4. (Макка мушриклари) уларга ўзларидан (яъни, башар авлодидан бўлган бир огоҳлантиргувчи — пайғамбар келганидан ажабландилар ва у кофирлар дедилар: «Бу бир ёлғончи сеҳргардир.
5. (Шунча) худоларни битта худо қилиб олибдими?! Ҳақиқатан, бу жуда қизиқ нарса!»
И з о ҳ. Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг амакилари Абу Толибнинг олдига келиб «Муҳаммадга айтгин, бизларнинг динимизни айблашни ва худоларимизни ҳақорат қилишни бас қилсин», дейишганида, уларнинг талабларидан хабардор бўлган ҳазрат: «У ҳолда менинг биргина сўзимни қабул қилингларки, сизлар у сўз шарофатидан арабу ажамга подшоҳ бўлурсизлар», дейдилар. Шунда мушриклар шодланишиб: «У қандай сўз экан-а? Агар айтганларинг рост бўлса, бир эмас ўн сўзингни ҳам қабул қиламиз», дейишганида Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом айтадилар: «У сўз — Лаа илоҳа иллаллоҳдир — яъни Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир». Улар бу сўзни эшитишгач, даҳшатга тушадилар ва юқоридаги ояти каримада мазкур бўлган сўзларни айтадилар ва Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг олдиларидан чиқиб кетишаркан:
7. Бизлар бу ҳақда (яъни, Аллоҳнинг яккаю ягона эканлиги ҳақида) сўнгги миллат — динда(ги одамлардан ҳам, яъни Исломдан аввалги сўнгги дин бўлмиш Насроний динидаги одамлардан ҳам) эшитган эмасмиз. Бу фақат бир уйдирмадир, холос.
8. Бизларнинг орамизда (шунча бой-зодагонлар туриб) ўша (Муҳаммад)га эслатма-Қуръон нозил қилинган эмишми?!» (Уларнинг бу сўзларни айтишларига сабаб ўта билимдонликлари эмас), балки улар Менинг эслатмам — Қуръондан шак-шубҳададирлар, балки улар ҳали Менинг азобимни тотиб кўрганлари йўқ (бас, шунинг учун Қуръон ва пайғамбар шаънига мана шундай нолойиқ сўзларни айтмоқдалар).
10. Ёки осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг подшоҳлиги уларникимикин-а?! У ҳолда (уларни осмонларга элтадиган) нарвонларига чиқаверсинлар (ва ўша жойдан ўзлари истаган одамларига ваҳий нозил қилаверсинлар).
11. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Макка мушриклари ўша ернинг ўзида енгилиб-битгувчи фирқалардан бир тўдадир, холос, (бас, сиз улар айтаётган беҳуда сўзларга парво ҳам қилманг!)
12. Улардан илгари ҳам Нуҳ қавми (Нуҳни), Од (қабиласи Ҳудни) ва қозиқлар (яъни, ерга қозиқдек қоқилган баланд эҳромлар ва қасрлар) эгаси бўлган Фиръавн (ва унинг одамлари Мусони ёлғончи қилгандирлар.
15. Ана ўшалар(нинг барчалари) фақат ҳеч тўхтамасдан келадиган биргина даҳшатли қичқириқни кутмоқдалар, холос. (Бас, ўша қичқириқ бўлиши билан барча жонзот қайта тирилур ва куфр йўлини тутган кимсалар дўзах азобига дучор бўлурлар).
19. Ва (ҳар тарафдан) тўплангувчи бўлган қушларни ҳам (Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйнсундириб қўйдик. Тоғлар ва қушларнинг) барчалари Довудга итоат этишга бутунлай қайтгувчидир.
22. Ва Довуднинг олдига киришган эди, у улардан қўрқиб кетди. Улар дедилар: «Қўрқмагин. (Бизлар) биримиз биримизга зулм қилган икки даъволашгувчи (жамоат)дирмиз. Бас, сен бизларнинг ўртамизда ҳақ (ҳукм) билан ҳукм қилгин ва (бизлардан бирон тарафга) жабр қилмагин ҳамда бизларни текис-тўғри йўлга бошлагин».
23. (Даъвогарларнинг бири деди): «Дарвоқеъ, мана бу менинг биродарим бўлиб, унинг тўқсон тўққиз совлиқ қўйи бор, менинг эса биргана совлиғим бордир. Бас, у (шу биргина совлиққа ҳам кўз олайтириб): «Ўшани менга топширгин», деди ва мени бу сўзда — жанжалда енгиб қўйди».
24. (Довуд иккинчи даъвогарнинг сўзини тингламасданоқ) деди: «Дарҳақиқат, у сенинг совлиғингни сўраб (ва) ўз совлиқларига (қўшиб олиш) билан сенга зулм қилибди. Дарвоқеъ, кўп ошна-оғайнилар бир-бирларига зулм қилурлар. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган кишиларгина (зулм қилмаслар. Аммо) улар жуда оздирлар». Довуд (бу ҳодиса воситасида) Биз уни имтиҳон қилганимизни билди-да, Парвардигоридан (шошиб ҳукм чиқаргани учун) мағфират қилишини сўради ва (саждага) эгилган ҳолида йиқилиб, тавба-тазарруъ қилди.
27. Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни беҳуда яратган эмасмиз. Бу (яъни, улар беҳуда-бемақсад яратилган деган гумон) кофир бўлган кимсаларнинг гумонидир. Бас, кофир бўлган кимсалар учун дўзахдан иборат ҳалокат бўлгай!
28. Балки Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни Ерда бузғунчилик қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўюрмиз?! Балки Биз тақводор зотларни фисқу-фужур қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўюрмиз?! (Йўқ, асло ундоқ бўлмас!)
И з о ҳ. Юқоридаги икки оятни шундай тушунмоқ лозим: Аллоҳ таоло осмону замин ва улар ўртасидаги бирон нарсани беҳуда яратган эмасдир. Балки У зот коинотдаги ҳар бир мавжудотни етук ҳикмат билан яратиб, уларни Ўзининг ердаги халифаси бўлмиш инсон манфаати учун бўйсундириб қўйди. Шунингдек, У зот борлиқдаги ҳар бир нарсага алоҳида сурат ва сийрат ато этиб, то Қиёмат амал қилиб ўтадиган ҳаёт қонунини белгилаб қўйди. Бас, энг кичик заррадан тортиб энг йирик сайёрагача ҳар бир мавжудот Яратган белгилаб қўйган ана ўша қонунга сўзсиз амал қилиши лозим. Акс ҳолда ҳам илоҳий қонунни бузувчи ҳалокатга юз тутади, ҳам олам интизомига футур етади. Энди ушбу оламнинг азизу мукаррам бир бўлаги ва Ер юзининг халифаси бўлмиш Инсон учун Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган илоҳий қонун Шариати Исломийядирки, Аллоҳга иймон келтирган ва шариат кўрсатмаларига амал қилган Инсон ҳам ўзи икки дунё саодатига эришади, ҳам унинг атрофидаги олам ундан бирон озор кўрмайди. Акс ҳолда эса илоҳий қонунни инкор этиб, унга бўйинсунмаган кимсалар ҳам ўзлари яшаб турган оламга жабр-зулм қиладилар, ҳам мана шу жиноятларига яраша жазо оладилар. Тўғри, кўп ҳолларда ушбу имтиҳон олами бўлмиш дунёда яхши билан ёмон, золим билан мазлум, мўмин кофир ёнма-ён — яхши баҳосини, ёмон жазосини олмасдан ўтавериши мумкин. Аммо имтиҳон ўтиб, ҳаёти дунё ниҳоясига етиб, Охират диёрига борилгач, албатта Ер юзидаги халифаликни ўрнига қўйиб иймон ва яхши амаллар билан ўтган тақводор зотлар ўзлари учун тайёрлаб қўйилган мукофотларни, Яратганни унутиб Ерда бузғунчилик қилиб ўтган фосиқлар эса ҳақиқий жазоларини олишлари аниқдир.
29. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, ушбу Қуръон барча одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган бир муборак Китобдир.
33. У (от)ларни менга қайтаринглар-чи! Бас, у (қилич билан отларнинг) оёқ ва бўйинларини «силаш»га киришди (ва уларни Аллоҳ йўлида қурбонлик қилиб юборди).
41. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), бандамиз Айюбнинг Парвардигорига нидо қилиб: «Дарҳақиқат, мени шайтон бало ва азоб билан ушлади», деган пайтини эсланг!
42. (Шунда унга айтилди): «Оёғинг билан (остингдаги ерни) тепгин!» (У Аллоҳнинг амрини бажарган эди, ўша ердан бир чашма отилиб чиқди. Сўнг унга айтилди): Мана шу муздек чўмиладиган ва ичимлик сувдир». (Қачонки Айюб у сувда чўмилиб, сўнг ундан ичгач, унинг барча зоҳирий ва ботиний дардлари дарҳол даво топди).
43. Ва Биз Ўз томонимиздан меҳрибонлик кўрсатиб ҳамда ақл эгалари учун эслатма-ибрат бўлсин деб, (Айюбга) аҳли оиласини ва улар билан қўшиб, яна ўшаларнинг мислича (бола-чақа) ҳадя этдик.
И з о ҳ. Айюб пайғамбар ва у зотнинг аҳли оилалари ҳақида «Анбиё» сурасининг 84-ояти остида изоҳ берилган эди.
44. (Яна Биз Айюбга айтдик): «Қўлингга бир боғ (новдани) олиб, у билан (хотинингни) ургин — қасамингни бузмагин». Дарҳақиқат, Биз (Айюбни) сабр қилгувчи ҳолда топдик. У нақадар яхши бандадир. Ҳақиқатан, у (Аллоҳ рози бўладиган йўлга) бутунлай қайтгувчидир.
И з о ҳ. Айюб алайҳиссалом касаллик чоғларида боқиб парвариш қилган хотинлари бир куни у кишига бепарволик кўрсатганида, Айюб пайғамбар диллари оғриб «Тузалганимда, албатта сени юз қамчи ураман», деб қасам ичган эканлар. Шу боисдан шифо топганларидан сўнг, Аллоҳ таоло у кишига ичган қасамларининг устидан чиқишлари учун юзта новдани бир боғлам қилиб боғлаб, у билан хотинларини бир марта уришга амр қилди.
63. Бизлар ўшаларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки (улар ҳам бизлар билан мана шу жаҳаннамда бирга-ю, аммо) кўзларимиз оғиб (уларни илғамай қолдими)?!»
65. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Макка мушрикларига) айтинг: «Мен фақат бир огоҳлантиргувчидирман, холос. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар яккаю ёлғиз ғолиб Аллоҳгина бордир...
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
Igisubizo cy'ibyashatswe:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".