Salin ng mga Kahulugan ng Marangal na Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Indise ng mga Salin


Salin ng mga Kahulugan Ayah: (235) Surah: Al-Baqarah
وَلَا جُنَاحَ عَلَيۡكُمۡ فِيمَا عَرَّضۡتُم بِهِۦ مِنۡ خِطۡبَةِ ٱلنِّسَآءِ أَوۡ أَكۡنَنتُمۡ فِيٓ أَنفُسِكُمۡۚ عَلِمَ ٱللَّهُ أَنَّكُمۡ سَتَذۡكُرُونَهُنَّ وَلَٰكِن لَّا تُوَاعِدُوهُنَّ سِرًّا إِلَّآ أَن تَقُولُواْ قَوۡلٗا مَّعۡرُوفٗاۚ وَلَا تَعۡزِمُواْ عُقۡدَةَ ٱلنِّكَاحِ حَتَّىٰ يَبۡلُغَ ٱلۡكِتَٰبُ أَجَلَهُۥۚ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا فِيٓ أَنفُسِكُمۡ فَٱحۡذَرُوهُۚ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ غَفُورٌ حَلِيمٞ
Эридан боин (бошқага эрга тегиши мумкин бўладиган) талоқ олган ёки эри ўлган аёлга иддаси ичида, "иддангиз тугаса, айтиб қўйинг", деганга ўхшаш иборалар билан ишоралар бериш мумкин. Аммо, иддангиз тугаса, сизга уйланаман, дея аниқ ваъда бериш мумкин эмас. Аммо иддаси чиққанидан кейин уйланишни кўнглига тугиб қўйган бўлса, зарари йўқ. Бу гапни яқинда очиқлашингизни Аллоҳ билиб турибди. Шунинг учун очиқ айтишга эмас, ишора қилишга рухсат берди. Идда ичидаги аёлга яширин тарзда уйланишга ваъда берманглар, улар билан ваъдалашманглар, келишиб олманглар. Билингларки, Аллоҳ қалбингларда нима кечаётганини ҳам билиб туради. Ундан қўрқинглар, буйруқларига зид иш қилманглар. Яна билингларки, Аллоҳ тавба қилган бандасини кечирадиган Кечиримли ва жазони тезлаштирмайдиган Ҳалим Зотдир.
Ang mga Tafsir na Arabe:
Ilan sa mga Pakinabang ng mga Ayah sa Pahinang Ito:
• مشروعية العِدة على من توفي عنها زوجها بأن تمتنع عن الزينة والزواج مدة أربعة أشهر وعشرة أيام.
Эри ўлган аёлнинг тўрт ою ўн кун пардоз-андоз қилиш ва эрга тегиш каби ишлардан тийилиб, идда тутиши шариатдандир.

• معرفة المؤمن باطلاع الله عليه تَحْمِلُه على الحذر منه تعالى والوقوف عند حدوده.
Мўминнинг Аллоҳ ҳамма нарсани кўриб-билиб турганини англаши Аллоҳдан кўпроқ тақво қилишига, Аллоҳнинг ҳудудларидан ошмаслигига ундаб туради.

• الحث على المعاملة بالمعروف بين الأزواج والأقارب، وأن يكون العفو والمسامحة أساس تعاملهم فيما بينهم.
Эр-хотин ва қариндошлар ўзаро яхши муомалада бўлсинлар. Ўзаро муомаланинг асоси олийжаноблик ва бағрикенглик бўлсин.

 
Salin ng mga Kahulugan Ayah: (235) Surah: Al-Baqarah
Indise ng mga Surah Numero ng Pahina
 
Salin ng mga Kahulugan ng Marangal na Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Indise ng mga Salin

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Isara