Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: مدثر   آیت:
فَمَا تَنفَعُهُمۡ شَفَٰعَةُ ٱلشَّٰفِعِينَ
Қиёмат куни уларга фаришталар, пайғамбарлар ва солиҳ кишилардан иборат бўлган шафоатчиларнинг ўртага тушиши фойда бермайди. Шафоат қабул бўлишининг шарти шафоат қилинувчидан Аллоҳнинг рози бўлишидир.
عربي تفسیرونه:
فَمَا لَهُمۡ عَنِ ٱلتَّذۡكِرَةِ مُعۡرِضِينَ
Бу мушрикларни Қуръондан юз ўгиришга нима мажбур қилди?
عربي تفسیرونه:
كَأَنَّهُمۡ حُمُرٞ مُّسۡتَنفِرَةٞ
Улар худди ёввойи, ҳуркак эшакка ўхшаб юз ўгирадилар.
عربي تفسیرونه:
فَرَّتۡ مِن قَسۡوَرَةِۭ
Шеърдан қўрқиб қочган эшак каби юз ўгирадилар.
عربي تفسیرونه:
بَلۡ يُرِيدُ كُلُّ ٱمۡرِيٕٖ مِّنۡهُمۡ أَن يُؤۡتَىٰ صُحُفٗا مُّنَشَّرَةٗ
Бу мушрикларларнинг ҳар бири Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканидан хабар берадиган ўзларининг алоҳида очиқ китоблари бўлишини хоҳлаётгандир. Бунинг сабаби далилларнинг озлиги ёки ҳужжатларнинг кучсизлиги эмас, балки уларнинг қайсарлиги ва кибр-ҳавосидир.
عربي تفسیرونه:
كَلَّاۖ بَل لَّا يَخَافُونَ ٱلۡأٓخِرَةَ
Асло ундай эмас. Уларнинг залолатда туриб олишларига сабаб шуки, улар охиратдаги азобга ишонмайдилар. Шунинг учун кофирлигида қолиб кетганлар.
عربي تفسیرونه:
كَلَّآ إِنَّهُۥ تَذۡكِرَةٞ
Огоҳ бўлингизким, албатта бу Қуръон эслатма ва насиҳатдир.
عربي تفسیرونه:
فَمَن شَآءَ ذَكَرَهُۥ
Ким Қуръон ўқиб, ундан насиҳат олишни истаса, уни ўқийди ва насиҳат олади.
عربي تفسیرونه:
وَمَا يَذۡكُرُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُۚ هُوَ أَهۡلُ ٱلتَّقۡوَىٰ وَأَهۡلُ ٱلۡمَغۡفِرَةِ
Аллоҳ панд-насиҳат олишини хоҳлаганларгина панд-насиҳат оладилар. Буйруқлари бажарилиб, тақиқларидан тийилиб, тақво қилиниши лозим бўлган Зот Аллоҳ таолодир. Агар бандалари тавба қилсалар, уларнинг гуноҳларини кечирувчи бўлган зот ҳам Аллоҳ Таолодир.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• مشيئة العبد مُقَيَّدة بمشيئة الله.
Банданинг хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишига тобедир.

• حرص رسول الله صلى الله عليه وسلم على حفظ ما يوحى إليه من القرآن، وتكفّل الله له بجمعه في صدره وحفظه كاملًا فلا ينسى منه شيئًا.
Пайғамбар алайҳиссалом ўзига ваҳий қилинган Қуръонни ёдлаб олишга ҳарис эди. Қуръонни у зотнинг қалбига тўплаб бериш ва ҳеч қачон унутмайдиган тарзда ёдлатиб қўйишга Аллоҳнинг Ўзи кафолат берган.

 
د معناګانو ژباړه سورت: مدثر
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول