Salin ng mga Kahulugan ng Marangal na Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Indise ng mga Salin


Salin ng mga Kahulugan Ayah: (93) Surah: Āl-‘Imrān
۞ كُلُّ ٱلطَّعَامِ كَانَ حِلّٗا لِّبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ إِلَّا مَا حَرَّمَ إِسۡرَٰٓءِيلُ عَلَىٰ نَفۡسِهِۦ مِن قَبۡلِ أَن تُنَزَّلَ ٱلتَّوۡرَىٰةُۚ قُلۡ فَأۡتُواْ بِٱلتَّوۡرَىٰةِ فَٱتۡلُوهَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ
Бани Исроилга ҳамма хуш таомлар ҳалол эди. Фақат Яъқуб алайҳиссалом Таврот нозил бўлишидан олдин ўзига ҳаром қилиб олган озуқаларгина ҳаром қилинганди. Яҳудлар даъво қилаётганидек, улар Тавротда ҳаром қилинмаганди. Эй Пайғамбар алайҳиссалом: "Даъвойинглар рост бўлса, Тавротни олиб келинглар ва ўқинглар", деб айтинг. Шу билан улар мот бўлдилар ва Тавротни олиб келмадилар. Бу яҳудлар ўзларининг тўқималарини Тавротга қўшиб юборганларини кўрсатувчи далиллардан биридир.
Ang mga Tafsir na Arabe:
Ilan sa mga Pakinabang ng mga Ayah sa Pahinang Ito:
• كَذِبُ اليهود على الله تعالى وأنبيائه، ومن كذبهم زعمهم أن تحريم يعقوب عليه السلام لبعض الأطعمة نزلت به التوراة.
Яҳудлар Аллоҳга ва пайғамбарларига бўҳтон қилдилар. Яъқуб алайҳиссаломнинг ўзига ўзи айрим таомларни ҳаром қилиб олганини бу ҳукм Тавротда нозил бўлган дейишлари шу бўҳтоннинг бир кўринишидир.

• أعظم أماكن العبادة وأشرفها البيت الحرام، فهو أول بيت وضع لعبادة الله، وفيه من الخصائص ما ليس في سواه.
Ибодатгоҳларнинг энг улуғи ва энг шарафлиги Байтул-Ҳаромдир. У Аллоҳга ибодат қилиш учун қурилган дастлабки уйдир. Ундаги кўп хусусиятлар бошқа ибодатгоҳларда топилмайди.

• ذَكَرَ الله وجوب الحج بأوكد ألفاظ الوجوب تأكيدًا لوجوبه.
Аллоҳ ҳажнинг фарзлигини кучли иборада ифодалади ва бу билан унинг фарзлигини алоҳида таъкидлади.

 
Salin ng mga Kahulugan Ayah: (93) Surah: Āl-‘Imrān
Indise ng mga Surah Numero ng Pahina
 
Salin ng mga Kahulugan ng Marangal na Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Indise ng mga Salin

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Isara