1. Аллоҳнинг фармони (яъни, Қиёмат) келиб қолди. Бас, сизлар (эй мушриклар), уни шоштирмай қўя қолинглар. (Аллоҳ) уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир.
И з о ҳ. Мазкур оят Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломни масхара қилишиб: «Эй Муҳаммад, сен бизларни қўрқитаётган Қиёмат рост бўлса, келсин-чи, кўрайлик», деганларида нозил бўлган.
2. (Аллоҳ) Ўз амри-иродаси билан Ўзи хоҳлаган бандаларига фаришталарни (шундай) ваҳий билан туширур: («Эй пайғамбарларим, инсонларни) огоҳлантирингларки, ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Мен Ўзимгина бордирман. Бас, (барчаларингиз) Мендангина қўрқингиз!»
4. У инсонни нутфадан — бир томчи сувдан яратган эди. Баногоҳ (инсон) очиқдан-очиқ рақибга айланиб олди.
И з о ҳ. Бу оятда қайта тирилиш ҳақ эканлиги очиқ мантиқ билан исботланмоқда — яъни, бир томчи сувдан шундай гўзал хилқатли инсонни яратишга қодир бўлган Аллоҳ таоло унинг жонсиз жасадига қайтадан жон ато этишга қодир эмасми?! Инсон эса ўзининг нимадан яратилганини унутиб Яратганга қарши хусумат қилиб юрибди.
8. У зот яна сизлар минишингиз учун зийнат қилиб отлар, хачирлар ва эшакларни (яратди). Яна сизлар (ҳали) билмайдиган нарсаларни ҳам яратур.
И з о ҳ. Бизга замондош муфассирлар ушбу оятдаги: «... сизлар билмайдигап нарсаларни ҳам яратур» жумласини Қуръон нозил бўлган даврда мавжуд бўлмай, кейин илм-фан тараққий этиши билан кашф қилинган сайёра — машина, қатор — поезд, тайёра – самолёт ва бошқа бизлар ҳам билмайдиган, бундан кейин кашф қилинадиган нақлиёт — траспорт воситалари, деб тафсир қиладилар.
9. Тўғри Йўлга (ҳидоят қилиш) ёлғиз Аллоҳ измидадир. (Зотан, йўллар) орасида эгриси ҳам бордир. Агар (Аллоҳ) хоҳлаганида сизларнинг барчангизни (Тўғри Йўлга) ҳидоят қилган бўлур эди. (Лекин У зот сизларга қайси йўл тўғри ва қайси йўллар эгри эканини кўрсатиб, қай бир йўлни танлаш ихтиёрини ўзларингизга қўйиб берди ва ақл-идрок билан Тўғри Йўлни танлаб олган бахтли бандаларини Ўз хоҳиш-иродаси билан ўша Ҳақ Йўлга ҳидоят этишни ваъда қилди, эгри йўлларни танлаган кимсалар эса ҳар икки дунёда бахтсиз бўлиб, ўзларига зиён қилишлари тўғрисида хабар берди).
11. У зот сизлар учун ўша (сув) ёрдамида (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундириб-ўстирур. Албатта, бу нарсада (яъни, бир хил сув ёрдамида рангу рўйи, таъму лаззати бошқа-бошқа бўлган мева-чеваларнинг униб-ўсишида) тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибрат бордир.
12. У зот сизлар (бекаму кўст ҳаёт кечиришингиз учун) кеча ва кундузни, қуёш ва ойни (бир тартибга солиб) бўйсундириб қўйди. (Барча) юлдуз — сайёралар ҳам Унинг амрига бўйинсундирилгандир. Албатта, бу нарсада ақл юргизадиган қавм учун оят-ибратлар бордир.
13. Яна У зот сизлар учун Ерда яратиб қўйган ранго-ранг нарсаларни (яъни, ҳайвонот ва наботот оламини, ер ости ва ер усти бойликларини ҳам сизларга бўйинсундирди). Албатта, бу нарсада ибрат-эслатма оладиган қавм учун оят-ибрат бордир.
14. У сизлар янги гўшт (яъни, балиқ гўшти) ейишларингиз ва тақадиган тақинчоқлар чиқариб олишларингиз учун (сизларга) денгизни ҳам бўйинсундириб қўйган Зотдир. Сиз унда (сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрурсиз. У зотнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) исташларингиз ва (берган неъматларига) шукр қилишингиз учун (сизларга денгизларни бўйинсундириб қўйди).
15. У зот Ер сизларни тебратмаслиги учун унда тоғларни барпо қилди, (ўзларингиз учун ичимлик бўлиши ҳамда экин-тикинларингизни суғоришингиз учун) дарёларни (оқизиб қўйди) ва (кўзлаган манзилларингизга боришда) адашмасликларингиз учун йўлларни пайдо қилди.
25. Улар (бу ёлғон сўзларни, бошқа одамларни йўлдан оздириш учун ва оқибатда) Қиёмат Кунида, ўзларининг барча гуноҳларига ҳамда ўзлари жаҳолат билан йўлдан оздирган кимсаларнинг гуноҳларидан ҳам (бир қисмига) жавобгар бўлиш учун (айтгандирлар). Огоҳ бўлингиз, улар жуда ёмон юкни (яъни, гуноҳларни) орқалаб олибдилар.
26. Улардан аввалги (кофир) кимсалар ҳам (ўз пайғамбарларига мана шунга ўхшаш) макр-ҳийлалар қилган эдилар. Шунда Аллоҳ улар (қурган макр-ҳийла) биноларини таг-туги билан емириб ташлади, бас, улар (тўқиб олган ёлғон бино — тузумлари)нинг томи ўзларининг устига қулади ва уларга ўзлари сезмаган — кутмаган тарафдан азоб-ҳалокат келди.
28. Улар (куфр йўлини танлашлари сабабли) ўз жонларига жабр қилган ҳолларида (ўлим) фаришталари уларнинг жонларини олурлар. Шунда улар (тақдирга) тан беришиб — (бўйинларини қисишиб): «Бизлар бирон ёмонлик — гуноҳ қилган эмасмиз», (дерлар). Йўқ! Шак-шубҳасиз, Аллоҳ қилган амалларингизни билгувчидир.
30. Тақводор бўлган зотларга: «Парвардигорингиз (Ўз пайғамбарига) қандай нарсани нозил қилди?», дейилганида, улар: «Яхшиликни», дерлар. Чиройли амал қилган зотлар учун бу дунёда ҳам чиройли мукофотлар бўлур. Лекин шак-шубҳа йўқки, Охират диёри янада яхшироқдир. Тақводор зотларнинг турар жойлари нақадар яхши!
31. Улар остидан дарёлар оқиб турадиган мангу жаннатларга кирурлар. Улар учун у жойда хоҳлаган нарсалари бўлур. Аллоҳ тақводор зотларни мана шундай мукофотлар.
32. Улар (ширк ва исёндан) пок бўлган ҳолларида, фаришталар уларнинг жонларини олар эканлар: «Сизларга тинчлик-омонлик бўлгай. (Энди) қилиб ўтган амалларингиз сабабли жаннатга кирингиз», дерлар.
33. (Кофирлар эса) фақат ўзларига (ўлим) фаришталари келишини ёки Парвардигорингизнинг амри — азоби келишини кутарлар. Улардан аввал ўтган (кофир) кимсалар ҳам мана шундай қилган эдилар (яъни, ўзларига келган пайғамбарларни ёлғончи қилишиб, ҳалокатга дучор бўлган эдилар). Уларга Аллоҳ жабр қилгани йўқ, балки улар (ўзлари) ўз жонларига жабр қилгувчи бўлдилар.
35. Мушрик бўлган кимсалар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз (ҳам), ота-боболаримиз (ҳам) Ундан ўзга бирон нарсага ибодат қилмаган ва Унинг (ҳукмисиз) бирон нарсани ҳаром қилмаган бўлур эдик», дедилар. Улардан аввал ўтган (кофир) кимсалар ҳам мана шундай қилган эдилар (яъни, ўз ихтиёрлари билан куфр йўлини танлаб, сўнгра: «Бизнинг кофирлигимизга Аллоҳнинг Ўзи сабаб», деб Аллоҳ таоло шаънига туҳмат қилган эдилар). Пайғамбарлар зиммасида (одамларни мажбуран динга киргизиш эмас, балки) фақат (Аллоҳ нозил қилган ваҳийни) очиқ-ойдин етказиш бордир.
36. Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз. Шунда улар (ўша умматлар) орасида Аллоҳ ҳидоят қилган зотлар ҳам шунингдек, чекларига йўлдан озишлик тушган кимсалар ҳам бўлган. Бас, Ер юзида сайру саёҳат қилиб, (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар.
37. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар сиз у (мушрик)ларнинг ҳидоят топишларига ташна бўлсангиз-да, билингки, Аллоҳ Ўзи йўлдан оздирадиган кимсаларни ҳаргиз ҳидоят қилмас ва улар учун бирон мададкор ҳам бўлмас.
38. Улар жон-жаҳдлари билан: «Аллоҳ ўлган кишиларни қайта тирилтирмайди», деб Аллоҳ номига қасам ичдилар. Йўқ (албатта, тирилтирур)! Бу — У зотнинг ҳақ ваъдасидир. Лекин одамларнинг кўплари (бу олам имтиҳон олами эканини, асл-абадий ҳаёт қайта тирилгандан кейин бўлишини) билмайдилар.
39. Уларга ўзлари ихтилоф қилаётган нарсаларини баён қилиб (кўрсатиб) бериш учун ҳамда кофир бўлган кимсалар ўзларининг ёлғончи эканликларини билишлари учун ҳам (албатта, Аллоҳ барча халойиқни қайта тирилтирур).
43. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Биз сиздан (яъни, сизни пайғамбар қилиб юборишимиздан) илгари ҳам (фаришталарни эмас, балки) фақат (сиз каби) кишиларни — инсонларнигина Ўзимиз туширган ваҳий билан (пайғамбар қилиб) юборганмиз. (Эй мушриклар), агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан (яъни, Таврот ва Инжилни биладиган кишилардан) сўранглар!
И з о ҳ. Бу оят Макка мушриклари Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг пайғамбар эканликларини инкор қилишиб: «Аллоҳ одамзодни Ўзининг элчиси қилиб юбормайди. Агар фаришта келиб, Мен Аллоҳнинг элчисиман, деганида, иймон келтирган бўлур эдик», деганларида нозил бўлган.
44. (Биз аввалги пайғамбарларни) очиқ ҳужжатлар ва китоблар билан (юборганмиз). Сизга эса одамларга нозил қилган нарсаларни (яъни, шариат аҳкомларини) баён қилиб беришингиз учун ва шояд тафаккур қилсалар, деб бу эслатмани — Қуръонни нозил қилдик.
45. (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни қатл этиш учун) энг ёмон макру ҳийлаларни қилган кимсалар ўзларини ер ютишидан ёки (уларга) сезмаган-кутмаган тарафларидан (Аллоҳнинг) азоби келиб қолишидан хотиржам бўлдиларми?!
48. Ахир улар Аллоҳ яратган барча нарсаларнинг соялари ўнгу сўлларига, Аллоҳга сажда қилган ҳолда эгилаётганини — улар (барчаси Аллоҳга) бўйинсунувчи эканликларини кўрмадиларми?!
49. Осмонлар ва Ердаги барча жониворлар ва фаришталар ҳам кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида ёлғиз Аллоҳга сажда қилурлар.
И з о ҳ. Юқоридаги икки оят сажда оятларидир. Бу Қуръондаги сажда оятларининг Аъроф сурасидаги 205-оят ва Раъд сурасидаги 15-оятларидан кейингиларидир.
52. Осмонлардаги ва Ердаги барча нарсалар Унинг мулкидир. Тоат-ибодат мудом ёлғиз Унга (бўлмоғи лозимдир). Аллоҳдан ўзгалардан (яъни, жонсиз бутлардан ёки ўзларингизга ўхшаган одамлардан) қўрқурмисизлар?!
53. Сизларга берилган барча ноз-неъматлар ёлғиз Аллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга (бирон) бало-мусибат етса ҳам фақат Унгагина илтижо қилурсизлар.
59. Ва у (қизни) хўрлаган ҳолида олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг (яъни, қиз кўришнинг) «ёмон»лигидан (номус қилиб) одамлардан яшириниб олур. Огоҳ булингизким, улар (бу қилмишлари билан) энг ёмон (яъни, ноҳақ) ҳукм чиқарурлар.
И з о ҳ. Ислом дини келишидан илгари арабларда ваҳший бир одат бор эди, улар қиз фарзанд кўришни ўзлари учун ор деб билишар ва кўплари қизларини тириклай ерга кўмиб юборар эдилар. Бунга сабаб динсиз иймонсиз кимсаларнинг жаҳолат ва кибр-ҳаволари бўлиб, айрим тарихчи уламолар бу разолатни бир воқеага боғлайдилар: узоқ ўтмишда бутун араб жазираси Нўъмон исмли подшоҳ қўл остида бўлиб, барча қавм қабилалар унга бож тўлар эканлар. Бир йили қабилалардан бири зиммалардаги солиқни тўлашдан бош тортишганида, подшоҳ аскарлари бостириб келишиб, у қабиланинг ҳамма хотин-халаж, ўғил-қизларини асир қилиб олиб кетишган ва уларни ўз қабилаларига қайтариш учун бож тўланишини шарт қилишган экан. Бу талаб бажарилгунча орадан ўтган фурсат ичида қабила бошлиғининг қизи билан подшоҳнинг ўғли бир-бирларига кўнгил қўйиб қолишган экан. Шунинг учун қиз бошқалар сафида ўз юртига қайтиб кетишдан бош тортади. Ҳеч қандай дўқ-пўписа ва ялиниб-ёлворишлар кор қилмагач, қизнинг отаси — қабила бошлиғи, душманига кўнгил қўйиб, ўзини шарманда қилган қизидан ниҳоят даражада ғазабланиб, бундан кейин қиз кўрса, албатта тириклай ерга кўмишга қасам ичади. Шундай қилиб, бу қабиҳ одат авлоддан-авлодга ўтиб, тарқаб келаверади ва қачонки Ислом дини вужудга келгач, Қуръон бу ярамас одатни манъ этади.
61. Агар Аллоҳ одамларни (улар қилган ҳар қандай) зулм-зўравонликлари билан ушлаганида (азоблаганида) Ер юзида бирон жониворни қўймаган бўлур эди. Лекин У зот уларни маълум муддатгача қўйиб қўяр. Бас, қачон уларнинг ажаллари етиб келганида эса уни бирон соат кетга ҳам сура олмайдилар, муқаддам ҳам қила олмайдилар.
62. Улар ўзлари ёмон кўрадиган нарсаларни (яъни, қиз болаларни) Аллоҳники дейишиб, яна (уларнинг) тиллари ўзлари учун чиройли мукофот — жаннат бўлиши ҳақида ёлғон сўзларни сўзлайди. Шак-шубҳа йўқки, улар дўзах эгаларидир ва албатта, улар (дўзахга) биринчилар (қаторида ташланурлар).
63. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Аллоҳ номига қасамки, дарҳақиқат, Биз сиздан илгари ўтган умматларга ҳам пайғамбарлар юборганимизда, шайтон уларга ҳам ўзларининг (қабиҳ) амалларини чиройли қилиб кўрсатган эди. Чунки у бугун (бу дунёда) уларнинг «дўсти»дир. (Охиратда эса) улар учун аламли азоб бордир.
64. Биз сизга иймон келтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган бу Китоб — Қуръонни фақат уларга ўзлари ихтилоф этаётган нарсаларни баён қилиб беришингиз учунгина нозил қилдик.
66. Дарвоқеъ, сизлар учун чорва ҳайвонларида ҳам бир ибрат бордир. Биз сизларни уларнинг қоринларидаги нажосат ва қон ораларидан ичувчилар учун ўтимли таъмли бўлиб чиққан нарса — тоза сут билан суғорурмиз.
67. Сизлар маст қилгувчи (ароқни) ҳам, гўзал — ҳалол ризқ(нинг ўзини) ҳам хурмо ва узумларнинг меваларидан олурсизлар. Албатта, бунда ҳам ақл юритадиган қавм учун оят-ибрат бордир.
И з о ҳ. Ушбу сура нозил қилинган пайтда ҳали ароқ ҳаром қилинмаган эди. Чунки ароқ Мадинада нозил бўлган «Моида» сурасининг 90-оятида ҳаром қилинган, бу сура эса ҳижратдан илгари Маккада нозил бўлган эди.
69. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юргин!» Унинг қорнидан одамлар учун шифо бўлган алвон рангли ичимлик-асал чиқур. Албатта, бу ишда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибрат бордир.
75. Аллоҳ бундоқ бир мисол келтирур: ҳеч нарсага кучи етмайдиган эгалик (бировга қарам) қул билан Биз Ўз тарафимиздан чиройли мўл ризқ бериб, ўша ризқдан яширин ё ошкора инфоқ-эҳсон қилаётган (эркин) бир киши баробар бўлурми? (Бас, нега мушриклар қулга ўхшаган жонсиз бутларни бутун коинотнинг эгаси бўлган ва уни Ўзи хоҳлаганидек тасарруф қиладиган Аллоҳ таолога тенг шерик деб биладилар?!) Ҳамду сано Аллоҳникидир (яъни, Ўша зотгина ҳамду санога ва маъбудликка лойиқдир). Лекин уларнинг кўплари (буни) билмайдилар.
76. Аллоҳ яна икки киши ҳақида мисол келтирур: улардан бири ҳеч нарсага кучи етмайдиган гунг-соқовдир. У эгасига ортиқча юк бўлиб (эгаси) қаерга жўнатса, бирон яхшилик-фойда келтирмайди. Ўша кимса билан ўзи Тўғри Йўлда бўлган ҳолда, (ўзгаларни ҳам) адолат-ҳақиқатга буюрадиган киши баробар бўлурми?! (Ҳеч қачон баробар бўлмас. У ҳолда нега мушриклар гунг-соқов бутларни бутун оламни Тўғри Йўлга юришга буюрадиган Аллоҳ таолога тенг — шерик деб биладилар?!)
80. Аллоҳ сизлар учун уйларингизни оромгоҳ қилди ва сизлар учун чорва ҳайвонларининг териларидан кўчадиган кунларингизда ва қўнадиган кунларингизда енгил кўтариб кета оладиган уй-ўтовлар (бунёд) этди ҳамда (қўйларнинг) жунларидан, (туяларнинг) юнгларидан ва (эчкиларнинг) тивитларидан маълум бир вақтга қадар фойдаланиладиган жиҳоз ва матолар (яратди).
81. Аллоҳ сизлар учун Ўзи яратган нарсалардан соя-салқин жойлар (бунёд) этди ва сизлар учун тоғлардан ғор-бошпаналар қилди ҳамда сизлар учун иссиқ (совуқ)дан асрайдиган кийимлар ва сизларни (душманнинг) зиён етказишидан сақлайдиган совутлар (яратди). У зот шояд мусулмон бўларсизлар, деб сизларга Ўз неъматини мана шундай комил қилиб берур.
82. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар энди ҳам улар (сиздан) юз ўгирсалар, у ҳолда сизнинг зиммангизда фақат (ҳақиқатни мана шундай) очиқ-ойдин қилиб етказиш бор, холос.
84. (Қиёмат) куни ҳар бир умматдан бир гувоҳни (яъни, ўша умматнинг пайғамбарини) келтириб қўюрмиз. Сўнгра (энди) кофир бўлган кимсаларга (тавба-тазарруъ қилиш учун) изн берилмас ҳамда улардан (Аллоҳ рози бўладиган амалларга) қайтиш ҳам талаб қилинмас.
85. Золим (кофир) бўлган кимсалар азобни кўрган вақтларида (яъни, Қиёмат Кунида) улардан (у азоб) енгиллатилмас ва уларга муҳлат ҳам берилмас (яъни, барча яхши амалларни ҳаёт вақтларида ўз ихтиёрлари билан қилган кишиларгина савоб олурлар).
89. (Қиёмат Куни) ҳар бир уммат орасидан ўзларидан бўлган бир гувоҳни (яъни, пайғамбарни) келтирурмиз. Сизни эса (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ана у (ўз умматингизга) гувоҳ қилиб келтирдик ва сизга ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни — Қуръонни нозил қилдик.
92. Ва сизлар бир миллат бошқа бир миллатдан (сон ё бойлик жиҳатидан) ортиқроқ бўлгани учун қасамларингизни (бузиб) алдов воситаси қилишингиз билан (яъни, бошқа бойроқ ва кучлироқ қавмни топсангиз, аввалги қасамингиздан кечиб кетаверишингиз билан) худди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб-чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз! Албатта, Аллоҳ бу (аҳдга вафо қилишга буюриш) билан сизларни имтиҳон қилур ва албатта, Қиёмат Кунида сизларга ихтилоф қилиб ўтган нарсаларингизни баён қилиб берур.
И з о ҳ. Маккада бир телба хотин бор бўлиб, у кун бўйи турли нарсаларни тўқир, кечга бориб эса тўқиган нарсаларини бузиб-чуваб ташлар экан. Мазкур оятда биров билан аҳдлашиб, сўнгра аҳдларини бузиб қасамхўрлик қиладиган кимсаларни ўша телбага ташбеҳ қилинмоқда.
93. Агар Аллоҳ хоҳлаганида, албатта, сизларни бир уммат қилган бўлур эди. Лекин У зот Ўзи хоҳлаган кимсаларни йўлдан оздирур, Ўзи хоҳлаган кишиларни (Тўғри Йўлга) ҳидоят қилур. Ва албатта, қилиб ўтган амалларингизга масъул бўлурсизлар.
97. Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз.
101. Қачон Биз бир оят ўрнига бошқа бир оятни алмаштирсак — ҳолбуки, Аллоҳ Ўзи нозил қиладиган оятларни жуда яхши билгувчидир — улар (пайғамбарга): «Шак-шубҳасиз, сен ўзинг тўқиб олурсан», дейдилар! Йўқ, уларнинг кўплари билмайдилар!
103. Аниқки, Биз уларнинг «(Қуръонни Муҳаммадга) бирон одам ўргатмоқда», деяётганини билурмиз. (Лекин уларнинг бу даъволари пучдир, чунки) улар ишора қилаётган кимсанинг тили ажамий (яъни, арабий эмас), бу (Қуръон) эса очиқ-равшан арабийдир.
И з о ҳ. Саҳобалардан бири Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: Маккада Қурайш қабиласига мансуб кишилардан бирининг ажам қули бор эди. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом баъзан у билан гаплашиб, унга Ислом аҳкомларидан таълим берар эдилар. Буни кўрган айрим қурайшликлар: «Муҳаммадга Қуръонни мана шу қул ўргатса керак», деб гап тарқатганларида юқоридаги оят нозил бўлди.
106. Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса, (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас). Аммо кимнинг кўнгли куфр билан (яъни, диндан чиқиб, кофир бўлиш билан) ёзиладиган бўлса, бас, ундай кимсаларга Аллоҳ томонидан ғазаб ва улуғ азоб бордир.
И з о ҳ. Муфассирлар айтишларича, бу оят Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу ҳақида нозил бўлган. Мушриклар у зотни ҳибс қилишиб, Ислом динидан чиқишни талаб этадилар ва даҳшатли азоблар билан қийнайдилар. Ночор-ноилож қолгач, мажбур ҳолда уларнинг бутларидан бирини тилга олганларидан кейингина у кишини қўйиб юборадилар. Одамлар орасида эса «Аммор диндан чиқди», деган гап тарқаб кетади. У зот Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом ҳузурларига йиғлаб, айтган сўзларидан изтиробга тушиб келганларида, пайғамбар: «Қалбинг нима дейди?», деб сўрайдилар. У: «Қалбим фақат иймон билан ором олади», деб жавоб беради. Шунда Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом: «Сенга неча марта мажбурлаб куфр калимасини айтдирсалар ҳам ҳаргиз иймондан ажраб қолмайсан», деганлар. Демак, шариати Исломиянинг ҳукмига кўра фақат ўз ихтиёри билан куфр йўлини танлаб олган кимсаларгина кофир бўлурлар ва улар учун Охиратда энг қаттиқ азоб-уқубатлар бўлур.
111. Ҳар бир жон фақат ўзини ўйлаб — ҳимоя қилиб қоладиган ва ҳар бир жон қилган амалининг (мукофотини) тўла оладиган ҳамда уларга зулм қилинмайдиган Кунни (эсланг).
112. Аллоҳ бир шаҳарни (яъни, Маккани) мисол келтирур: у тинч, сокин (шаҳар) эди, ҳар томондан ризқу рўзи бекаму-кўст келиб турар эди. Бас, (қачонки) у (яъни, унинг аҳолиси) Аллоҳнинг неъматига ношукрлик қилгач, Аллоҳ у (шаҳар аҳолисига) бу «хунарлари» (куфру исёнлари) сабабли очарчилик ва нотинчлик балосини тотдириб қўйди.
119. Сўнгра (билингки), албатта, Парвардигорингиз, билмаган ҳолда ёмонлик — гуноҳ қилиб қўйиб, кейин тавба қилган ва ўзларини тузатган кишилар учун, шак-шубҳасиз, ўша (тавба-тазарруъларидан) сўнг Парвардигорингиз (уларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир.
122. Биз унга бу дунёда чиройли (обрў-эътибор) ато этдик (зеро, барча динларнинг аҳллари Иброҳим алайҳиссаломнинг номларини ҳурмат билан тилга оладилар). Албатта, у Охиратда ҳам солиҳ — яқинларимиздандир.
124. «Шанба» (у кунни улуғлаш) фақатгина у кун ҳақида ихтилоф қилган кимсаларнинг (яъни, яҳудийларнинг) устига (фарз) қилингандир. Албатта, Парвардигорингиз Қиёмат Кунида уларнинг ўртасида ўзлари ихтилоф қилиб ўтган нарсалар тўғрисида ҳукм қилур.
И з о ҳ. Яҳудийлар: «Муҳаммад Иброҳимнинг динига қарши чиқди, Иброҳим шанба кунини улуғлар эди, Муҳаммад эса жума улуғ кун дейди», дедилар. Шунда шанба кунини улуғлаш Иброҳим алайҳиссаломнинг динларида бўлмаганини таъкидлаб, ушбу оят нозил бўлди.
125. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала — мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билур ва У зот ҳидоят топгувчи кишиларни ҳам жуда яхши билур.
పవిత్ర ఖురాన్ యొక్క భావార్థాల అనువాదం - ఉజ్బెక్ అనువాదం - అలావుద్దీన్ మన్సూర్ - అనువాదాల విషయసూచిక
అల్ మలిక్ ఫహద్ అల్ ఖుర్ఆన్ అల్ కరీమ్ ప్రింటింగ్ ప్రెస్, మదీనా మునవ్వరహ్, హిజ్రీ 1412 ముద్రణ - రువ్వాద్ అనువాద కేంద్రం పర్యవేక్షణలో సరిదిద్ద బడింది – రువ్వాద్ అనువాద కేంద్రం పర్యవేక్షణలో సరిదిద్ద బడింది – మీ అభిప్రాయం పంపేందుకు, క్వాలిటీ అంచనా వేసేందుకు మరియు నిరంతరం అభివృద్ధి చేసేందుకు వీలుగా ఒరిజినల్ అనువాదం కూడా అందుబాటులో ఉంచబడింది.
Contents of the translations can be downloaded and re-published, with the following terms and conditions:
1. No modification, addition, or deletion of the content.
2. Clearly referring to the publisher and the source (QuranEnc.com).
3. Mentioning the version number when re-publishing the translation.
4. Keeping the transcript information inside the document.
5. Notifying the source (QuranEnc.com) of any note on the translation.
6. Updating the translation according to the latest version issued from the source (QuranEnc.com).
7. Inappropriate advertisements must not be included when displaying translations of the meanings of the Noble Quran.
అన్వేషణ ఫలితాలు:
API specs
Endpoints:
Sura translation
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/sura/{translation_key}/{sura_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified sura (by its number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114)
Returns:
json object containing array of objects, each object contains the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".
GET / https://quranenc.com/api/v1/translation/aya/{translation_key}/{sura_number}/{aya_number} description: get the specified translation (by its translation_key) for the speicified aya (by its number sura_number and aya_number)
Parameters: translation_key: (the key of the currently selected translation) sura_number: [1-114] (Sura number in the mosshaf which should be between 1 and 114) aya_number: [1-...] (Aya number in the sura)
Returns:
json object containing the "sura", "aya", "translation" and "footnotes".