3. У Ерни ёйиқ қилиб яратиб, унда тоғлар ва дарёлар пайдо қилган Зотдир. У Ердаги ҳар мевани иккитадан — жуфт-жуфт (яъни, эркак-урғочи) қилиб яратди. У кечани кундуз устига ёяр (яъни, кеча-кундуз ҳам бир-бирларининг жуфтларидир). Албатта, бу (мисоллар)да тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир.
И з о ҳ. Дарҳақиқат, тафаккур қилиб кўрилса, бу оламда ҳамма нарса жуфт-жуфт қилиб яратилгани маълум бўлади: қуёшнинг жуфти ой, Ернинг жуфти осмон, куннинг жуфти тун, дунёнинг жуфти Охират... Агар мана шу мантиқ ҳақ бўлса, Охират борлиги ҳам барҳақдир. Ёлғизлик фақат Аллоҳ таолога ярашур.
4. Бу Ерда бир-бирига қўшни бўлган бўлак-бўлак (яъни, бири унумдор бўлса, бири шўр) ерлар, узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаб кетган-шохламаган хурмолар бўлиб, (уларнинг ҳаммаси ҳам) бир сув билан суғорилур. (Лекин) Биз уларнинг айримларидан айримларини таъмлироқ-ейишлироқ қилиб қўюрмиз. Албатта, бунда ҳам ақл юргизадиган қавм учун оят-ибратлар бордир.
5. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар (бирон нарсадан) ажаблансангиз, у ҳолда уларнинг (кофирларнинг): «Тупроқ бўлиб кетгач, бизлар яна янгитдан яратиламизми?», деган гаплари ажабланарлидир. Улар Парвардигорларига кофир бўлган кимсалардир. (Қиёмат Кунида) уларнинг бўйинларида кишанлар бўлур. Улар дўзах эгалари бўлиб, ўша жойда абадий қолурлар.
6. Улар сиздан яхшилик — Аллоҳнинг раҳматидан аввал ёмонлик — Аллоҳнинг азоби келишини талаб қиладилар. Улардан илгари ҳам бундай мисоллар (Аллоҳнинг азобига дучор бўлганлар) ўтгандир. Албатта, Парвардигорингиз одамлар ўзларига зулм қилгувчи бўлган ҳолларида ҳам мағфират Эгасидир. Албатта, Парвардигорингиз азоби қаттиқ Зотдир.
И з о ҳ. Бу оят — Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломни масхаралаб: «Агар ҳақ пайғамбар бўлсанг, Аллоҳингга бир дуо қил, бизга азоб юборсин» деганларида нозил бўлгандир. Унда одамлар ҳар қанча зулму ноҳақликка берилсалар ҳам, Парвардигор уларни мағфират қилиб, яъни азобга гирифтор қилмай туриши мумкинлиги, лекин азоблаганида, азоби қаттиқ бўлиши ҳақида ва бу мушрикларга ўхшаганлар илгари ҳам ўтганлиги ва қилмишларига яраша жазо олганлиги тўғрисида баён қилинади.
8. Фақат Аллоҳгина ҳар бир аёлнинг кўтариб юрган ҳомиласини (ўғилми-қизми, расоми-норасоми, чиройлими-хунукми эканини) ҳам, бачадонлар (муддатидан илгари) ташлайдиган болани ҳам, (тўққиз ойдан) ортиқроқ туриб қоладиган болани ҳам билур. У Зот даргоҳида ҳар бир нарса ўлчовлидир.
10. Сизларнинг орангиздаги ўз гапини яширган киши ҳам, уни ошкора қилган киши ҳам, кеча қоронғусида яширинувчи ҳам, кундузи очиқ-ошкора юрувчи ҳам (У зот учун) баробардир.
11. Унинг (яъни, ҳар инсоннинг) олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб қилгувчи (фаришталар) бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни сақлаб-муҳофаза қилиб турурлар. Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас. Қачон Аллоҳ бирон қавмга ёмонлик — бало юборишни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас. Ва улар учун Ундан ўзга ҳоким йўқдир.
И з о ҳ. Бу оятда Исломий ақидадаги асосий рукнлардан бири ўз аксини топгандир: «То бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас». Яъни, бирон қавмнинг аҳволи ёмон томонга ўзгарар экан, бунга сабаб устларидаги золим ҳокимгина эмас, балки уларнинг ўзлари ҳақ йўлидан озганлари ҳамдир. Бинобарин, ҳаётлари яхшилик томонга ўзгаришини истайдиган бўлсалар, аввало ўзларини ўнглаб, иймон-эътиқод йўлини тутмоқлари лозимдир. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг ушбу ҳадислари юқоридаги оятга ҳамоҳангдир: «Ўзларингиз қандай бўлсангиз, устингизга ҳам шундай ҳоким келур».
13. Момақалдироқ ҳам У зотга (Аллоҳга) ҳамду сано билан тасбеҳ айтур. Фаришталар ҳам У зотдан қўрққанлари сабабли (тасбеҳ айтурлар). У зот чақмоқлар юбориб, улар билан Ўзи хоҳлаган кимсаларни — у кимсалар Аллоҳ хусусида талашиб-тортишиб турган ҳолларида, урар. У (ушлаган вақтида) қаттиқ ушловчи Зотдир.
15. Осмонлар ва Ердаги барча жонзот ва уларнинг соялари хоҳ истасинлар, хоҳ истамасинлар, эрта-ю кеч фақат Аллоҳгагина сажда қиладилар — бўйсунадилар.
И з о ҳ. Ислом таълимотига кўра, коинотдаги барча мавжудот Аллоҳ таолога сажда қилади, яъни Аллоҳ унинг зиммасига қўйган вазифани адо этиш билан У зотга итоат қилади. Зотан, Яратганга итоатсизлик ҳалокат демакдир. Масалан, кўкдаги қуёш ўзининг сайрини бир дақиқа тўхтатса, денгизлар буғланиб-қуриб, қуруқликлар ёниб кетган бўлур эди. Шунингдек, хоҳ мўмин, хоҳ кофир бўлган инсон баданидаги бирон аъзо ўз вазифасини бажаришдан тўхтаса, ўша инсоннинг бутун ҳаёти издан чиқади. Демак, ҳаёт интизоми бузилмаслиги учун Еру осмондаги ҳамма нарса ёлғиз Яратувчига бўйинсуниши шарт экан. Фақат юқоридаги оятда уқтирилишича, мўмин ўз ихтиёри билан итоат қилса, кофир мажбуран бўйинсунар экан. Бу оят сажда оятидир.
16. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) айтинг (қавмингиздан сўранг: «Осмонлар ва Ернинг Парвардигори ким?» «Аллоҳ», деб жавоб қилинг (чунки, улар бундан бошқа жавоб топа олмайдилар. Улардан): «Бас, Ўша (Аллоҳни қўйиб, (ўзгалар эмас, ҳатто) ўзларига ҳам фойда-зиён етказишга қодир бўлмайдиган бутларни ушлаб олдингизми?», деб сўранг. Яна айтингки, «Кўр (гумроҳ) билан кўрувчи (ҳақ йўлга ҳидоят топган киши) баробар бўлурми? Ёки зулматлар билан нур баробар бўлурми?» Ё улар Аллоҳ яратгани каби ярата оладиган бутларни У зотга шерик қилишиб олиб, сўнгра уларга яратилган нарсаларни (Аллоҳ яратганми ёки сиғинаётган бутлари яратганми) номаълум бўлиб қолдими? Айтинг: «Аллоҳ барча нарсани яратгувчидир ва У танҳо ғолибдир».
17. (Аллоҳ) осмондан, сув (ёмғир) ёғдирганида жилғалар тўлиб-тошиб оқиб, бу сел ўз устида кўпикларни ҳам кўтариб келур. (Одамлар) зеб-зийнат ёки асбоб-ускуна ясаш учун ўтда эритадиган нарса-маъданлардан ҳам шунга ўхшаш кўпик (чиқинди пайдо) бўлур. Аллоҳ ҳақ билан ботилни мана шундай (мисол билан) баён қилур. Энди у кўпик-чиқинди ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга фойдали бўлган нарса эса Ер юзида қолур. Аллоҳ мисолларни мана шундай баён қилур.
18. Парвардигорларига итоат этган зотлар учун гўзал мукофот — жаннат бордир. У зотга итоат қилмаган кимсалар эса агар Ердаги бор молу-давлат (яна) икки баробар (кўпайиб) уларнинг ўзлариники бўлса, албатта уни (Аллоҳнинг азобидан қутулиш учун) фидо қилган бўлур эдилар. Улар учун энг ёмон ҳисоб-китоб бўлур. Уларнинг жойлари жаҳаннамдир. Нақадар ёмон жой у!
22. Парвардигорларининг Юзини кўзлаб (меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилиб намозларини тўкис адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қилган ҳамда ёмонликни яхшилик билан қайтарадиган зотлар — ана ўшалар учун Охират диёри бордир.
23. (У диёр) абадий туриладиган жаннатлар бўлиб, улар у жойларга, ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат бўлган солиҳ бандалар билан бирга кирурлар. Сўнг уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб (дерлар):
25. Аллоҳга берган аҳд-паймонларини мустаҳкам бўлганидан кейин бузадиган, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни узадиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрадиган кимсалар ҳам борки, улар учун (Аллоҳнинг) лаънати бўлур ва улар учун энг ёмон диёр — жаҳаннам бордир.
26. Аллоҳ, Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур (ва Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини) танг қилур. (Мушриклар) мана шу ҳаёти дунё билан шод-хуррам бўлдилар, ҳолбуки бу ҳаёти дунё Охират олдида фақат бир арзимас матодир.
28. Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш — эслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур.
30. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) шундай қилиб, Биз сизни (кўпдан-кўп) авлодлардан кейин келган бир авлодга — улар Меҳрибон (Аллоҳ)ни инкор қилиб турган ҳолларида — Биз сизга ваҳий қилган нарсаларни тиловат қилиб беришингиз учун пайғамбар қилиб юбордик. Айтинг: «У (Меҳрибон Аллоҳ) менинг Парвардигоримдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. Унинг Ўзига таваккул қилдим — суяндим ва Унинг Ўзига тавба-тазарру қилурман».
31. Агар бир Қуръон бўлиб, унинг ёрдами билан тоғлар жойидан жилдирилса, ё унинг ёрдами билан Ер ёрилиб (дарёлар пайдо қилинса, ёки унинг ёрдами билан ўликлар тилга киритилса ҳам (кофир бўлган кимсалар иймон келтирмайдилар). Йўқ, барча иш ёлғиз Аллоҳнинг (илкидадир. Яъни, Аллоҳ хоҳласа иймон келтирадилар, агар У зот хоҳламас экан, барча талаблари бажо қилинганида ҳам улар иймон келтирмайдилар). Иймон келтирган кишилар агар Аллоҳ хоҳласа, шак-шубҳасиз, (бирон мўъжиза нозил қилмасданоқ) барча одамларни ҳидоят қилишини (бу Аллоҳ учун ҳеч нарса эмаслигини) билмадиларми? (Лекин Аллоҳнинг Ўзигина биладиган ҳикмат сабабли У зот ҳидоят йўлига юриш ё юрмасликни бандаларининг ихтиёрига ташлаб қўйгандир). То Аллоҳнинг ваъдаси келгунича (яъни, Макка мусулмонлар тарафидан фатҳ қилингунча ҳам) куфр йўлини тутган кимсаларга ўзларининг қилган қилиқлари сабабли мудом турли офат-балолар етар ёки уларнинг диёрларига яқин жойларга (кулфат) тушиб (уларни безовта, беҳаловат қилур). Албатта, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас.
И з о ҳ. Ушбу оят мушриклар Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга: «Агар ҳақиқий пайғамбар бўлсанг, тоғларни жойидан жилдириб уларнинг ўрнида дарё ва чашмалар пайдо қилгин. Ўлган ота-боболаримизни тирилтиргин, улар тилга кириб, сенинг пайғамбарлигингга гувоҳлик берсинлар, шунда бизлар ҳам сенга иймон келтирамиз», деганларида нозил бўлгандир. Оят давомида келадиган қуйидаги жумлаларда: «Бирон мўъжиза кўрсатилса, мана шу мушриклар ҳам иймон келтирармиканлар», деб умидвор бўлган айрим саҳобаларга танбеҳ бериб айтилади.
33. Ҳар бир жоннинг қилган амали устидан (кузатиб) тургувчи Зот ҳеч нарсани кўрмайдиган, эшитмайдиган жонсиз бутларга ўхшайдими?» Улар (турли маҳлуқларни) Аллоҳга шерик қилиб олдилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга) айтинг: «У бутларингизнинг номларини (ва уларнинг қўлларидан келадиган ишларини) айтинглар-чи? Балки (Аллоҳга) Ер юзидаги билмайдиган бирон нарсасининг хабарини берарсизлар?! Ёки фақат юзаки гап билан (яъни, ҳеч қандай иш-амал қўлидан келмайдиган жонсиз нарсаларни қуруқ сўзларга ишониб худо деб сиғиниб юрибсизларми?») Йўқ. Куфр йўлини тутган кимсаларга ўзларининг макр-алдовлари чиройли кўрасатилди ва улар ҳақиқат йўлидан тўсилдилар. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас.
35. Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (будир): унинг остидан дарёлар оқур, мевалари ва соялари боқийдир. Бу тақво-парҳез билан ўтган зотларнинг оқибат-келажагидир. Кофирларнинг оқибати эса дўзахдир.
36. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Китоб (Таврот, Инжил) ато этган кишилар Сизга нозил қилинган нарса (Қуръон) сабабли шодланадилар. (Яҳудий ва насронийлардан сизга қарши бўлган) тўдалар орасида унинг (Қуръоннинг) бир қисмини инкор қиладиган кимсалар ҳам бордир. (Уларга) айтинг: «Албатта, мен ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга ва Унга (бировни) шерик қилмасликка маъмурман (амр этилганман). Мен факат Ўша зотга (ибодат қилишга) даъват қилурман ва ёлғиз Унинг Ўзига қайтурман».
И з о ҳ. Ривоят қилишларича, яҳудий ва насронийлардан бўлган Абдуллоҳ ибн Салом, Нажоший каби айрим кишилар ҳазрати Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга Қуръон нозил бўлганидан хабар топишгач, ўзларининг китоблари ва Таврот ва Инжилдаги Аллоҳ таоло Ўзининг охирги пайғамбарини юбориш ҳақида берган ваъдаси амалга ошганидан шодланишиб, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга иймон келтирган эканлар.
37. Шунингдек, (яъни, илгари ўтган пайғамбарларимизга ўз тилларида ваҳий юборганимиз каби) Биз уни (Қуръонни) арабий ҳукм ҳолида нозил қилдик. Қасамки, агар сиз ўзингизга келган бу билимдан сўнг уларнинг ҳою ҳавасларига эргашсангиз, сиз учун Аллоҳ томонидан бирон дўст ҳам, сақловчи ҳам бўлмас.
38. Дарҳақиқат, сиздан илгари ҳам (кўп) пайғамбарлар юборганмиз ва уларга жуфтлар ва зурриётлар берганмиз. Бирон пайғамбар учун бирон оят-мўъжиза келтириш имкони бўлмаган, магар Аллоҳнинг изни-иродаси билангина (келтирганлар). Ҳар бир вақт учун (муносиб) китоб-ҳукм бордир.
41. (Макка мушриклари) Биз уларнинг ерларига келиб уни атрофидан камайтираётганимизни (яъни, мусулмонлар қадам-бақадам фатҳ қилиб келаётганларини) кўрмадиларми? Аллоҳ ҳукм қилур — Унинг ҳукмини текширувчи бўлмас. У тез ҳисоб-китоб қилгувчидир.
43. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, сизга) кофир бўлган кимсалар: «Пайғамбар эмассан», дейдилар. Айтинг: «Мен билан сизларнинг орамизда Аллоҳ ва Китоб — Қуръон илмидан хабардор бўлган (яъни, Аллоҳнинг каломини бандаларнинг сўзларидан ажрата оладиган) ҳар бир киши етарли гувоҳдир.
Vertaling van de betekenissen Edele Qur'an - Oezbeekse vertaling - Alauddin Mansour - Index van vertaling
Vertaling van de betekenissen van de Heilige Koran naar het Oezbeeks, vertaald door Alaa El-Din Mansour. Uitgave van het jaar 1430 AH (Hijri). Gecorrigeerd onder toezicht van het Translation Pioneers Center. De oorspronkelijke vertaling is beschikbaar voor evaluatie, beoordeling en voortdurende ontwikkeling.
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
Zoekresultaten:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".