Check out the new design

แปล​ความหมาย​อัลกุรอาน​ - คำแปลภาษาอุซเบก - โดยศูนย์การแปลรุว๊าด * - สารบัญ​คำแปล

PDF XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

แปลความหมาย​ สูเราะฮ์: Yūnus   อายะฮ์:
قُلۡ هَلۡ مِن شُرَكَآئِكُم مَّن يَبۡدَؤُاْ ٱلۡخَلۡقَ ثُمَّ يُعِيدُهُۥۚ قُلِ ٱللَّهُ يَبۡدَؤُاْ ٱلۡخَلۡقَ ثُمَّ يُعِيدُهُۥۖ فَأَنَّىٰ تُؤۡفَكُونَ
Айтинг: «Бутларингиз орасида дастлаб ўзи яратиб, кейин яна қайта ярата оладигани борми?!» Айтинг: «Аллоҳ дастлаб Ўзи яратиб, кейин яна Ўзи қайта яратур. Бас, қаён бурилиб кетмоқдасизлар?!»
ตัฟสีรต่างๆ​ ภาษาอาหรับ:
قُلۡ هَلۡ مِن شُرَكَآئِكُم مَّن يَهۡدِيٓ إِلَى ٱلۡحَقِّۚ قُلِ ٱللَّهُ يَهۡدِي لِلۡحَقِّۗ أَفَمَن يَهۡدِيٓ إِلَى ٱلۡحَقِّ أَحَقُّ أَن يُتَّبَعَ أَمَّن لَّا يَهِدِّيٓ إِلَّآ أَن يُهۡدَىٰۖ فَمَا لَكُمۡ كَيۡفَ تَحۡكُمُونَ
Айтинг: «Бутларингиз орасида ҳаққа ҳидоят қила оладигани борми?!» Айтинг: «Аллоҳ ҳаққа ҳидоят қилур. Итоат этилишга ҳаққа ҳидоят қиладиган Зот ҳақлироқми ёки ҳидоят қила олмайдиган, балки ўзи ҳидоятга муҳтож бўлганми?! Сизларга не бўлди?! Қандай ҳукм чиқармоқдасиз?!»
ตัฟสีรต่างๆ​ ภาษาอาหรับ:
وَمَا يَتَّبِعُ أَكۡثَرُهُمۡ إِلَّا ظَنًّاۚ إِنَّ ٱلظَّنَّ لَا يُغۡنِي مِنَ ٱلۡحَقِّ شَيۡـًٔاۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمُۢ بِمَا يَفۡعَلُونَ
Уларнинг кўплари фақат гумонга эргашадилар. Гумон эса ҳақиқат ўрнини заррача босолмайди. Албатта, Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини Билгувчидир.
ตัฟสีรต่างๆ​ ภาษาอาหรับ:
وَمَا كَانَ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانُ أَن يُفۡتَرَىٰ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَلَٰكِن تَصۡدِيقَ ٱلَّذِي بَيۡنَ يَدَيۡهِ وَتَفۡصِيلَ ٱلۡكِتَٰبِ لَا رَيۡبَ فِيهِ مِن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Ушбу Қуръон Аллоҳдан бошқа биров томонидан тўқилган эмас. Балки у ўзидан олдингининг тасдиғи ва китобнинг тафсилотидир. Унда ҳеч шубҳа йўқ. У оламларнинг Парвардигори тарафидандир.
ตัฟสีรต่างๆ​ ภาษาอาหรับ:
أَمۡ يَقُولُونَ ٱفۡتَرَىٰهُۖ قُلۡ فَأۡتُواْ بِسُورَةٖ مِّثۡلِهِۦ وَٱدۡعُواْ مَنِ ٱسۡتَطَعۡتُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ
Ёки ўзи тўқиган, дейдиларми? Айтинг: «Агар ростгўй бўлсангиз, унга ўхшаш бир сурани келтиринг, Аллоҳдан бошқа кучингиз етганича одамингизни чақиринг».
ตัฟสีรต่างๆ​ ภาษาอาหรับ:
بَلۡ كَذَّبُواْ بِمَا لَمۡ يُحِيطُواْ بِعِلۡمِهِۦ وَلَمَّا يَأۡتِهِمۡ تَأۡوِيلُهُۥۚ كَذَٰلِكَ كَذَّبَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۖ فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلظَّٰلِمِينَ
Йўқ, улар ўзлари тўла билмаган нарсани ёлғонга чиқардилар. Унинг таъвили ҳали уларга етиб келмаганди. Улардан олдингилар ҳам худди шундай ёлғонга чиқаргандилар. Золимларнинг оқибати нима бўлганига назар солинг!
ตัฟสีรต่างๆ​ ภาษาอาหรับ:
وَمِنۡهُم مَّن يُؤۡمِنُ بِهِۦ وَمِنۡهُم مَّن لَّا يُؤۡمِنُ بِهِۦۚ وَرَبُّكَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُفۡسِدِينَ
Уларнинг орасида унга ишонадиганлари ҳам бор. Уларнинг орасида унга ишонмайдиганлари ҳам бор. Парвардигорингиз бузғунчи кимсаларни жуда яхши билгувчидир.
ตัฟสีรต่างๆ​ ภาษาอาหรับ:
وَإِن كَذَّبُوكَ فَقُل لِّي عَمَلِي وَلَكُمۡ عَمَلُكُمۡۖ أَنتُم بَرِيٓـُٔونَ مِمَّآ أَعۡمَلُ وَأَنَا۠ بَرِيٓءٞ مِّمَّا تَعۡمَلُونَ
Агар улар сизни ёлғончига чиқарсалар, айтинг: «Менга ўзимнинг амалим, сизларга ўзингизнинг амалингиз. Сизлар мен қилаётган ишлардан поксизлар ва мен сизлар қилаётган ишлардан покман».
ตัฟสีรต่างๆ​ ภาษาอาหรับ:
وَمِنۡهُم مَّن يَسۡتَمِعُونَ إِلَيۡكَۚ أَفَأَنتَ تُسۡمِعُ ٱلصُّمَّ وَلَوۡ كَانُواْ لَا يَعۡقِلُونَ
Улар орасида сизга қулоқ соладиганлари ҳам бор. Ўзлари ақлларини ишлатмасалар, сиз гарангларга эшиттира олармидингиз?!
ตัฟสีรต่างๆ​ ภาษาอาหรับ:
 
แปลความหมาย​ สูเราะฮ์: Yūnus
สารบัญสูเราะฮ์ หมายเลข​หน้า​
 
แปล​ความหมาย​อัลกุรอาน​ - คำแปลภาษาอุซเบก - โดยศูนย์การแปลรุว๊าด - สารบัญ​คำแปล

แปลโดยทีมงานศูนย์แปลรุว๊าด ร่วมกับสมาคมการเผยแพร่ศาสนาอิสลามที่รอบวะฮ์ และสมาคมบริการเนื้อหาอิสลามด้วยภาษาต่าง ๆ

ปิด