แปล​ความหมาย​อัลกุรอาน​ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - สารบัญ​คำแปล


แปลความหมาย​ อายะฮ์: (20) สูเราะฮ์: Al-Jāthiyah
هَٰذَا بَصَٰٓئِرُ لِلنَّاسِ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٞ لِّقَوۡمٖ يُوقِنُونَ
Элчимизга нозил қилинган бу Қуръон одамлар учун кўнгил кўзларидирки, у орқали ҳақ билан ботилни ажратиб оладилар. Унинг ҳақ эканига тўла ишонч ҳосил қилган қавм учун эса ҳаққа етакловчи ҳидоят ва раҳматдир. Чунки айнан ўшалар Парвардигорларини рози қилиш учун тўғри йўлдан борадилар. Кейин Аллоҳ уларни дўзахдан асраб, жаннатга киритади.
ตัฟสีรต่างๆ​ ภาษาอาหรับ:
ประโยชน์​ที่​ได้รับ​:
• العفو والتجاوز عن الظالم إذا لم يُظهر الفساد في الأرض، ويَعْتَدِ على حدود الله؛ خلق فاضل أمر الله به المؤمنين إن غلب على ظنهم العاقبة الحسنة.
Ер юзида ошкора бузуқлик қилмаган, Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошмаган золимни кечириб юбориш фазилатли хулқдир. Аллоҳ мўминни шундай қилишга буюради. Хуллас, мўмин киши кечириб юбориш яхши натижага олиб боради, деган гумонда бўлса, кечириб юборсин.

• وجوب اتباع الشرع والبعد عن اتباع أهواء البشر.
Шариатга эргашиш ва одамларнинг ҳавойи нафсларига эргашмаслик вожиб.

• كما لا يستوي المؤمنون والكافرون في الصفات، فلا يستوون في الجزاء.
Мўминлар билан кофирлар таърифу тавсифда ҳам, жазо ёки мукофот олишда ҳам баробар эмас.

• خلق الله السماوات والأرض وفق حكمة بالغة يجهلها الماديون الملحدون.
Аллоҳ осмонлару ерни бир етук ҳикмат билан яратди. Уни худосиз даҳрийлар англамайдилар.

 
แปลความหมาย​ อายะฮ์: (20) สูเราะฮ์: Al-Jāthiyah
สารบัญสูเราะฮ์ หมายเลข​หน้า​
 
แปล​ความหมาย​อัลกุรอาน​ - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - สารบัญ​คำแปล

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

ปิด