Salin ng mga Kahulugan ng Marangal na Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Indise ng mga Salin


Salin ng mga Kahulugan Ayah: (140) Surah: Al-Baqarah
أَمۡ تَقُولُونَ إِنَّ إِبۡرَٰهِـۧمَ وَإِسۡمَٰعِيلَ وَإِسۡحَٰقَ وَيَعۡقُوبَ وَٱلۡأَسۡبَاطَ كَانُواْ هُودًا أَوۡ نَصَٰرَىٰۗ قُلۡ ءَأَنتُمۡ أَعۡلَمُ أَمِ ٱللَّهُۗ وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّن كَتَمَ شَهَٰدَةً عِندَهُۥ مِنَ ٱللَّهِۗ وَمَا ٱللَّهُ بِغَٰفِلٍ عَمَّا تَعۡمَلُونَ
Эй аҳли китоб, нималар деяпсизлар? Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодидан тарқаган пайғамбарлар яҳуд ё насроний бўлганми? Айтинг, эй Муҳаммад алайҳиссалом: "Сизлар кўпроқ биласизларми, Аллоҳми?" Агар улар ўша ўтган пайғамбарларни ўзларининг динида бўлган, десалар, бу гаплари ғирт ёлғон. Чунки уларнинг туғилиши ҳам, вафот этиши ҳам Таврот ва Инжил нозил бўлишидан олдин бўлган. Шундан кўриниб турибдики, улар Аллоҳ ва пайғамбарлар ҳақида ёлғон гапиряптилар. Улар ўзларига нозил қилинган ҳақиқатни яширяптилар. Аллоҳ тарафидан берилган гувоҳликни яширган кимсадан кўра золимроқ кимса йўқ. Аҳли китоблар шу ишни қилдилар. Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан ғофил эмас. Ҳаммасини кўриб-билиб турибди. Ўша ишларингизнинг жазо ёки мукофотини яқинда беради.
Ang mga Tafsir na Arabe:
Ilan sa mga Pakinabang ng mga Ayah sa Pahinang Ito:
• أن دعوى أهل الكتاب أنهم على الحق لا تنفعهم وهم يكفرون بما أنزل الله على نبيه محمد صلى الله عليه وسلم.
Аҳли китобнинг биз ҳақмиз, деган даъволари пуч, ёлғон. Чукни улар Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилган ҳақ динга куфир келтирдилар.

• سُمِّي الدين صبغة لظهور أعماله وسَمْته على المسلم كما يظهر أثر الصبغ في الثوب.
Дин ранг, деб номланди. Чунки ранг кийимда кўринганидек, диннинг белгилари мусулмоннинг амалларида ва ахлоқида кўриниб туради.

• أن الله تعالى قد رَكَزَ في فطرةِ خلقه جميعًا الإقرارَ بربوبيته وألوهيته، وإنما يضلهم عنها الشيطان وأعوانه.
Аллоҳ таоло ҳамма махлуқотларининг табиатига Ўзининг парвардигорлиги ва маъбудлигига иқрор бўлиш ҳиссини ўрнатиб қўйди. Бу нарсадан уларни адаштиришга уринаётганлар шайтон ва унинг лашкарларидир.

 
Salin ng mga Kahulugan Ayah: (140) Surah: Al-Baqarah
Indise ng mga Surah Numero ng Pahina
 
Salin ng mga Kahulugan ng Marangal na Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Indise ng mga Salin

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Isara