แปล​ความหมาย​อัลกุรอาน​ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - สารบัญ​คำแปล


แปลความหมาย​ อายะฮ์: (115) สูเราะฮ์: Al-Baqarah
وَلِلَّهِ ٱلۡمَشۡرِقُ وَٱلۡمَغۡرِبُۚ فَأَيۡنَمَا تُوَلُّواْ فَثَمَّ وَجۡهُ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ وَٰسِعٌ عَلِيمٞ
Машриқу мағриб ва улар орасидаги ҳамма нарса Аллоҳнинг мулкидир. У бандаларини Ўзи истаган ишга буюради. Қайси тарафга юзлансангизлар, ўша тарафда Аллоҳни топасизлар. У сизларни Байтул-мақдис ёки Каъба тарафга юзланишга буюрса ҳам, ёки хато қилиб, ёхуд имкони йўқлиги туфайли қибладан бошқа тарафга юзланиб қолсангизлар ҳам зиёни йўқ. Чунки тарафларнинг ҳаммаси Аллоҳники. У бутун халқини Ўз раҳмати ва тавфиқига буркагандир. Уларнинг ниятларини ҳам, амалларини ҳам билиб турадиган буюк Зотдир.
ตัฟสีรต่างๆ​ ภาษาอาหรับ:
ประโยชน์​ที่​ได้รับ​:
• الكفر ملة واحدة وإن اختلفت أجناس أهله وأماكنهم، فهم يتشابهون في كفرهم وقولهم على الله بغير علم.
Куфр жойлари ва аҳлининг жинслари турлича бўлишига қарамай, битта миллатдир. Улар куфрда ва Аллоҳ ҳақида билмасдан гапириш борасида баробардирлар.

• أعظم الناس جُرْمًا وأشدهم إثمًا من يصد عن سبيل الله، ويمنع من أراد فعل الخير.
Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган, одамларни яхши ишларни қилишга қўймайдиган кимсалар энг қаттиқ гуноҳкорлар, ашаддий осийлардир.

• تنزّه الله تعالى عن الصاحبة والولد، فهو سبحانه لا يحتاج لخلقه.
Аллоҳ таоло жуфт ва боладан, ҳар қандай нуқсондан покдир. У зот Ўзи яратган махлуқотларига муҳтож эмас.

 
แปลความหมาย​ อายะฮ์: (115) สูเราะฮ์: Al-Baqarah
สารบัญสูเราะฮ์ หมายเลข​หน้า​
 
แปล​ความหมาย​อัลกุรอาน​ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - สารบัญ​คำแปล

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

ปิด