Check out the new design

د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه * - د ژباړو فهرست (لړلیک)


د معناګانو ژباړه سورت: انسان   آیت:
وَمِنَ ٱلَّيۡلِ فَٱسۡجُدۡ لَهُۥ وَسَبِّحۡهُ لَيۡلٗا طَوِيلًا
Тунги икки намоз: Шом ва Хуфтон намозларида ҳам, улардан кейинги таҳажжуд намозларида ҳам Аллоҳ таолони ёд этинг!
عربي تفسیرونه:
إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ يُحِبُّونَ ٱلۡعَاجِلَةَ وَيَذَرُونَ وَرَآءَهُمۡ يَوۡمٗا ثَقِيلٗا
Дарҳақиқат, анави мушриклар дунё ҳаётини севиб, унга ҳирс қўядилар-да, Қиёмат кунини орқага ташлайдилар. Ҳолбуки, қиёмат куни аянчли қийинчиликлар ва мусибатларга тўла бўлган оғир кундир.
عربي تفسیرونه:
نَّحۡنُ خَلَقۡنَٰهُمۡ وَشَدَدۡنَآ أَسۡرَهُمۡۖ وَإِذَا شِئۡنَا بَدَّلۡنَآ أَمۡثَٰلَهُمۡ تَبۡدِيلًا
Биз уларни яратдик ва тана аъзоларини, мускулларини кучли, бақувват қилдик.
Агар уларни ҳалок қилиб, ўзларига ўхшаганларга алмаштиришни истасак, уларни ҳалок қиламиз ва алмаштирамиз.
عربي تفسیرونه:
إِنَّ هَٰذِهِۦ تَذۡكِرَةٞۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ سَبِيلٗا
Албатта бу сура бир панд-насиҳат ва эслатмадир. Ким хоҳласа, Аллоҳ ризосига олиб борадиган йўлни тутиб бораверади.
عربي تفسیرونه:
وَمَا تَشَآءُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُۚ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمٗا
Аллоҳ розилиги томон юришни хоҳлаганлар Парвардигор хоҳласагина бунга муяссар бўладилар. Ишларнинг барчаси Аллоҳ измидадир. Аллоҳ таоло бандалари учун нима яроқли ва нима яроқсизлигини билувчи ҳамда яратишда ҳам, тақдир қилишда ҳам, шариат тузишда ҳам Ҳаким бўлган Зотдир.
عربي تفسیرونه:
يُدۡخِلُ مَن يَشَآءُ فِي رَحۡمَتِهِۦۚ وَٱلظَّٰلِمِينَ أَعَدَّ لَهُمۡ عَذَابًا أَلِيمَۢا
Парвардигор бандалари орасидан Ўзи хоҳлаган кишиларнигина раҳматига киритади. Уларни иймон ва солиҳ амалларга муваффақ қилади. Гуноҳлар ва куфр билан ўзига ўзи зулм қилган золимларга эса аламли азобни тайёрлаб қўйган. У дўзах азобидир.
عربي تفسیرونه:
په دې مخ کې د ایتونو د فایدو څخه:
• خطر التعلق بالدنيا ونسيان الآخرة.
Дунёга боғланиб қолиб, охиратни унутиш нақадар хатарли.

• مشيئة العبد تابعة لمشيئة الله.
Банданинг хоҳиши Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқдир.

• إهلاك الأمم المكذبة سُنَّة إلهية.
Ҳақни инкор қилувчи умматни ҳалок айлаш илоҳий қонуниятдир.

 
د معناګانو ژباړه سورت: انسان
د سورتونو فهرست (لړلیک) د مخ نمبر
 
د قرآن کریم د معناګانو ژباړه - اوزبکي ژبې ته د المختصر في تفسیر القرآن الکریم ژباړه - د ژباړو فهرست (لړلیک)

د مرکز تفسیر للدراسات القرآنیة لخوا خپور شوی.

بندول