ҳикмат ҳамма кўринишларда ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қилишни амалга оширмоқдир.

• سوف تتغير أحوال الكون يوم القيامة.
Яқинда, Қиёмат куни бўлганда коинот аҳволи ўзгариб кетади.

 
अर्थको अनुवाद सूरः: त्तूर
अध्यायहरूको (सूरःहरूको) सूची رقم الصفحة
 
पवित्र कुरअानको अर्थको अनुवाद - पवित्र कुर्आनको संक्षिप्त व्याख्याको उज्बेक भाषामा अनुवाद । - अनुवादहरूको सूची

मर्क्ज तफ्सीर लिद्दिरासात अल-कुर्आनियह द्वारा प्रकाशित।

बन्द गर्नुस्