1. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Аллоҳга тасбеҳ айтур. Эгалик — подшоҳлик ёлғиз Уникидир ва ҳамду сано ёлғиз Унинг учундир. У барча нарсага қодирдир.
9. (Аллоҳ) сизларни тўплайдиган тўпланиш Кунини (эслангиз)! Бу (одамлар) бир-бирларини «алдаб-зиён етказадиган» Кундир (яъни, ҳаёти дунёда иймон эгаларини алдаб-зиён етказиб юрган кофирлар у Кунда дўзах азобига дучор қилиниш билан ўзларининг алданган кимсалар эканликларини билиб олурлар). Ким Аллоҳга иймон келтирса ва яхши амал қилса, (Аллоҳ) унинг ёмонлик-гуноҳларини ўчирур ва уни остидан дарёлар оқиб турадиган, (барча жаннат аҳли) абадул-абад қоладиган жаннатларга киритур. Бу эса улуғ бахтдир.
10. Кофир бўлган ва Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсалар — ана ўшалар дўзах эгалари бўлиб, ўша жойда мангу қолгувчидирлар. Нақадар ёмон оқибат (бу)!
12. Аллоҳга итоат этингиз ва пайғамбарга бўйсунингиз! Энди агар (итоатдан) бош тортсангаз, у ҳолда (билингизки), пайғамбаримиз зиммасида фақат (Бизнинг ваҳийларимизни сизларга) очиқ-равшан қилиб етказиш бор, холос.
14. Эй мўминлар, албатта жуфтларингиз ва болаларингиздан сизлар учун душман бўлганлари ҳам бордир. Бас, улардан эҳтиёт бўлинглар! Агар сизлар уларни афв этсанглар, кечириб юборсанглар ва мағфират қилсанглар, у ҳолда албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир.
И з о ҳ. Ривоят қилинишича, Макка аҳлидан бир гуруҳ кишилар Исломни қабул қилишиб, сўнгра Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом ҳузурларига — Мадинаи мунавварага ҳижрат қилмоқчи бўлганларида уларнинг динсиз бўлган хотин ва бола-чақалари бу ниятларидан тўсишиб: «Исломга кирганларингизга сабр қилдик, аммо бизларни ташлаб ҳижрат қилишларингизга чидай олмаймиз», дейишган экан. Шунда улар бу гапга кўнишиб, Маккада қолишган ва орадан анча замон ўтиб, Мадинага келганларида эса бу ердаги мусулмонлар диний билимларни пухта эгаллаб олганларини кўришиб, илгари ўзларининг йўлларини тўсган хотин, бола-чақаларидан ўч олмоқчи бўлганларида юқоридаги оят нозил бўлгандир. Муфассирлар айтишларича, ушбу ояти карима Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилишдан тўсадиган хотинлар ва болаларнинг сўзларига кирадиган барча кишилар учун танбеҳдир.
17. Агар сизлар Аллоҳга қарзи-ҳасана берсангизлар (яъни, Унинг мискин-бечора бандаларига инфоқ-эҳсон қилсангизлар) У зот сизларга бир неча баробар қилиб қайтарур ва сизларни(нг гуноҳларингизни) мағфират қилур. Аллоҳ ўта шукр қилгувчи (яъни, озгина яхши амал учун кўп мукофот ато этгувчи) ва ҳалимдир.
அல்குர்ஆன் மொழிபெயர்ப்பு - உஸ்பெக் மொழிபெயர்ப்பு - அலாஉத்தீன் மன்சூர் - மொழிபெயர்ப்பு அட்டவணை
அலாஉத்தீன் மன்சூர் மொழிபெயர்த்த புனித அல்குர்ஆனின் அர்த்தங்களுக்கான உஸ்பெக் மொழிபெயர்ப்பு - பதிப்பு 1430 மொழிபெயர்ப்பு முன்னோடிகளுக்கான மையத்தால் மேற்பார்வையில் திருத்தப்பட்ட பதிப்பு, கருத்து, மதிப்பீடு மற்றும் தொடர்ச்சியான முன்னேற்றம் ஆகியவற்றுக்கான ஆலோசனைகளைத் தெரிவிப்பதற்காக அசல் மொழிபெயர்ப்பைப் பார்வையிடலாம்.