Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, мутаржим: Алоуддин Мансур * - Таржималар мундарижаси

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Наср сураси   Оят:

Наср сураси

إِذَا جَآءَ نَصۡرُ ٱللَّهِ وَٱلۡفَتۡحُ
1. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қачон Аллоҳнинг ёрдами ва ғалаба келса;
Арабча тафсирлар:
وَرَأَيۡتَ ٱلنَّاسَ يَدۡخُلُونَ فِي دِينِ ٱللَّهِ أَفۡوَاجٗا
2. Ва одамлар тўп-тўп бўлишиб, Аллоҳнинг дини (Ислом)га кираётганларини кўрсангиз;
Арабча тафсирлар:
فَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ وَٱسۡتَغۡفِرۡهُۚ إِنَّهُۥ كَانَ تَوَّابَۢا
3. Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни ҳар қандай «шерик»лардан) покланг ва У зотдан мағфират сўранг! Зеро, У тавбаларни қабул қилгувчи бўлган Зотдир.
И з о ҳ. Ушбу сураи каримада мўмин-мусулмонларнинг вазифаси имконлари борича диннинг равнақи йўлида саъй-ҳаракат қилиш эканига, ғалабани эса ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи беришига ишора бор.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Наср сураси
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима, мутаржим: Алоуддин Мансур - Таржималар мундарижаси

Қуръон Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси, мутаржим: Алоуддин Мансур, 1430 ҳ. йили нашр қилинган. Уни Рувводут таржама маркази томонидан тузатилган. Доимий ривожлантириш, баҳолаш ва фикру мулоҳаза билдириш учун асил таржимага мурожаат қилиш мумкин.

Ёпиш