Check out the new design

Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима * - Таржималар мундарижаси

XML CSV Excel API
Please review the Terms and Policies

Маънолар таржимаси Сура: Масад   Оят:

Масад

تَبَّتۡ يَدَآ أَبِي لَهَبٖ وَتَبَّ
Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай — ҳалок бўлгай! (Аниқки), у қуриди — ҳалок бўлди!
Арабча тафсирлар:
مَآ أَغۡنَىٰ عَنۡهُ مَالُهُۥ وَمَا كَسَبَ
Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ!
Арабча тафсирлар:
سَيَصۡلَىٰ نَارٗا ذَاتَ لَهَبٖ
Яқинда у (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!
Арабча тафсирлар:
وَٱمۡرَأَتُهُۥ حَمَّالَةَ ٱلۡحَطَبِ
Ва унинг ўтин орқалаган хотини,
Арабча тафсирлар:
فِي جِيدِهَا حَبۡلٞ مِّن مَّسَدِۭ
— бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини ҳам (ловуллаб турган алангали дўзахга киражак!)[1]
[1]Абу Лаҳабнинг хотини Умми Жамил доимо кишиларни Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга қарши гиж-гижлаб, уларнинг ўртасида адоват ўтини ёқиб юргани сабабли, Қуръон уни «ўтин орқалаган» деб сифатлади ва дўзахга ҳам эри билан бирга худди ўша ҳолида кириши ҳақида хабар берди.
Арабча тафсирлар:
 
Маънолар таржимаси Сура: Масад
Суралар мундарижаси Бет рақами
 
Қуръони Карим маъноларининг таржимаси - Ўзбекча таржима - Таржималар мундарижаси

Таржимаси Алоуддин Мансур томонидан қилинган. Рувводут Таржама маркази назоратида ривожлантирилган, аслий таржимани кўриб чиқиш, фикр билдириш ва баҳолаш учун мавжуд.

Ёпиш