2. Уни кўрар кунингизда эмизаётган (оналар) эмизиб турган (боласини) унутар ва барча ҳомиладор (аёллар) ўз ҳомиласини ташлаб юборар, одамларни маст-аласт ҳолда кўрурсиз, ҳолбуки, улар ўзлари маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир.
8. Одамлар орасида ўзи билмаган ва (Ҳақ йўлига) ҳидоят топмаган ҳолида, бирон нурли Китобсиз (яъни, аниқ ҳужжатсиз) Аллоҳ хусусида мужодала қиладиган кимсалар ҳам бордир.
9. (Тўғри Йўлдан) бўйин буриб, (ўзгаларни ҳам) Аллоҳ йўлидан оздириш учун. У (кимсалар) учун бу дунёда расволик-шармандалик бўлур, Қиёмат Кунида эса унга ўт азобини тотдирурмиз.
11. Одамлар орасида Аллоҳга бир четда (яъни, сидқидилдан эмас, балки тил учида) ибодат қиладиган кимсалар ҳам бордир. Бас, агар унга (диндор бўлгани шарофатидан) яхшилик етса, ўша сабабли хотиржам бўлур, агар бирон фитна-бахтсизлик етса (диндан) юз ўгириб кетур. У дунё-ю Охиратда зиён кўрур. Бу эса очиқ-аниқ зиёндир.
15. (Албатта Аллоҳ Ўз пайғамбарига ёрдам берур, энди) кимда-ким: «Аллоҳ ҳаргиз унга ёрдам қилмас», деб гумон қилгувчи бўлса, у ҳолда бир арқон билан осмонга-шифтга осилиб, (ўзини ердан) узсин (яъни, ўзи учун дор ясаб, унга осилсин), сўнг қарасин — бу найранги ғазабини кетказармикан.
И з оҳ. Ушбу оятни шундай тушунмоқ лозим: Аллоҳ таоло ўз пайғамбари Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга ва Ислом динига ёрдам-ғалаба бермайди, деб ўйлаб юрадиган кимсалар яхшиси бир дор ясаб ўзларини осганлари маъқул. Акс ҳолда Аллоҳ таолонинг мусулмонларга берган ғалабасини кўриб у кимсаларнинг бошлари хафачиликдан чиқмай қолур.
19. Мана шу икки ғаним (яъни, мўминлар билан кофирлар) Парвардигорлари(нинг ҳақ дини) хусусида талашдилар (яъни, мўминлар Аллоҳнинг ҳақ дини бўлмиш Исломнинг ғолиб бўлишини истадилар, кофирлар эса бу динни йўқ қилмоқчи бўлдилар). Бас, кофир бўлган кимсалар учун ўтдан бўлган кийимлар бичилди, (энди) уларнинг бошларидан қайноқ сув қуюлиб;
22. Ҳар қачон улар (дўзах) ғам-азобидан (қочиб) чиқмоқчи бўлсалар (гурзилар билан) яна унга қайтарилурлар ва (уларга): «Ўт азобини тотиб кўрингиз», (дейилур).
23. Албатта Аллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга дохил қилур. Улар у жойда олтиндан бўлган билакузуклар ва марварид-маржонлар билан безанурлар, либослари эса ҳарир-ипак бўлур;
25. Албатта ўзлари кофир бўлган ва (ўзгаларни) Аллоҳ йўлидан тўсадиган, ҳамда Биз (Маккада) тургувчилар учун ҳам, (бошқа юртлардан) келгувчилар учун ҳам баробар қилиб қўйган, Масжидул-Ҳаромдан (тўсадиган) кимсалар ва кимки у жойда зулм-зўравонлик билан йўлдан чиқмоқчи бўлса (буларнинг ҳар бирига) аламли азобдан тотдириб қўюрмиз.
26. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), эсланг, Биз Иброҳимга Байтуллоҳнинг ўрнини (ўша уйга қараб ибодат қилиши ва уни обод қилиши учун) белгилаб бериб, (унга шундай деган эдик): «Сен Менга бирон нарсани шерик қилмагин ва Менинг Байтим — Уйимни тавоф қилгувчилар қиём (яъни, намозда тик — ғоз туриш), рукуъ, сажда қилгувчилар (яъни, ўша жойда намоз ўқигувчилар) учун пок тутгин!
И з о ҳ. Ушбу оятдаги «Байтуллоҳнинг ўрнини» шундай тушунмоқ лозим: Одам алайҳиссалом жаннатдан Ерга тушганларида Аллоҳ таолонинг амри билан биринчи бино қилган уйлари Байтуллоҳ бўлган экан. (Шунинг учун ҳам қуйидаги оятларда уни «Эски Уй», деб ҳам аталади). Лекин Нуҳ пайғамбар замонларида бўлган тўфон балосида Аллоҳ таолонинг фармони билан фаришталар у уйни еттинчи осмонга олиб чиқиб кетган экан. Ҳадиси шарифда айтилишича, ўша даврдан буён самодаги Байтуллоҳни ҳар куни етмиш минг фаришта тавоф қилар, аммо Аллоҳнинг лашкари бўлмиш фаришталарнинг саноғи шу қадар беадад эканки, ҳанузгача бир фаришта икки марта тавоф қилишга улгурмаган экан. Ана ўша самога олиб чиқиб кетилган Байтуллоҳнинг ўрнини Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга билдириб, ўша жойга барча мусулмонлар учун қибла бўлган Байтуллоҳ бино қилишни буюрган.
27. Ва одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чақиргин, улар сенга (яъни, сенинг даъватингга жавобан) яёв ҳолларида ва йироқ йўллардан келадиган ориқ-ҳолдан тойган туялар устида келурлар.
28. Улар ўзлари учун бўлган (диний ва дунёвий) манфаатларга шоҳид бўлиш учун ва маълум кунларда (яъни, Қурбон ҳайити кунларида Аллоҳ) уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (қурбонлик учун сўйиш) устида Аллоҳ номини зикр қилиш учун (келурлар). Бас, ундан ўзларингиз ҳам еяверинглар, бечора камбағалларга ҳам едиринглар.
30. (Иш) шудир. Ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳурмат (риоя) қилса, бас, бу Парвардигори наздида ўзи учун яхшидир. Сизлар учун (ҳаром эканлиги) тиловат қилинадиган нарсалардан бошқа (барча) чорва моллари ҳалол қилинади. Бас, бутлардан иборат нажосатдан йироқ бўлингиз ва ёлғон сўздан йироқ бўлингиз!
31. Аллоҳ учун ҳақиқий (йўлдан оғмаган мусулмон) бўлган ва У зотга ширк келтиргувчи бўлмаган ҳолингизда. Ким Аллоҳга ширк келтирса бас, у осмондан қулагану, уни (бирон ваҳший) қуш (ўлжа қилиб) олиб кетган ёки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетган кабидир.
33. Сизлар учун уларда (яъни, Байтуллоҳда қурбон қилиш учун олиб кетаётган қўй, мол, туяларингизда) маълум муддатгача фойда-манфаатлар бордир (яъни, йўлда уларни қўзилатиб, соғиб, миниб фойдаланиб кетишларингиз жоиздир). Сўнгра Эски Уйга (етгач) уларни сўйиш (вожибдир).
И з о ҳ. Муфассирлар айтишларича, ушбу оят мусулмонларга жиҳод қилиш учун берилган биринчи рухсатдир. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом Маккада турган пайтларида ҳам саҳобалар у кишининг ҳузурларига кўп марта мушрикларнинг қилаётган ҳужумларидан шикоят қилиб келар эдилар. Лекин у зот: «Сабр қилинглар, менга ҳали Парвардигорим томонидан жанг қилишга рухсат берилгани йўқ», деб қайтарардилар. Дарҳақиқат, Қуръони Каримдаги етмишдан ортиқ оятда мусулмонлар кофирларга қарши жиҳоддан қайтарилгандир. Мадинага ҳижрат қилинганидан кейин Ислом давлати барпо бўлгач, мазлум мусулмонларга золим кофирларга қарши жиҳод қилиш изни берилди ва бу жангда албатта Аллоҳ йўлида курашган зотлар ғолиб бўлиши башорат қилинди.
40. Улар ўз диёрларидан фақатгина «Бизнинг Парвардигоримиз (ягона) Аллоҳдир», деганлари учун қувилган зотлардир. Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) бутхоналари, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлур эди. Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни, динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли, қудратлидир.
И з о ҳ. Бу оятдаги бир нуқта айрича эътиборга лойиқдир. Мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлмиш Қуръонда масжидлар ўзга диндаги кишиларнинг ибодатхонларидан кейин — тўртинчи ўринда зикр қилинди. Бундан маълум бўладики, Ислом давлатида ўзга дин аҳллари ҳам мусулмонлар билан баб-баробар ҳуқуққа эга бўлар эканлар.
44. Мадян (шаҳрининг) аҳолиси (Шуайбни ёлғончи қилгандирлар). Мусо ҳам ёлғончи қилинди. Мен эса кофир бўлган кимсаларга муҳлат бериб қўйиб, сўнгра уларни (Ўз азобим билан) ушладим. Бас, Менинг инкорим қандай бўлди?!
46. Ахир улар (яъни, Макка мушриклари) Ер юзида сайр қилиб-айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун доно диллар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўксларидаги кўнгиллар кўр бўлур.
47. Улар сиздан (истеҳзо билан Аллоҳ ваъда этган) нақд азобни талаб қиладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ Ўз ваъдасига ҳаргиз хилоф қилмас. Дарвоқеъ, Парвардигорингиз наздидаги бир кун(лик азоб) сизларнинг ҳисоб-китобингиздаги минг йилга баробардир.
52. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир элчи ва пайғамбар борки, қачон (улардан биронтаси ўзига нозил бўлган оятларни) қироат қилса, шайтон унинг қироатига (асли оятда бўлмаган нарсаларни) ташлагандир. Бас, Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани бекор қилур, сўнгра Аллоҳ Ўз оятларини мустаҳкам қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат Эгасидир.
54. Ва илм ато этилган кишилар у (Қуръон) Парвардигорингиз томонидан келган Ҳақиқат эканини билиб, унга иймон келтиришлари, бас, диллари у сабабли таскин топиши учун (Аллоҳ шундай қилур). Дарҳақиқат, Аллоҳ иймон келтирган зотларни Тўғри Йўлга ҳидоят қилгувчидир.
И з о ҳ. Айрим ривоятларга қараганда, юқоридаги уч оятнинг нозил бўлишига бир воқеа сабаб бўлган экан: Бир куни Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом Қуръон сураларидан «Ван-нажми»ни қироат қилаётганларида шайтон васвасаси билан адашиб, Қуръонда бўлмаган сўзларни ҳам қўшиб юборадилар. Бундан шу ерда ҳозир бўлган мунофиқ ва кофирлар шодланиб хурсанд бўлишади. Лекин Аллоҳ таоло дарҳол Ўз пайғамбарини бу хатодан огоҳ қилади ва мазкур оятларни нозил қилиб, бу иш беҳуда бўлмаганини, балки мунофиқ ва кофирларни яна бир бор синаш ҳамда мўминларнинг иймонларини янада зиёда қилиш учун бўлганини уқтиради.
56. У кунда подшоҳлик (ёлғиз) Аллоҳникидир. У зотнинг Ўзи улар ўртасида ҳукм қилур. Бас, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар ноз-неъматларга (тўла) жаннатлардадирлар.
62. Бунга сабаб Аллоҳнинг Ўзигина ҳақиқий Илоҳ экани ва сизлар Уни қўйиб илтижо қилаётганлар эса ботилнинг ўзи экани, ҳамда, шак-шубҳасиз, Аллоҳ Ўзигина энг юксак ва буюк Зот эканлигидир.
67. Биз барча миллатга қурбонлик қилиш (қонунини) буюрганмиз — улар ўша (қонунга) амал қилгувчидирлар. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), улар сиз билан (қурбонлик) иши хусусида ҳаргиз талашмасинлар! Сиз (одамларни) Парвардигорингизга даъват қилинг! Албатта сиз Тўғри Йўл устидадирсиз.
70. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Аллоҳ осмон ва Ердаги бор нарсани билишини билмадингизми?! Албатта, бу Китобда (яъни, Лавҳул-махфузда ёзиб қўйилгандир). Албатта, бу Аллоҳга осондир.
71. Улар (яъни, Қурайш кофирлари) Аллоҳни қўйиб, У зот (илоҳ эканига) бирон ҳужжат туширмаган ва ўзлари ҳам билмаган нарсаларга ибодат қиларлар. Бу золимлар учун бирон ёрдамчи йўқдир.
78. Ва Аллоҳ (йўлида) ҳақиқий жиҳод қилингиз! Унинг Ўзи сизларни (шу муқаддас дин учун) сайлади ва бу динда сизларга бирон хараж-танглик қилмади. Оталарингиз Иброҳимнинг динини (яъни, Исломни ушлангиз. Токи (Қиёмат Кунида) пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса (барча динлардаги) одамлар устида гувоҳ бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) Ўзи сизларни илгари(ги муқаддас китобларида) ҳам мана шу (Қуръонда) ҳам мусулмонлар (яъни, Ўзининг динига бўйинсунувчилар), деб атади. Бас, намозни тўкис адо этингиз, закотни (ҳақдорларга) ато этингиз ва Аллоҳга боғланингиз! У сизларнинг Хожангиздир. Бас, У зот нақадар яхши хожа ва нақадар яхши мададкордир.
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
ߢߌߣߌ߲ߠߌ߲ ߞߐߝߟߌ:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".