Salin ng mga Kahulugan ng Marangal na Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم * - Indise ng mga Salin


Salin ng mga Kahulugan Ayah: (48) Surah: Al-Mā’idah
وَأَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ مُصَدِّقٗا لِّمَا بَيۡنَ يَدَيۡهِ مِنَ ٱلۡكِتَٰبِ وَمُهَيۡمِنًا عَلَيۡهِۖ فَٱحۡكُم بَيۡنَهُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُۖ وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَهُمۡ عَمَّا جَآءَكَ مِنَ ٱلۡحَقِّۚ لِكُلّٖ جَعَلۡنَا مِنكُمۡ شِرۡعَةٗ وَمِنۡهَاجٗاۚ وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ لَجَعَلَكُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَلَٰكِن لِّيَبۡلُوَكُمۡ فِي مَآ ءَاتَىٰكُمۡۖ فَٱسۡتَبِقُواْ ٱلۡخَيۡرَٰتِۚ إِلَى ٱللَّهِ مَرۡجِعُكُمۡ جَمِيعٗا فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمۡ فِيهِ تَخۡتَلِفُونَ
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сизга Қуръонни Аллоҳ тарафидан эканига ҳеч шак-шубҳа аралашмаган ҳаққирост қилиб туширдик. У ўзидан олдинги самовий китобларни тасдиқлаб ва улар устидан назорат ўрнатиб келди. Олдинги китоблардан Қуръонга мувофиқ жойи ҳақдир, қолгани эса ботил. Шундай экан, одамлар орасида Аллоҳ сизга нозил қилган ваҳий билан ҳакамлик қилинг. Ўзингизга нозил бўлган шак-шубҳасиз ҳақни қўйиб, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашиб кетманг. Ҳар бир умматга амалий ҳукмлардан иборат бир шариат ва ҳидоятни топиб олишлари учун бир йўл қилиб бердик. Аллоҳ хоҳлаганида ҳамма шариатларни битта қилиб қўярди. Лекин У Зот синов учун шундай қилди. Токи, осий итоаткордан ажралсин. Шундай экан, эзгуликлар қилишга ва ёвузликлардан тийилишга шошилинглар. Қиёмат куни борар жойингиз Аллоҳгадир. Ўшанда Аллоҳ сизлар ихтилоф қилган ишлар ҳақида хабар берур ва қилган амалларингизга яраша сизларга жазо ёки мукофот тайин қилур.
Ang mga Tafsir na Arabe:
Ilan sa mga Pakinabang ng mga Ayah sa Pahinang Ito:
• الأنبياء متفقون في أصول الدين مع وجود بعض الفروق بين شرائعهم في الفروع.
Пайғамбарлар диннинг асли-асосларида бир-бирларидан фарқ қилмайдилар. Улар орасида айрим жузъий ҳукмлардагина фарқлар бор.

• وجوب تحكيم شرع الله والإعراض عمّا عداه من الأهواء.
Фақат Аллоҳнинг шариатинигина ҳакам қилиб олиш, ундан бошқа ҳар қандай хоҳиш-истаклардан юз ўгириш вожиб.

• ذم التحاكم إلى أحكام أهل الجاهلية وأعرافهم.
Жоҳилият аҳли ва улар орасида таниқли бўлган кимсалар олдига ҳукм сўраб бориш қораланяпти.

 
Salin ng mga Kahulugan Ayah: (48) Surah: Al-Mā’idah
Indise ng mga Surah Numero ng Pahina
 
Salin ng mga Kahulugan ng Marangal na Qur'an - الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم - Indise ng mga Salin

الترجمة الأوزبكية للمختصر في تفسير القرآن الكريم، صادر عن مركز تفسير للدراسات القرآنية.

Isara