2. (Эй инсонлар, У) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яраттан Зотдир. У қудратли ва мағфиратлидир.
И з о ҳ. Демак, Аллоҳ таоло ҳар бир инсоннинг мана шу ҳаёти дунёда қилиб ўтадиган амалларини синаб, Охиратда ўша амалга яраша мукофот-жазо бериш учун ўлим ва ҳаётни яратган экан. Ушбу ояти каримада ўлим сўзи ҳаёт сўзидан муқаддам келтирилишига сабаб, ўлим калимасининг мазмуни ҳаёт калимасининг маъносидан теранроқ, қамровлироқ эканлигидир. Чунки ҳаёт сўзи мана шу ўткинчи дунёда яшашнинг бошланишини билдирса, ўлим сўзи Охират диёридаги мангу ҳаётнинг бошланишини англатади. Демак, ўлим юзаки қараганда ҳаётнинг интиҳоси бўлиб кўринса-да, аслида у мангу ҳаётнинг ибтидосидир. Бу хусусда Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом шундай деганлар: «Жоним қўлида бўлган Зотга — Аллоҳга қасамки, сизлар менинг сўзларимни улардан (ўликлардан) яхшироқ англагувчи эмассизлар. Фақат улар жавоб қила олмайдилар, холос».
5. Дарҳақиқат, Биз энг яқин осмонни чироқлар (юлдузлар) билан безадик ва уларни шайтонларга отиладиган тошлар қилиб қўйдик. Биз улар (шайтонлар) учун (Охиратдаги) олов-дўзах азобини ҳам тайёрлаб қўйгандирмиз.
8. У ғазабдан бўлиниб-парчаланиб кетгудек бўлур. Ҳар қачон унга бир тўда (кофир) ташланганида унинг қўриқчилари улардан (кофирлардан): «Сизларга (ҳаёти дунёда) бирон огоҳлантиргувчи — пайғамбар келмаганмиди?», деб сўраганида,
9. Улар дерлар: «Ҳа, дарҳақиқат, бизларга огоҳлантиргувчи келган эди, (лекин бизлар уни) ёлғончи қилганмиз ва: «Аллоҳ (ҳеч кимга) ҳеч нарса нозил қилган эмас, сизлар фақат катта залолат-гумроҳликдадирсизлар», деганмиз».
15. У (Аллоҳ) сизлар учун Ерни ҳокисор-бўйсунгувчи қилиб қўйган Зотдир. Бас, (ер)нинг ҳар томонида (сайр-саёҳат қилиб ё тижорат билан, ёки деҳқончиликни касб қилиб) юраверинглар ва (Аллоҳнинг берган) ризқ-рўзидан енглар. Ёлғиз Унинг ҳузурига тирилиб чиқиш — қайтиш бордир.
19. Улар устларида (қанотларини) ёйгувчи бўлган ва йиққан ҳолда (учиб юрган) қушларни кўрмадиларми?! У (қуш)ларни ёлғиз Раҳмонгина (самода) ушлаб турар! Албатта У барча нарсани кўриб тургувчидир.
20. (Эй мушриклар), Раҳмондан ўзга сизларга ёрдам берадиган, сизлар учун қўшин-ёрдамчи бўлган ўша зот ким ўзи?! (Аллоҳдан ўзга бирон мададкор йўқдир). Кофирлар эса фақат ғурур-алданишдадирлар. (Шунинг учун улар ўзлари сиғинаётган бут-санамларга уларни Аллоҳнинг азобидан қутқара олади, деб ҳисоблайдилар).
21. Агар (Раҳмон) Ўз ризқини ушлаб-тўхтатиб қўйса, сизларга ризқ-рўз берадиган ўша зот ким ўзи?! (Аллоҳдан ўзга бирон ризқ-рўз бергувчи йўқдир). Йўқ, улар (кофирлар) катта кетишда ва (ҳақдан) йироқлашишда давом этдилар.
22. Ахир юз тубан (яъни, оёғининг остидан ўзга ёққа қарамасдан) юрадиган кимса Ҳақ йўлни топгувчироқми ёки қадди рост ҳолида Тўғри Йўлда юрадиган кишими?!
И з о ҳ. Ушбу ояти карима кофир билан мўмин ҳақида келтирилган ибратли бир масалдир. Уни шундай тушунмоқ лозим: динсиз-эътиқодсиз кимса бирон илоҳий қўлланмасиз, ўтган кунини ҳам, келажагини ҳам унутиб, фақат бугунини қандай ўтказиш ғами, бугуннинг муаммоларини ҳал қилиш билан овораю-сарсон бўлиб, яъни фақат оёғининг тагига қараб кун ўтказади. Демак, унинг эрта бир кун йўлидан чиқиб қолиши аниқ бўлган ҳар қандай тошга-тўсиққа қоқилиб, юз тубан қулаши ҳеч гап эмас. Аммо иймон-эътиқод эгаси эса Яратган юборган Илоҳий Қўлланма кўрсатиб қўйган Тўғри Йўлда, қаддини рост тутиб, қиладиган ҳар бир иш-амалида фақат ҳозирнинг ҳузурини кўзламасдан, балки Эрта — Қиёмат Кунидаги ҳисоб-китоб ва ажр-мукофотни ўйлаб боради. Бинобарин бугуннинг, яъни ўткинчи дунёнинг арзон матолари, уни ўзи танлаб олган Тўғри Йўлидан адаштира олмайди.
23. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, у кофирларга) айтинг: «У (Аллоҳ) сизларни (йўқдан) пайдо қилган ва сизлар учун қулоқ-кўзлар ва дилларни (ато) қилган Зотдир. Сизлар эса камдан-кам шукр қилурсизлар».
25. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга) айтинг: «(Қиёмат қачон қойим бўлиши ҳақидаги) билим ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен фақат бир очиқ огоҳлантиргувчидирман, холос».
28. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, у кофирларга айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар Аллоҳ мени ва мен билан бирга бўлган кишиларни ҳалок қилса ёки (умримизни узун қилиш билан) бизларга раҳм-шафқат қилса, Ўзининг изн-ихтиёридадир. Аммо энди кофирларни (яъни, сизларни) ким аламли азобдан ҳимоя қилур?!
И з о ҳ. Макка кофирлари доим Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом ва у зотнинг саҳобаларига ўлим-ҳалокат тилар эдилар. Шунда Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбаримизга юқоридаги оят нозил қилиниб, у кишини кофирларга шундай жавоб қилишга амр этилди: «Биз мўминлар икки гўзал оқибатга кўз тутиб яшаймиз. Улар бири сизлар орзу қилаётганингиздек, дин йўлида ҳалок бўлиб, жаннатга етиш бўлса, иккинчиси — омон қолиб, сизларнинг устингиздан ўзимиз умид қилган ғалабага эришишдир. Аммо сизлар кофир бўлган ҳолларингизда кимнинг ҳимоясини кутмоқдасизлар?!»
29. Айтинг: «У (Аллоҳ) Раҳмон — Меҳрибондир. Бизлар Унга иймон келтирдик ва ёлғиз Унинг Ўзига таваккул қилдик — суяндик. Ҳали сизлар ким очиқ залолатда эканлигини билиб олажаксизлар!»
30. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, у мушрикларга) айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар (баногоҳ ичар) сувларингиз (ер тубига) сингиб кетар бўлса, у ҳолда ким сизларга оқар сув келтира олур?! (Жонсиз бутларингизми?! Бас, нега у бефойда-бежон бутларни Меҳрибон Аллоҳга шерик қилиб олдингизлар?!)»
Tradução dos significados do Nobre Qur’an. - Tradução usbeque - Aladdin Mansur - Índice de tradução
Tradução dos significados do Nobre Alcorão para o idioma uzbeque, traduzido por Alaeddin Mansour. Edição do ano 1430 AH. Corrigido sob a supervisão do Centro de Pioneiros da Tradução A tradução original está disponível com a finalidade de expressar opinião, avaliação e desenvolvimento contínuo.
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
Resultado de pesquisa:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".