Check out the new design

قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - قۇرئان كەرىم قىسقىچە تەپسىرىنىڭ ئۆزبەكچە تەرجىمىسى * - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى


مەنالار تەرجىمىسى سۈرە: ئەبەسە   ئايەت:

Абаса

سۈرىنىڭ مەقسەتلىرىدىن:
تذكير الكافرين المستغنين عن ربهم ببراهين البعث.
Парвардигоридан ўзини беҳожат биладиган кофирларга қайта тирилиш ҳужжатлари билан эслатма бериш.

عَبَسَ وَتَوَلَّىٰٓ
Пайғамбар алайҳиссалом унга қовоқ солди ва юз ўгирди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
أَن جَآءَهُ ٱلۡأَعۡمَىٰ
Пайғамбар алайҳиссалом мушрикларнинг зодагонларини зора ҳидоятга кириб қолса, деган умидда даъват қилаётган пайтида кўзи ожиз Абдуллоҳ ибн Умму Мактум у зотнинг олдига келиб, ҳидоятга бошлашини сўради. Зоти муборак унинг халақит қилганини оғир олиб, унга қовоқ солди ва ундан юз ўгирди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَمَا يُدۡرِيكَ لَعَلَّهُۥ يَزَّكَّىٰٓ
Эй Пайғамбар, сиз қаердан биласиз? Балки мана шу кўр киши гуноҳларидан покланар?
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
أَوۡ يَذَّكَّرُ فَتَنفَعَهُ ٱلذِّكۡرَىٰٓ
Ёки сиздан эшитган панд-насиҳатлардан сабоқ олиб, ундан фойдаланар?
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
أَمَّا مَنِ ٱسۡتَغۡنَىٰ
Бироқ мол-дунёси туфайли ўзини иймондан беҳожат тутган кимсага эса
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَأَنتَ لَهُۥ تَصَدَّىٰ
Сиз унга юзланиб, пешвоз чиқяпсиз.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَمَا عَلَيۡكَ أَلَّا يَزَّكَّىٰ
Агар у Аллоҳга тавба қилиб, гуноҳларидан покланмаса, сизга нима зиён етарди?
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَأَمَّا مَن جَآءَكَ يَسۡعَىٰ
Энди олдингизга яхшилик умидида елиб-югуриб келган кишига келсак,
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَهُوَ يَخۡشَىٰ
Аллоҳдан қўрқиб.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَأَنتَ عَنۡهُ تَلَهَّىٰ
У одамни қўйиб, мушрикларнинг зодагонлари билан овора бўлмоқдасиз.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
كَلَّآ إِنَّهَا تَذۡكِرَةٞ
Бу ишингиз тўғри эмас. Қуръон оятлари уларни қабул қиладиган кишилар учун панд-насиҳат ва эслатма, холос.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَمَن شَآءَ ذَكَرَهُۥ
Ким хоҳласа, Аллоҳни зикр қилади ва Қуръон оятларидан сабоқ олади.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فِي صُحُفٖ مُّكَرَّمَةٖ
Бу Қуръон фаришталар ҳузуридаги азизу мукаррам саҳифалардадир.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
مَّرۡفُوعَةٖ مُّطَهَّرَةِۭ
Юксак даражага кўтарилган, покиза, булғанмайдиган, кирланмайдиган
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
بِأَيۡدِي سَفَرَةٖ
Улар элчи фаришталарнинг қўлларидадир.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
كِرَامِۭ بَرَرَةٖ
Улар Парвардигорларининг наздида улуғ, ибодат ва яхшиликларни кўп қилувчи фаришталардир.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
قُتِلَ ٱلۡإِنسَٰنُ مَآ أَكۡفَرَهُۥ
Кофирга лаънат бўлсин! Бунчалар Аллоҳга кофирлик қилмаса!
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
مِنۡ أَيِّ شَيۡءٍ خَلَقَهُۥ
Аллоҳ уни нимадан яратдики, ерда бунчалар кибрланиб, У Зотга куфр келтиради?!
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
مِن نُّطۡفَةٍ خَلَقَهُۥ فَقَدَّرَهُۥ
Уни арзимас сувдан яратди ҳамда унинг яралишини кетма-кет босқичларга бўлди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
ثُمَّ ٱلسَّبِيلَ يَسَّرَهُۥ
Мана шу босқичлардан сўнг онасининг қорнидан чиқишини осон қилди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
ثُمَّ أَمَاتَهُۥ فَأَقۡبَرَهُۥ
Дунё ҳаётида белгилаб қўйилган умри тугагач, уни вафот топдирди ва то қайта тирилгунича қабрда қолдирди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
ثُمَّ إِذَا شَآءَ أَنشَرَهُۥ
Сўнгра Ўзи хоҳлаган пайтда уни ҳисоб-китоб қилиш учун қайта тирилтиради.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
كَلَّا لَمَّا يَقۡضِ مَآ أَمَرَهُۥ
Гўёки, зиммасидаги Аллоҳнинг ҳаққини адо қилиб қўйганмиш. Асло! Иш у ўйлаганидек эмас. У Аллоҳ унга фарз қилган вазифаларни бажармади.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَلۡيَنظُرِ ٱلۡإِنسَٰنُ إِلَىٰ طَعَامِهِۦٓ
Аллоҳга куфр келтираётган инсон тановул қилаётган таоми қандай пайдо бўлганига бир боқсин-чи!
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
أَنَّا صَبَبۡنَا ٱلۡمَآءَ صَبّٗا
Озуқасининг асли самодан сел бўлиб қуйилаётган ёмғирдандир.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
ثُمَّ شَقَقۡنَا ٱلۡأَرۡضَ شَقّٗا
Сўнгра ўсимликлар униб чиқиши учун ерни ёрдик.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَأَنۢبَتۡنَا فِيهَا حَبّٗا
Бас, биз унда буғдой, маккажўхори ва бошқа дон-дунларни ўстириб қўйдик.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَعِنَبٗا وَقَضۡبٗا
Унда узум ва ҳайвонларига ем бўлиши учун янги беда – ўт-ўланларни ундирдик.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَزَيۡتُونٗا وَنَخۡلٗا
Яна зайтун ва хурмоларни ўстирдик.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَحَدَآئِقَ غُلۡبٗا
Дарахтлари сероб боғу-бўстонларни ўстирдик.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَفَٰكِهَةٗ وَأَبّٗا
У ерда мева-чеваларни ўстирдик, ҳайвонларингиз ўтлаб юриши учун ўтлоқларни кўкартирдик.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
مَّتَٰعٗا لَّكُمۡ وَلِأَنۡعَٰمِكُمۡ
Ўзларингиз ва ҳайвонларингизга фойдали бўлиши учун.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
فَإِذَا جَآءَتِ ٱلصَّآخَّةُ
Бас, қачонки, қулоқларни батанг қилувчи даҳшатли қичқириқ келса, яъни, Сур карнайи иккинчи марта чалинса,
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
يَوۡمَ يَفِرُّ ٱلۡمَرۡءُ مِنۡ أَخِيهِ
У кунда киши ўзининг ака-укасидан тонади.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَأُمِّهِۦ وَأَبِيهِ
Ўзининг ота-онасидан юз ўгиради.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَصَٰحِبَتِهِۦ وَبَنِيهِ
Хотин, бола-чақасидан қочади.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
لِكُلِّ ٱمۡرِيٕٖ مِّنۡهُمۡ يَوۡمَئِذٖ شَأۡنٞ يُغۡنِيهِ
У куннинг шиддатли ғам-алами туфайли ҳар бир кимса ўз дарди билан овора бўлиб, бошқаларга эътибор беролмайди.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وُجُوهٞ يَوۡمَئِذٖ مُّسۡفِرَةٞ
У кунда саодатли кишиларнинг юзлари нурафшондир.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
ضَاحِكَةٞ مُّسۡتَبۡشِرَةٞ
Аллоҳ Ўз раҳмати ила уларга тайёрлаб қўйган мукофотдан кулиб, қувнаб кетадилар.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
وَوُجُوهٞ يَوۡمَئِذٍ عَلَيۡهَا غَبَرَةٞ
У кунда бадбахтларнинг юзларида чанг-ғубор бўлур - юзи тунд кўринур.
ئەرەپچە تەپسىرلەر:
بۇ بەتتىكى ئايەتلەردىن ئېلىنغان مەزمۇنلار:
• عتاب الله نبيَّه في شأن عبد الله بن أم مكتوم دل على أن القرآن من عند الله.
Аллоҳ Таолонинг Абдуллоҳ ибн умми Мактум туфайли ўз пайғамбарини маломат қилиши Қуръони Каримнинг Аллоҳдан эканлигига далилдир.

• الاهتمام بطالب العلم والمُسْتَرْشِد.
Толиби илм ва тўғри йўл изловчиларга алоҳида эътибор қаратиш.

• شدة أهوال يوم القيامة حيث لا ينشغل المرء إلا بنفسه، حتى الأنبياء يقولون: نفسي نفسي.
Қиёмат кунининг даҳшатлари туфайли кишининг фақат ўзи билангина овора бўлиб қолиши. Ҳатто пайғамбарлар: ”Ўзим, ўзим”, деб қоладилар.

 
مەنالار تەرجىمىسى سۈرە: ئەبەسە
سۈرە مۇندەرىجىسى بەت نومۇرى
 
قۇرئان كەرىم مەنىلىرىنىڭ تەرجىمىسى - قۇرئان كەرىم قىسقىچە تەپسىرىنىڭ ئۆزبەكچە تەرجىمىسى - تەرجىمىلەر مۇندەرىجىسى

قۇرئان تەتقىقاتى تەپسىر مەركىزى چىقارغان.

تاقاش